1-Лаборатория машгулоти:
Ажратилган вақт-4 соат
Мавзу: Иссиқлик изоляциялаш метериалларининг иссиқлик утказувчанлик коэффициентини аниқлашни ўрганиш.
Дарс мақсади: Труба усулида изоляциялаш материалларининг иссиқлик утказувчанлик коэффициентининг эксперимент йули билан аниқлаш усулини урганиш ва тажриба натижаларини хисоблаш.
Идентив укув мақсадлари:
Ишнинг мақсадини сўзлаб беради.
Лаборатория қурилмаси схемаси хакида маълумотга эга бўлади.
қурилма схемасини изохлай олади.
Асбобларнинг кўрсатгичларини фарклай олади.
Тажриба натижаларини мохиятини фарқлайди.
боғлиқлик графигини тушинтиради.
Керакли жихозлар: Вольтметр, амперметр, автотрансформатор, электролампочка, алмашлаб улагич, асбест катламининг ташқи ва ички температурасини ўлчаш учун терможуфтлар, кўп нуқтали алмашлаб улагич, патенциометр, асбест катлами, пулат труба электр қиздиргич, услубий кўрсатма, калькулятор, конспект дафтари, қалам, линейка.
Ишни бажариш тартиби:
Қурилма билан танишинг ва уни схемасини чизиб олинг.
Электр қиздиргични занжирга уланг.
Ўқитувчи кўрсатмасига биноан киздириш, режимини ўрнатинг.
Стационар режим ўрнатинг.
Потенциометр кўрсатгичини узгармас холатга келтиринг.
Потенциометр, амперметр ва вольтметрларнинг кўрсатгичларини кузатиш ва жадвалга ёзиб олинг.
Автотрансформатор ёрдамида киздириш, режимини узгартиринг.
Хамма асбобларни кўрсатгичларини кузатиш жадвалига ёзинг.
Тажрибадан келиб чиққан натижаларни хисобланг.
Иссиқлик утказувчанлик коэффициентини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |