Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet21/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Радиоактивлик – баъзи бир моддаларни инсон ва ҳайвонларнинг соғлигига ва ҳаётига хавфли радиоактив нурланишларни тарқатиш қобилияти. Физикавий табиатига мувофиқ радиоактив моддалар уч гуруҳга бўлинадилар:
альфа-, бета-, ва гамма нурлар тарқатувчи моддалар;
нейтронлар ёки нейтронлар ва гамма нурлар манбалари;
альфа-ёки бета- нурлар тарқатувчи моддалар.
Радиоактив юкнинг ўрови сиртидаги ёки ўров сиртининг марказидан 1 м масофдаги нурланиш дозасининг қуввати радиация хавфлилик кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
1.5. Юкларнинг ҳажмий-масса тавсифномаси
Юкларнинг масса тавсифномалари. Зичлик – бу бир жинсли (однородный) модданинг ҳажм бирлигидаги массаси. Зичликнинг бирлиги килограмм тақсим метр куб (кг/м3) бўлсада, лекин амалиётда тонна тақсим метр куб (т/м3) дан кенгроқ фойдаланилади. Темир йўл транспортида зичлик цистерналарга ва бункерли ярим очиқ вагонларга қуюб ташиладиган суюқ юкларнинг массасини аниқлаш учун фойдаланилади.
Суюқ юкларнинг зичлиги ҳароратнинг ўзгаришига мувофиқ ўзгариб туради, шунинг учун аниқланган зичликнинг ҳарорати унинг юқори ўнг бурчагига ёзиб қўйилади, масалан: 0,73818°С. Суюқ юкнинг 20°С ҳароратдаги зичлиги стандарт зичлик деб юритилади. Суюқ юкларнинг зичлигини аниқлаш учун ареометр (зичлик ўлчагич), гидростатик тарози ва пикнометр (қаттиқ жисм, суюқлик ва газларнинг зичлигини ўлчагич) каби асбоблардан фойдаланилади.
Ҳарорат ўзгаришига мувофиқ суюқ юкларнинг зичлиги қуйидагича аниқланади:
ρ= ρ+ Δ · ( ti- t) , (1.15)
бу ерда Δ-ўртача ҳароарт тузатмаси (попровка), т/(м3·град);
ti -суюқликнинг зичлиги аниқланаётган пайтдаги ҳарорати, °С ;
t–суюқликнинг маълум зичлигидаги ҳарорати, °С .

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling