Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet32/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Назорат саволлари:
1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси (ФК) ва темир йўл Устави (ТЙУ) идиш ва ўраш материалларининг аҳамияти ҳақида?
2. Идишлар ва ўраш материаллари ҳақида тушинча?
3. Ўров турларини танлашда ташқи муҳит – механик, иқлим ва биологик омиллари таъсирини инобатга олиш?
4. Идишлар таснифи – истеъмолчилар, гуруҳлаш, ишлабчиқариш, идиш–жиҳоз ва транспорт идишлари?
5. Транспорт идиши ва уни – муомала кўламига, конструкцияси (тузилиши)га, механик юкламага бардошлилигига ва деформацияланиш хусусиятига, шаклига ва материалининг турига кўра таснифлаш?
6.Умумий юкларни хавфсиз жойлаш ва ташиш тамойиллари?

8-маъруза. Идиш ва ўраш материалари



8-маъруза.


Идиш ва ўраш материалари
Режа:
8.1. Идиш конструкциясининг сифатини ва тежамлилигини баҳолаш;
8.2. Идиш материалларининг тузилмаси;
8.3. Кўп айланадиган транспорт идишлари ва уларнинг самарадорлиги;
8.4. Истиқболли идиш материаллари ва конструкциялари;
8.5. Транспорт идишларини стандартлаштириш ва унификациялаш;
8.6. Ўраш материаллари: изоляцияловчи, ютувчи ва амортизацияловчи материаллар.
Таянч иборалар
Идиш конструкцияси, идиш материаллари, абсолют ва нисбий массаси, конструкция, ўраш материаллари.
8.1. Идиш конструкциясининг сифатини ва тежамлилигини баҳолаш
Ишлаб чиқилган идиш конструкциясининг сифати ва тежамлилиги идишни ўз массасини, сиғимини, баҳосини ва материал сарифи (талабчанлиги)ни тавсифловчи кўрсаткичлар тизими билан баҳоланади. Идишнинг абсолют ва нисбий массаси тушунчалари мавжуд. Идишнинг абсолют массаси (qа) деб унинг ўзининг бўш ҳолатдаги массаси тушинилади. Идишнинг абсолют массасини, уни ичига жойлаштирилган юк массасига (qю) нисбатини нисбий масса (лн) деб тушинилади ва фоизларда ифодаланади.
Масалан, массаси 8 кг бўлган яшикка 100 кг маҳсулот жойлаштирилган. Бу ҳолатда идишнинг абсолют массаси qа = 8 кг, нисбий массаси эса, лн = (8 / 100) · 100 % = 8 % ташкил этади. Энди худди шу яшикка бошқа махсулотдан 125 кг жойлаштирилса, унда идишнинг нисбий массаси лн = (8 / 125) · 100 % = 6,4 % ташкил этади.
Демак идишнинг абсолют массаси ўзгармас қийматга эга бўлса, унинг нисбий массаси эса, ичига жойлаштирилган юкнинг массасига боғлиқ бўлиб, ўзгарувчан қийматга эга бўлади.
Турли хилдаги идишларни таққослаш учун нисбий масса кўрсаткичидан фойдаланилади. Идишнинг сиғими қанча катта бўлса, унинг нисбий массаси шунчалик кичик бўлади.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling