Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet40/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Намат ва жун анчагина эластиклиги билан ажралиб турадитакрорий деформацияларга яхшигина қаршилик кўрсата олсада, аммо гигроскопик, чириши ва зараркунандалар билан зарарланиши мумкин.
Шиша толаси ўта эластикликкага эга, гигроскопик эмас, ёнмайди, лекин юқори даражадаги абразивлик хусусияти билан ажралиб туради, бу эса ўз навбатида унинг қўлланиш соҳасини анчагина чеклаб қўяди.
Қоғоз ва картон-энг кенг тарқалган амортизация материаллари туридан ҳисобланади. Улар керакли шаклга осонликча киради, ишлаб чиқариш баҳоси нисбатан арзон, енгил буюмларни яхши амортизациялайди озиқ-овқат, парфюмерия, тиббиёт ва бошқа маҳсулотларни ўраш учун ишлатилади, лекин намликдан хавфланади, такрорий ишлатилганида ўзининг эластиклик хусусиятини йўқотади. 1.7-расмда картондан тайёрланган амартизацияловчи ўраш материаллари кўрсатилган.

1.7-расм. Амартизацияловчи ўраш материаллари:
а-оддий; б-ҳаволи оралиқ қатламча; в-ичқўйма; г-ясси бурма;д-бурчак бурма;
е-тирак; ж-панжара.
Кўпикли полимерлар энг истиқболи амортизация материаллари ҳисобланади. Уларнинг ичидан пенополистиролни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Пенополистирол микроуяли тузилмадан иборат бўлиб амортизация ва иссиқдан изоляцияловчи материал бўлиб хизмат қилади. Пенополистролнинг зичлиги 25 кг/мни ташкил этади. У катта механик мустаҳкамликка эга, намликка ва паст ҳароратга бардошли, чангланмайди, лекин такрорий юкламада ўзининг амортизация хусусиятини ўзгартиради. Ҳозирда давр талабига тўла жавоб берадиган, лекин ҳали ҳозир қиммат баҳо бўлган пенополиуретан, пенополиэтилин, велофлекс каби амортизация материаллари халқ хўжалигида ишлатилмоқда. Кўпикли амортизация материалларининг хусусиятлар яхшигина ўрганилган, улардан ясалган қистирмаларни ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган.
Назорат саволлари:
1. Идиш конструкциясининг сифатини ва тежамлилигини баҳолаш?
2. Идиш материалларининг тузилмаси?
3. Кўп айланадиган транспорт идишлари ва уларнинг самарадорлиги?
4. Истиқболли идиш материаллари ва конструкциялари?
5. Транспорт идишларини стандартлаштириш ва унификациялаш?
.6. Ўраш материаллари: изоляцияловчи, ютувчи ва амортизацияловчи материаллар?

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling