Yormatova Zulfizarning " Falsafa "
Диалектиканинг тарихий ривожи
Download 372 Kb.
|
Falsafa 2
Диалектиканинг тарихий ривожи
иалектика элементлари Қадимги Ҳиндистон ва Хитой фалсафасида ҳам мавжуд бўлган. Масалан, даосизм фалсафасига кўра, дунёда ҳеч нарса доимий эмас: бир хил нарсалар кетади, бошқалари келади, бирлари равнақ топади, бошқалари завол топади. Ҳодисалар муайян етуклик даражасига еткач, ўз зиддига айланади: нотўла тўлага, эгри тўғрига, бўш нарса тўла нарсага айланади, эски янги билан алмашади. Фалсафа тарихида Қадимги юнон диалектикасини алоҳида айтиб ўтмоқ жоиз. Гераклитнинг фикрича, ҳамма нарса мавжуд ва айни вақтда мавжуд эмас: ҳамма нарса ўткинчи, доимо пайдо бўлиш ва йўқ бўлиш жараёнида бўлади. Масалан, унинг фрагментларидан бирида бундай дейилади: «Биздаги айни бир нарса – жонли ва жонсиз, уйғоқ ва ухлоқ, ёш ва қари. Ахир, бу ўзгарган ўшадир ва аксинча, ўша ўзгарган будир»1. Диалектик қарашлар Арастуда унинг модда билан шакл ўртасидаги нисбатни уларнинг бир-бирига ўтиш имконияти ва шароити сифатида қилган таҳлилида мавжуддир. Ҳар бир нарса бошқа нарсага: мармар ҳайкалга, дарахт столга айланиши мумкин ва ҳакозо. Диалектик ғоялар ўрта асрлар фалсафаси доирасида ҳам ривожланиб борди, айниқса, фалсафа теология хизматкорига айлантирилган Ғарбий Европага қараганда Яқин ва Ўрта Шарқда кўпроқ ривожланди. Янги замонда умуман XVII-XVIII асрлар фалсафасида тафаккур усулини метафизик усул деб тавсифлаш мумкин бўлсада, Декарт, Спиноза, Лейбниц ва бошқаларда диалектик ғояларни учратиш мумкин. Диалектика немис классик фалсафаси доирасида ва энг аввало Хегел фалсафасида кучли ривожланди. Агар антик диалектика ақлий фаразларга (масалан, дунёнинг ўзгарувчанлиги, зиддиятлилиги тўғрисидаги ғояларга) асосланган бўлса, Хегел диалектикаси асосан ўз замонасининг илмий ютуқларига таянди ва назарий ғояларнинг мукаммал тизими сифатида гавдаланди. Хегел энг аввал диалектиканинг асосий тушунчаларини – унинг категориал аппаратини таърифлаб берди, бу аппарат бугунги кунда ҳам муваффақиятли амал қилиб турибди. Хегел диалектикасининг асосий тушунчалари ва қонунлари тизими алоқалар, ўтишлар, ўзгаришларнинг турли-туманлигини ва умуман ривожланишни жараён сифатида акс эттира олар эди. Хегел биринчи бўлиб тараққиётнинг асосий қонунларини: сифат ва миқдор ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонунини, қарама-қаршиликларнинг бирлиги ва кураши қонунини, инкорни-инкор қонунини таърифлаб берди. Хегел диалектиканинг асосий принципларини: ҳодисаларнинг универсал алоқаси принципини, қарама-қаршиликлар бирлиги принципини, диалектик инкор орқали ривожланиш принципини диалектик тафаккур нормаси сифатида таърифлаб берди. К.Маркс ва Ф.Энгельс диалектика билан материализмни бирга қўшиб, диалектик материализм назариясини яратдилар ва уни билиш жараёнларига, табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига татбиқ этдилар. Ҳозирги замон фалсафасида диалектика фалсафий билимнинг муҳим элементи сифатида мавжуддир. Фалсафада диалектика ғояларини ишлаб чиқишда экзистенционал диалектика ва мессианлик диалектикаси каби бир қатор йўналиш-ларни кўрсатиш мумкин. Экцистенциал диалектика инсон «Мен»ининг ривожланиш қонуниятини тушунишга уринади. Мессианлик диалектикаси ўз таълимотига практика тушунчасини асос қилиб олади ва бутун дунёга социология категориялари нуқтаи-назаридан қарайди. XX аср диалектик фалсафасининг маълум йўналишларидан бири машҳур Франкфурт мактабининг намоёндаларидан бири Т.Адорнонинг негатив диалектикасидир. Бу мактабнинг асосий ғоясига кўра, ривожланиш бузишдир, ҳаммани ва ҳамма нарсани инкор этишдир. Т.Адорнонинг «негатив диалектикаси»га кўра, қарама-қаршиликлар кураши, миқдорнинг сифатга ўтиши, турли тизимларнинг ўсиши ва мураккаблашувига эмас, балки аксинча, унинг парчаланишига, ўлишига йўналган. Адорно ижтимоий тизимларнинг ривожланишига диққатни жалб қилади ва ривожланишнинг асоси регрессив ижтимоий ўзгаришлардир (рефлексиянинг ўлиши, унинг стереотип реакциялар, фикрлаш шаблонлари билан алмашиниши ва ҳакозолардир), деб билади. Жамиятда бу оммавий маданиятнинг ривожланиши ва ёйилиши, инсоний муносабатларнинг стандартлашуви, ўзига хосликларнинг йўқотилиши орқали ифодаланади. «Негатив диалектика»да инкор ҳар қандай тушунчалар тизимидан воз кечиш, қандайдир позитив модель бўлмаган утопиянинг конкрет имкониятларини деб ҳар қандай диалектикликни инкор этиш сифатида кўринади. Диалектика соҳасида француз файласуфи Г.Башлярнинг неорационализми вужудга келади. У билиш жараёнида рационализм билан эмпиризмнинг доимий (диалектик) ўзаро таъсирини кўрди. Башляр ноклассик фан тушунчасини киритди. Унга хос нарса, қандайдир узил-кесил ҳақиқатлардан воз кечиш, очиқлик (экспериментал раддияга тайёрлик), янги эмпирик маълумотларни тушунарли умумлаштиришга синтезлаштирувчи лаёқат, билимнинг турли шакллари, тузилмалари ва соҳалари ўртасидаги янги алоқаларни топишдир. Биологик тадқиқотлар соҳасида – бу Александернинг эмержент диалектикаси ҳамда Р.Ж.Коллингвуд асарларида ўз ифодасини топган тарихий билиш диалектикасидир. Download 372 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling