Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


маъруза Қаттиқ ёқилғиларнинг транспорт тавсифномаси ва уларни ташишни ташкил этишга таъсири


Download 276.8 Kb.
bet41/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
1-9 maruza

9 маъруза Қаттиқ ёқилғиларнинг транспорт тавсифномаси ва уларни ташишни ташкил этишга таъсири

9 маъруза


9-маъруза. Қаттиқ ёқилғиларнинг транспорт тавсифномаси ва уларни ташишни ташкил этишга таъсири
Режа:
9.1. Қаттиқ ёқилғиларнинг умумий тавсифи;
9.2. Қаттиқ ёқилғиларнинг кимёвий ва элементар таркиби;
9.3. Қазилма кўмирлар: қўнғир кўмир, тош кўмир ва антрацитлар;
9.4. Қазилма кўмирларни транспорт тавсифномаси: музлаши, сочилувчанлиги, табиий нишаблик бурчаги, оксидланиши, нураши, ўз-ўзидан қизиши ва ўз-ўзидан ёниши.
Таянч иборалар
Қаттиқ ёқилғи,қазилма кўмирлар, ёнувчи сланцлар, торфлар, : кокс, яримкокс, ёғоч (писта) кўмири, ёқилғи брикетлари.
9.1. Қаттиқ ёқилғиларнинг умумий тавсифи
Темир йўл транспортида жуда кўп миқдорда ҳар турли қаттиқ ёнилғилар ташилади. Ўзининг пайдо бўлиши бўйича барча турдаги қаттиқ ёнилғилар икки гуруҳга бўлинади (1.1-расм). Биринчи гуруҳ табиий шароитда пайдо бўлган қаттиқ ёқилғилар: қазилма кўмирлар, ёнувчи сланцлар, торфлар, ўтинлар ва қишлоқ ҳўжалигининг ишлаб-чиқариш чиқиндилари ташкил этади. Иккинчи гуруҳни сунъий йўл билан олинган қаттиқ ёнилғилар: кокс, яримкокс, ёғоч (писта) кўмири, ёқилғи брикетлари ва кукунсимон ёқилғилар ташкил этади. Бу ёқилғилар табиий турдаги ёқилғиларни қайта ишлаш натижасида олинади.


1.1- расм. Қаттиқ ёқилғиларнинг
таснифини тузилмаси
Табиий турдаги қаттиқ ёқилғиларни қайта ишлашнинг икки: физика-механик ва физика-кимёвий усуллари мавжуд. Физика-механик усулга саралаш, майдалаш, қуритиш, бойитиш, брикетлаш ва кукун тайёрлаш мансуб бўлиб, бундай қайта ишловда ёқилғининг кимёвий таркиби ўзгармайди. Қуруқ ҳайдаш ва қиздириб ишлов бериш физика-кимёвий қайта ишлаш усулига мансуб бўлиб, бунда ёқилғининг кимёвий таркиби ва хусусияти анча ўзгаради.
9.2. Қаттиқ ёқилғиларнинг кимёвий ва элементар таркиби
Ёқилғининг аҳамиятини унинг таркибида бўлган ёнувчи компонентлар-углерод, водород ва олтингугурт моддаларининг миқдорлари белгилайди. Иссиқликнинг асосий қисми углерод моддасининг ёниши натижасида ҳосил бўлади. Қаттиқ ёнилғиларнинг таркибида 44 % дан 95 % гача углерод, 2 % дан 6 % гача водород ва 0,1 % дан 7 % гача олтингугурт моддаси мавжуд бўлиши мумкин. Баъзи бир қаттиқ ёқилғиларнинг кимёвий таркиби % ҳисобида 1.1-жадвалда кўрсатилган.
1.1-жадвал

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling