Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Гофропласт (пластмассали картон) термопластик массадан тайёрланган профилланган


Download 276.8 Kb.
bet37/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Гофропласт (пластмассали картон) термопластик массадан тайёрланган профилланган материал бўлиб вертикал туташтиргичли ёки гофрали икки қатлам теккис листдан иборат. Гофропластни тайёрлаш учун полиэтилен, полипропилин, полистирол ва бошқа полимер материаллар ишлатилади. Гофропластни тузилиши уч қатламли картонни эслатади, ундан турли шаклдаги идишларни: нов, қути, яшик, ғилоф ҳамда бир маротаба фойдаланиладиган контейнер ва тагликлар тайёрлаш мумкин. Гофропласт хусусияти, ундан тайёрланган идишларга турли туман озиқ-овқат, халқ истеъмоли ва техника маҳсулотларини жойлаштириш имкониятини беради. Гофропласт юқори механик мустаҳкамликка, юқори даражада сув ва буғ ўтказмасликка, мойга ва кимёвий бардошликка, ҳамда совуққа ва чиришга чидамлиликка эга бўлиб, массаси енгил ва шаффоф материалдир. Ҳозирча юқори баҳо ва дастлабки хом ашёнинг танқислиги гофропластдан идиш ишлаб чиқаришни тўхтатиб турувчи асосий омил ҳисобланади.
8.5. Транспорт идишларини стандартлаштириш ва унификациялаш
(бирхиллаштириш). Ишлаб чиқариш ҳажмини тобора ўсиб бориши, ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортиментини кенгайиши ва янгиланиши халқ хўжалигида фойдаланилаётган транспорт идишларининг хос ўлчамларини кўпайиб кетишини келтириб чиқармоқда. Транспорт идишларининг хос ўлчамларини кўпайиб кетишига яна бошқа сабаблар шундан иборат бўлмоқдаки, бу идишларни ишлаб чиқаришни саноатнинг жуда кўп тармоқларида амалга оширилмоқда ва улар (ишлаб чиқарувчилар) ўз фаолиятларида давлат ва тармоқ стандартларидан ҳамда айрим корхоналарнинг техник шартларидан фойдаланишмоқдалар. Охир оқибатда муомалада ниҳоятда катта миқдорда (сонда) хос ўлчамдаги транспорт идишлари мавжуд бўлиб, бир жинсли маҳсулотларни жойлаштиришда уларни ўзаро алмашинувчанлигини қийинлаштириб, истеъмолчилар бўйича режалаштириш, ҳисоблаш ҳамда тақсимлашни мураккаблаштириб юбормоқда ва натижада материал ресурсларини ортиқча сарфланишига олиб келмоқда. Ёғоч идишлар бўйича хос ўлчамларни унификация даражаси 25 % ни, картон идишлар учун 35-40 % ни ташкил этмоқда.
Идиш ва ўров соҳасидаги халқаро стандартлаштириш биринчи навбатда, идиш хос ўлчамларининг сонини камайтириш, улардан такроран фойдаланиш ва ўзаро алмашинувчанлик шароитларини яратиш мақсадида транспорт идишлари ўлчамларини унификациялашга қаратилган. Бу эса серияли идиш тайёрлаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришнинг механизациялаш ва автоматизациялаш имкониятини вужудга келтиради.
Идиш ўлчамларини унифиациялаш ягона модуль асосида амалга оширилади. Стандартлаш бўйича халқаро ташкилот ИСОнинг тавсиясига ҳамда Европа ўров федерациясининг, Халқаро темир йўл иттифоқининг ва бошқа ташкилотларнинг қарорларига мувофиқ транспорт идишларининг ўлчамларини унификациялаш учун модуль қилиб ўлчами 800х1200 мм ли ясситаглик қабул қилинган. Қабул қилинган модулнинг ўлчамлари кўп умумий деталларга эга бўлиб, транспорт идишларининг ўлчамларини унификациялашда қулайлик яратади.
Транспорт идиши ташқи ўлчамларини афзал қаторлари базавий модулнинг узунлигини ва энини бутун сонга бўлиш орқали олинади. Яқин ўлчамлар қаторида каттароқ узилишларни бартараф этиш мақсадида ва халқ хўжалигининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда асосий қатор базавий модулга карраликдаги сонлар билан тўлдирилади.
Транспорт идиши ташқи ўлчамлари учун унификациялашган сонлар қатори қуйидагича, мм:

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling