Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet39/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Ютувчи материаллар ўров ичига кириб борадиган ҳаводаги ортиқча буғларни ютиб олиш учун ёки шикастланган истеъмолчилар идишидан оқиб чиқаётган суюқликни ўров ичида ёйилиб кетишининг бартараф этиш учун ишлатилади. Бундай материаллар сирасига юқори даражада гигроскопикликка эга бўлган фаоллаштирилган кўмир ва силикагель (полисиликат кислотанинг қуритилган ангидриди) моддаси ва нам ютувчи баъзи бир бошқа материаллар мансуб бўладилар. Идиш ичига жойлаштирилаётган силикагель моддасининг намлиги 2 дан зиёд бўлмаслиги лозим. Агар унинг намлиги 2 % дан юқори бўлса, аввал у қуритилади ва сўнгра 1 кг ли матоли қопларга қадоқланади ва шу ҳолатда идиш ичига буюм билан бирга жойлаштирилади. Ортиқча ҳаво буғларини қуритиш учун зарур бўлган силикагель моддасининг умумий массаси юкнинг сиртини юзасига боғлиқ бўлади.


1.6-расм. Ўраш материалларнинг тузилмаси
Амортизация материаллари буюмларни зарбадан, вибрациядан, буюмларнинг чиқиб турувчи қисмларини транспорт идишининг ички сирти билан ишқаланишидан ва бошқа юкламалардан асрашни таъминлайди. Амортизация материалларига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан: ҳажмий массасининг камлиги, етарли даражадаги механик мустаҳкамликни, механик юкламалар таъсири оқибатида пайдо бўладиган қолдиқ деформациясининг ўта камлиги, гигроскопик эмаслиги ва кимёвий инерт (бефаол)лиги, абразивлик хусусиятининг мавжуд эмаслиги, арзон ва тайёрлашни оддийлигидан иборатдур.
Ҳар бир амортизация материаллари фойдаланиш шартларини белгиловчи ва қўлланиш соҳасини чекловчи ўзига хос махсус хусусиятларига эга.
Ёғоч қириндиси юқори даражадаги эластикликка эга бўлиб оғир предметларни амортизация қилишда фойдаланилади, лекин унинг эластиклик хусусияти ўзгарувчан бўлиб намликка боғлиқдир. Ёғоч қириндисининг мақбул намлиги 12-18 % ташкил этади. Катта намликларда ёғоч қириндиси ўзининг эластиклигини йўқотади, намлиги паст бўлганда эса синади ва майдаланиб кетади. Бундан ташқарии ёғоч қириндиси таркибида, коррозияни келтириб чиқарувчи қатронли моддалар бўлиши мумкин.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling