Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet28/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Бир маротабалик идишлар–маҳсулотни бир марта ташиш учун хизмат қилади. Бир маротабалик идишлардан, маҳсулотларни Узоқ Шимол районларга, қийин бориладиган тоғлиқ районларга ва узоқ сақланадиган омборларга етказиб беришда ҳамда таъминловчи (етказиб берувчи) билан истеъмолчи ўртасида мунтазам алоқалар ўрнатилмаган тақдирда фойдаланилади. Қайтарилувчи идишлар-бир маротабалик идишлар гуруҳига кирсада, аммо камгина таъмирланганидан сўнг, уни яна ишлатиш мумкин.
Кўп айланадиган идишлардан юкларни ташишда бир неча бор фойдаланиш мумкин. Бир маротабалик идишларга нисбатан кўп айланадиган идишларнинг конструкциясини, такрорий механик юкламаларга бардош бера олишлиги учун анчагина мустаҳкам қилиб ясалиши талаб этилади. Кўп айланадиган транспорт идишларининг қўлланиш соҳаси техника– иқтисодий таҳлиллар асосида аниқланади.
Кониструкциясига мувофиқ идишлар таҳланадиган (йиғиладиган), қисмларга ажраладиган, қисмларга ажралмайдиган, очиқ, зич (тиғиз) панжарали ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Таҳланадиган идишларни тузилиши шундан иборатки, уларнинг деворчалари (томонлари), таглиги ва усти бир-бирлари билан шарнир (ошиқ-мошиқ)лар ёрдамида бирлаштирилганлар, бу эса бўш идишнинг қисимларини осонликча маълум кетма-кетликда тахланиш имкониятини ва уларни ташиш жараёнида асралишини таъминлайди ҳамда йиғиш ва ажратиш харажатларини камайтиради.
Қисмларга ажраладиган идишларни конструкцияси шундан иборатки, уларни осонликча қисмларга ажратиб ва алоҳида қисм ва деталларини тахлаб, ихчам боғлам (пачка) шаклига келтириб юк жўнатувчига қайтариш мумкин. Таҳланадиган ва қисмларга ажраладиган идишларни бўш ҳолатда ташишда ҳаракатдаги составнинг сиғимидан ва юк кўтаришдан тўлароқ фойдаланиш имконияти пайдо бўлади, бу эса ўзнавбатида уларнинг ташиш харажатларини камайтиради.
Механик юкламага бардошлилигига ва деформацияланиш хусусияти бўйича идишлар-қаттиқ, ярим қаттиқ ва юмшоқ идишларга бўлинадилар.
Қаттиқ идишлар металлдан, ёғочдан, пластмассадан, фанерадан ва ёғоч толали материаллардан ясалади. Қаттиқ идишларнинг шакли юк ташишда ва сақлашда ўзгармай қолади ва улар катта механик мустаҳкамликка эга. Юкли қаттиқ идишларни устма-уст тахлаш мумкин, бунда юкламани асосан идишни ўзи қабул қилади.
Ярим қаттиқ идишларни полимер материаллардан, картон (қалин қоғоз)лардан ва қоғозлардан ясалади. Ярим қаттиқ идишлар ўзининг дастлабки шаклини унча катта бўлмаган механик юкламада сақлаб қолади. Юкли ярим қаттиқ идишлар устма-уст тахланганда юкламани маълум бир қисмини юкнинг ўзи қабул қилади.
Юмшоқ идишларни газламадан, қоғоздан, полимер пленкадан тайёрланади. Юмшоқ идишлар юк билан тўлишига мувофиқ турли шаклларни қабул қилади. Юмшоқ идишлар асосан сочилувчан маҳсулотларни, толали материалларни ҳамда газлама ва матоларни ташиш ва сақлашда ишлатилади. Юмшоқ идиш бўш ҳолатда жуда кам жой эгаллайди, ўзининг массаси ниҳоятда оз (енгил) ва муомалада жуда қулай.
Шаклига кўра қуйидаги идишлар: яшиклар, қутилар, бочкалар, барабонлар, флягалар, конистрлар, баллонлар, қоплар ва ҳ.к.лар мавжуд.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling