Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


маъруза Идиш ва ўраш материаллари


Download 276.8 Kb.
bet24/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

7 маъруза Идиш ва ўраш материаллари

7-маъруза. Идиш ва ўраш материалари


Режа:
7.1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси (ФК) ва темир йўл Устави (ТЙУ) идиш ва ўраш материалларининг аҳамияти ҳақида;
7.2. Идишлар ва ўраш материаллари ҳақида тушинча;
7.3. Ўров турларини танлашда ташқи муҳит – механик, иқлим ва биологик омиллари таъсирини инобатга олиш;
7.4. Идишлар таснифи – истеъмолчилар, гуруҳлаш, ишлабчиқариш, идиш–жиҳоз ва транспорт идишлари;
7.5. Транспорт идиши ва уни – муомала кўламига, конструкцияси (тузилиши)га, механик юкламага бардошлилигига ва деформацияланиш хусусиятига, шаклига ва материалининг турига кўра таснифлаш.
7.6. Умумий юкларни хавфсиз жойлаш ва ташиш тамойиллари
Таянч иборалар
Фуқаролик Кодекси, Темир йўл Устави, идишлар, истеъмолчилар, ўров турлари, ишлаб чиқариш, деформация.
7.1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси (ФК) ва темир йўл Устави (ТЙУ) идиш ва ўраш материалларининг аҳамияти ҳақида
Товар маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб (ташиб) беришда идиш ва ўраш материаллариларнинг (қуйида ўров деб юритилади) аҳамияти бениҳоят каттадир. Шунинг учун бу масалага Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (ФК) да ҳам ва темир йўл Устави (ТЙУ)да ҳам алоҳида аҳамият бериб ўтилган. Чунки ташиш жараёнида юкларни нобудгарчиликлардан асраш кўп жиҳатдан, юкларни транспортда ташишга лозим даражада тайёрлашга ҳамда уларни самарали ва мақбул идиш ва ўровларга жойлаштиришга боғлиқдир. Товар маҳсулотлари юк жўнатувчи (сотувчи)дан юк олувчи (сотиб олувчи)га транспортда ташиб бериш жараёнида, мақбул идишга жойлаштирилмаганлиги ва (ёки) ўралмаганлиги оқибатда нобуд бўлиши (йўқолиши, кам чиқиши, бузилиши ёки шикастланиши), юк ташиш шартномасининг тарафлари ва иштирокчилари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларини келитириб чиқаради. ФКнинг 414-моддаси идиш ва ўрашга бағишланган: “Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у мажбуриятни моҳиятидан келиб чиқмаса, сотувчи сотиб олувчига товарни идишда ёки ўралган ҳолда топшириши шарт, ўз хусусиятига кўра идишга жойлаш ва (ёки) ўрашни талаб қилмайдиган товар бундан мустасно.
Агар олди-сотди шартномасида идиш ва ўраш ҳақида талаблар белгиланган бўлмаса, товар бундай товар учун одатдаги усулда, у бўлмаганида эса–сақлаш ва транспортда ташишнинг оддий шароитларида бундай турдаги товарнинг сақланишини таъминлайдиган усулда идишга жойлаштирилиши ва (ёки) ўралиши лозим.
Агар қонунда белгиланган тартибда идиш ва (ёки) ўрашга нисбатан мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик фаолиятини амлага ошираётган сотувчи сотиб олувчига товарни ушбу мажбурий талабларга мос келадиган идишда ва (ёки) ўралган ҳолда топшириш шарт” [1].
Темир йўл Уставининг 42-моддаси бу ҳақида қуйидагиларни белгилайди: “Юкларни йўқолишдан, кам чиқишдан, бузилишидан ва шикастланишдан асраш учун идишларга зарурат бўлса, бундай юклар давлат стандартларига мос келадиган яроқли идишда, агарда юкни идиши ва ўровига стандартлар белигиланмаган бўлса-уни тўла асрашни таъминлайдиган яроқли идишда ташишга тақдим этилиши керак.
Қишлоқ хўжалик ва тайёрлов ташкилотларидан автоном секцияларда жўнатилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ностандарт, аммо асрашни таъминлайдиган идишларда ташишга қабул қилиниши мумкин” [7].
Юк ташиш Қоидаси (I-қисм, 3-бўлим, 3-§)да қуйидагилар таъкидлаб ўтилган. Агар ташишга тақдим этилаётган юкнинг идиши ва (ёки) ўровини ташқи кўрикда юкни йўқолишини, кам чиқишини, бузилишини ёки шикастланишини келтириб чиқариш эҳтимолига сабаб бўладиган камчиликлари аниқланса, юк жўнатувчи бекатнинг талабига биноан юкни идишини ва (ёки) ўровини темир йўл Уставининг 42-моддасига мувофиқ тартибга келтириши керак [8].

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling