Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


-расм. Гофрир картонлардан ясалган қутилар


Download 276.8 Kb.
bet30/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

1.4-расм. Гофрир картонлардан ясалган қутилар
Металл идишлар–бочкалар, барабанлар, баллонлар, канистралар, флягалар, банкалар ўзларининг юқори механик мустаҳкамлиги, герметиклиги ва иссиқбардошлилиги билан ажралиб туради. Улар пўлат листлардан, қора ва оқ туникадан, алюминийдан ясалади ва асосан суюқ, ярим суюқ ва газсимон маҳсулот ва ашёларни жойлаштириш учун ишлатилади.
Шиша идишларга ҳар хил шаклдаги ва сиғимдаги бутилкалар банкалар, бутиллар мансуб бўлиб, улардан кислоталар, спиртлар, локлар, эритувчилар ва ишқорлар ташилади ва сақланади. Бу идишларни камчилиги уларнинг мўртлигидир, шунинг учун уларни ташишда ва ортиш-тушириш ишларини бажаришда ўта эҳтиёткорлик талаб этилади. Шиша идишларни синишдан асраш учун уларни ёғоч ва полимордан ясалган уяли яшикларга ва тўқилган корзиналарга жойлаштирилади.
Газламадан тайёрланган идишлар нисбатан юқори мустаҳкамлиги, ўз массасининг кам (оз)лиги ва муомилада қулайлиги сабабидан сочилувчан маҳсулотларни ва саноат товарлари–газламаларни, резинотехника буюмларни, толали материалларни ва бошқа буюмларни той, боғлам, ўрам (рулон) шаклида ўраб ташишда ва сақлашда кенг 


фойдаланилади. Газламадан тайёрланган идишларни асосий турини каноп, зиғир толали матолардан ишлаб чиқилган қоплар ташкил этади. (2.5-расм)
1.5-расм. Газламадан тайёрланган идишлар:
а-тойлар; б-боғлам; в-қоп; г-ўрам.
Қоғоз идишларни турли шаклдаги битум (қатрон) шимдирилган ва шимдирилмаган қоғоз қоплар ташкил этиб, улардан асосан гигроскопик сочилувчан маҳсулотларни ташишда ва сақлашда кенг фойдаланилади. Қоғоз қоплар тикилган ёки елимланган бўлади.
Полимер идишлар ёғочдан, шишадан, қоғоздан ва металлдан ясалган идишларга нисбатан талай афзалликларга–кам массага, юқори механик мустахкамликка эга бўлиб, агрессив муҳитга бардошлилиги ва кам нам сингдирувчанлиги билан ажралиб туради. Энг кенг тарқалган полимер идишларни қоплар, яшиклар, бочкалар, флягалар, канистрлар, бидонлар ташкил этади. Бундай идишларни ишлаб чиқариш йил сайин ошиб бормоқда.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling