Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Истиқболли идиш материаллари ва конструкциялари


Download 276.8 Kb.
bet35/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

8.4. Истиқболли идиш материаллари ва конструкциялари
Материал манба (ресурс)ларининг иқтисод қилиш нуқтаи назардан юпқа деворли тахтачалар, ёғоч толали плиталар, картон ва полимерлар идиш материалларининг энг афзали ҳисобланади.
Қалинлиги 4-5 мм бўлган юпқа деворли тахтачалар асосан бир маротабалик ҳамда қисмларга ажралмайдиган ва қисмларга ажраладиган қайтарилувчи идишларни ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Сим билан тикилган ёки арматураланган юпқа деворли идишларни афзаллиги уларнинг нисбатан массасини камлиги, мустҳкамлиги ва юқори намликка барқарорлиги ҳисобланади. Узоқ масофаларга сабзавот ва полиз маҳсулотларини ташиш уларнинг энг самарали қўллаш соҳаси ҳисобланади. Бундай идишларни ишлаб чиқариш традицион тахтачали идишларни ишлаб чиқаришга нисбатан 40 % гача ёғочларни иқтисод қилиш имкониятини яратади. Шунингдек, идишларни ҳажмий кўрсаткичлари (масалан идишни ички ҳажмининг ташқи ҳажмига нисбати) ҳам яхшиланади, натижада транспорт воситаларининг ҳажмидан фойдаланиш кўпаяди, идишнинг баҳоси, ҳамда йиғиш жараёнини механизациялаш ҳисобига уларни ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфи ҳам камаяди. Қисимларга ажраладиган ва тахланадиган конструкциядаги юпқа деворли идишлардан қайтарилувчи идишлар каби икки-уч марта фойдаланиш мумкин.
Ёғоч толали плиталар йирик габаритли каркасли ва каркас-шитли идишларнинг ён ва орқа деворларини қоплаш учун тахталар ўрнига ишлатилади. Бундай идишларни машинасозлик саноатида массаси 10 т гача бўлган буюмларни ташишда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб, самарали натижаларни беради. Қалинлиги 3-4 мм ли 1 минг м2ёғоч толали плиталардан фойдаланилганда тахминан 14 м3 ёғоч материалларини иқтисод қилишга эришилади. Идиш сиртини ишлов берилганлигига катта талаб қўйиладиган экспорт вариантда тайёрланадиган йирик габаритли идишларни ишлаб чиқаришда рандаланган тахталар ўрнига ёғоч толали плиталардан фойдаланилганда янада катта иқтисод қилишга эришиш мумкин.
Идиш картонлари турли хил юкларни ўрашда ва ташишда тобора кенг кўламда қўлланилмоқда. Картон идишларни ишлаб чиқариш юқори даражада механизациялашганлиги билан ажралиб туради ҳамда юкларни ўраш жараёнини автоматизациялаш имкониятини яратади, улар абсолют ва нисбий массаси, баҳоси, фойдали ҳажми, ишлаб чиқариш учун материал ва меҳнат сарфи каби кўрсаткичлар бўйича анча тежамли бўлади. Картон идишларнинг гигроскопиклиги ва мустаҳкамлигини етарли даражада эмаслиги бу идишларнинг асосий камчилиги ҳисобланиб, уларни қўллаш соҳасини чеклаб қўяди.
Транспорт идишларини ишлаб чиқариш учун ясси ва гофрирланган картонлардан фойдаланилади. Гофрирланган картонлар икки-уч ва беш қатламли бўлиши мумкин. Картоннинг механик мустаҳкамлиги бошланғич материал турига, гофранинг шакли ва ўлчамига, шунингдек унинг (гофранинг) ташкил топишига (қоғоз тасмасининг кўндалангига ва бўйига) боғлиқ бўлади.
Ҳозирда юқори физика-механик хусусиятга эга бўлган, намликка чидамли картонлар ҳамда гофра йўналиши айқашланган беш қатламли гофрирланган картонлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Картонга мум, парафин эритмасини шимдириш ёки махсус шароитда елимлаш орқали унинг намга чидамлилигига эришилади. Қуриқ сочилувчан юклар учун ёғоч идиш бочкалар ўрнини босадиган махсус картон-ўрама барабанлар ишлаб чиқаришда ҳам картондан фойдаланилади ва ҳар минг дона бундай идиш 23 м3 ёғоч материалларини иқтисод қилиш имкониятини яратади.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling