-биологик-микроорганизмлар, заракунандалар, кемирувчилар (1.1-расм).
1.1-расм. Ташиш жараёнида юкка таъсир қилувчи омиллар тузилмаси
Ушбу омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўровларни танлаб олиш лозим бўлади. Замонавий ўровлар баҳоси бўйича мақбул (оптимал) ташқи кўриниши мафтункор, ўралган махсулотларни пухта ҳимоя қилиши ва ўраладиган маҳсулот ўлчамларига мувофиқ бўлиши керак. Кенг истеъмол товарларини ўрашга қўйиладиган талаблар: ўровнинг ишлатишда осон бўлишлигини ва кўп қаватлаб тахлашнинг мумкинлигидан; ташқи омиллар ва шароитларни ўзгаришига қарши тура олиш қобилияти мавжудлигидан; бошқа турдаги махсулотларни ўраш учун фойдаланиш имкониятининг мавжудлигидан, яъни универсаллигидан иборат бўлади. Ўровлар стандарт ўлчамларда бўлишлиги махсулотларни транспорт воситаларига тахлашни, пакетлашни, ташиш ва сақлашни анчагина осонлаштиради, бу эса ўровларни мақбуллаш (оптималлаш)нинг энг зарур талабларидан бири ҳисобланади.
7.4. Идишлар таснифи – истеъмолчилар, гуруҳлаш, ишлабчиқариш, идиш–жиҳоз ва транспорт идишлари
Идиш ўровнинг энг аҳамиятли компоненларидан бири ва маҳсулотни жойлаштириш учун махсус буюм бўлиб ҳисобланади.
Функционал белгиларига мувофиқ идишлар: истеъмолчилар, гуруҳлаш, ишлаб-чиқариш, идиш–жиҳоз ва транспорт идишларига бўлинадилар.
Истеъмолчилар идиши–ўровнинг элементи бўлиб, унга маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш учун жойлаштирилади (бутилкалар, флаконлар, банкалар, қутичалар, пачкалар ва ҳ.к.). Бу идишлар товарлар билан биргаликда истеъмолчиларнинг мулкига ўтади. Истеъмолчилар идиши: индивидуаль–фақат бир маҳсулотни ёки буюмни ўраш учун; порция (улуш)лаш–маълум миқдордаги маҳсулотни жойлаштириш учун ҳамда рангли, мафтункор ва чиройли қилиб безатилган совға идишлари бўлиши мумкин.
Гуруҳлаш идиши–олдиндан исътемолчилар идишларига ўралган ёки уларга ўралмаган маҳсулот партияларини, айниқса майда донали буюмларни комплект (бут)лаш ёки йириклаштириш учун хизмат қилади. Гуруҳлаш идишлари товарларни атроф муҳитни агрессив омилларидан ва амортизациялаш (зарба юмшатиш) хусусиятига эга бўлганлиги боис механик юкламалардан ҳам ҳимоя қилиш функциясини ўтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |