7.2. Идишлар ва ўраш материаллари ҳақида тушинча
Стандартлаш бўйича меъёрий–ҳуқуқий хужжатларга биноан, идиш товарни жойлаштириш учун зарур мустақил буюм саналиб, у товарни сотувчидан (тайёрловчидан) сотиб олувчига ҳаракати жараёнида ҳамда уни сақлаш давомида сон ҳамда сифат жиҳатидан асрашни (сақланишини) таъминлайди.
Саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб-чиқариш маҳсулотларини тўла асрашни таъминлаш ва транспортабель ҳолатига келтириш учун ҳамда уларни ташишга ва сақлашга тайёрлаш бўйича қўлланилган комплекс ҳимоялаш чоралари ва материал воситалари ўров (упаковка) деб айтилади. Шунингдек, ўров маҳсулот (юк)ларни шикастланишидан ва нобуд бўлишидан, атроф муҳитни ифлосланишидан ҳимоя қилишни таъминлайди, ҳамда маҳсулотни сақлашда, транспортда ташишда, ортиш-туширишда ва сотишда муомала жараёнини енгиллаштиради.
Идишлар, ўраш материаллари ва консервация воситалари ўровнинг асосий элементлари ҳисобланади. Юклар ташишга ўровнинг барча ёки унинг фақат алоҳида элементларидан фойдаланиб ёхуд ўровсиз тақдим этилади. Ташишга ўровсиз тақдим этилган юклар махсус ва универсал ҳаракатдаги составларда тўкма, сочма ёки қуйма ҳолда ташилади. Ўровлар амалдаги стандартларга ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган тараф (юк жўнатувчи ва юк олувчи)ларнинг битимларига мувофиқ бўлиши керак. Стандартларда ёки тарафларнинг битимларида белгиланмаган юкларнинг ўровлари ташилаётган маҳсулотни асрашни таъминлаши ва яроқли бўлиши лозим.
7.3. Ўров турларини танлашда ташқи муҳит – механик, иқлим ва биологик омиллари таъсирини инобатга олиш
Ўровларнинг турини танлаш маҳсулот (юк)ларни характери (табиати)га ва ҳар турли ташқи муҳит омиллари таъсиридан уни ҳимоя қилиш талабларига боғлиқ бўлади. Юкларни ташишда ва сақлаш жараёнида, уларга уч гуруҳ ташқи муҳит омиллари таъсир қилади:
-механик–зарба, туртки, вибрация, статик ва динамик юклама, ишқаланиш;
-иқлим – атмосфера ёғингарчиликлари, нам ҳаво, туман, қуёш нурлари, ҳарорат ўзгариши;
Do'stlaringiz bilan baham: |