Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet31/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Комбинациялашган идишларни турли материаллардан, масалан пластмасса, ёғоч ва металлдан ёки ёғоч толали плитадан ва ёғочдан ва ҳ.к.дан ясалган идишлар ташкил этади. Бу идишлар мустаҳкам, қулай ва улардан турли юкларни ташишда ва сақлашда фойдаланилади. Энг кенг тарқалган комбинациялашган идишлар турли хил яшиклар, бочкалар ва барабанлардан иборат бўлиб, улар ёғочдан ёки картондан, пластмасса ва металл деталлар билан биргаликда ишлаб чиқарилади.
Маҳсулот, буюм ва материалларни жойлаштириш учун арзон, енгил, мустаҳкам ва ихчам идишларни танлаб олиш керак. Бунда идиш массасини камайиши унинг пухталигига таъсир этмаслиги лозим. Барча вазиятларда идиш, уни ичига жойлаштирилган маҳсулот, буюм ва материалларни тўла асрашни таъминлаши, шунингдек ташишда, ортиш-тушириш ишларида ва омбор опреацияларини бажаришда ҳамда атроф муҳитни агрессив таъсирларига бардош бера олиши керак.
7.6. Умумий юкларни хавфсиз жойлаш ва ташиш тамойиллари
General Cargo тушунчаси
“Умумий юк” атамаси қоплар, тугунлар, шкафлар, қутилар, барабанлар, боғламлар ёки йирик машиналар ва транспорт воситаларидаги товарларни ўз ичига олади. Қоғоз ғалтаклари ва оралиқ контейнерлар битта категорияга мансуб.
Умумий юклар турли хил шакл ва ўлчамга эга бўлгани боис уларни юк трюмларига жойлашда алоҳида эътибор талаб қилинади. Айрим қадоқларнинг нотўғри шаклга эгалиги боис (машина, бочка ва пўлат ғалтакларнинг бўлаклари) жойлаш тахи катталашиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, агар бўлма мунтазам доимий шаклга эга бўлмаса, бу ҳолат кема эгаси учун катта йўқотишларни келтириб чиқаради. 
Юкларни экстремал жойлаштириш ҳолатларининг вужудга келиш эҳтимоли режалаштириш босқичида ўрганилиши зарур. Бу ҳолат омборга ўтиш, пакетларнинг шакли ва ўлчамини текшириш ҳамда уларни бортдаги майдон билан таққослаш кабиларни кўзда тутади. Кема бўлмасига оддий шаклга эга қадоқланган юк ёки картон қутиларининг тагликларини жойлаштиришда бу каби муаммолар туғилмайди.
General Cargo тизимида қўлланадиган ускуналар[1]
Қуйида асосий юкларнинг айрим намуналари ва уларни ортиш-тушириш ускуналари келтирилган. Тегишли асбоб-ускуналардан фойдаланиш юкнинг бузилиши ёки бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олибгина қолмай, балки юк ишини ҳам тезлаштиради. Амалдаги юкнинг табиати ва қўлланган қадоқ тури юк ускунасининг шаклини белгилаб беради. 

Асосий юклар учун қўлланадиган ортиш-тушириш ускуналарининг намуналари
Асосий юкларни қайта ишлашда қўлланадиган ускуналарнинг бошқа қисмлари:
• цемент қопларини қайта ишлашда қўлланадиган кенг осма арқон;
• аксарият пўлат конструкцияларни қайта ишлашда қўлланадиган занжирли осма арқонлар (строплар);
• катта ясси пўлат пластиналарни қайта ишлашда қўлланадиган пластинали қисқичлар;
• автомобилларни кўтаришда қўлланадиган автомобил осма арқонлари
• машиналарнинг оғир деталларини қайта ишлашда қўлланадиган оғир кўтарувчи осма арқонлар, масалан, вакуумли қисқич ер ости барабанларида қўлланади;
• кўтариш чоғида ажратилмайдиган почта қутилари ва шу каби юклар учун қўлланадиган юк тармоқлари
• осон тахланадиган қутилар учун қулай бўлган юк лотоклари.[2]

Асосий юкларни қайта ишлашда қўлланадиган ускуналарнинг қўшимча мисоллари


Асосий намунавий юклар билан хавфсиз муомалада бўлиш, уларни жойлаш ва ташиш.
Қопли юклар икки қават тубликка (масалан, материал, одатда, жойлаш жараёнини осонлаштириш ва юк бўлмасини ҳимоялаш учун ёғоч-тахтақўлланади), яриммагазин (ёмон вентиляция) ёки қоп билан қоп (яхши вентиляция) каби усулда жойланади. Бундай юкларни кема бортидан ва сув ўтказмайдиган деворидан (переборка) узоқроқда тутиш лозим. Палуба остига жойланганда, усти гиламча ёки қоғоз билан ёпилади.
Сумкалар тасмалар ёрдамида кўтарилади ва докерларнинг илгаклари билан қайта ишланади. Қоплар доғларсиз ва йиртилмаганбўлиши лозим.
Цемент солинган қоплар силжимаслиги учун ихчам жойланиши лозим. Бўлинма мутлақ қуруқ бўлиши зарур. Бундай қоплар одатда, планкалар ёрдамида кўтарилиб, қўлда жойлаштирилади. [3]

Вентиляция аксарият ҳолларда қадоқлаш жараёнида муҳим ўрин тутади. Юкнинг кўкариб кетиши ёки иссиқлик таъсирида яхлит бўлакларга ёпишиб қолиши зарурий вентиляциянинг етишмаслиги натижасида вужудга келадиган бузулишлардан саналади. 



Пахта – тез ёнадиган юклар қаторига киради. Пахта билан керакли амаллар бажарилганда, хавфсизликнинг барча чораларини кўриш лозим. Пахта солинган нам тугунлар тез қизиб, ёниб кетиши мумкин. Бундай юкларни кема бортидан ва сув ўтказмайдиган деворидан (переборка) узоқроқда тутиш лозим.
Резина полиэтиленга ўралган тугунларда ташилади. У ўзидан жуда кучли ҳид чиқариб, бошқа юкларга ҳам зарар келтириши мумкин. Резина одатда, юқорига жойланади. 
Бочкалар ҳаддан ташқари оғир бўлмаса, улар одатда илгаклар ёрдамида кўтарилади. Уларнинг думалаб кетишининг олдини олиш мақсадида олди ва орқа томондан поналар билан маҳкамланади. Ствол болти кўтариладиган бўлиши шарт. Бочкадаги юкнинг бир қисми ташиш даврида бузилиши ёки йўқолиши мумкин (масалан, вино). Бу маҳсулот салқин жойга жойлаштирилиши лозим.
Барабанлар бочкаларга нисбатан уларнинг учларига жойланади. Барабанларда, одатда бўёқлар, кимёвий ва бўёвчи моддалар ташилади. Уларни палубага жойлаштириш ва вентиляция шароитини яратиб бериш лозим. Шунингдек, уларда тез ёнувчи моддалар сақланиши мумкин. Барабанлар илгаклар ёрдамида кўтарилади ва думалашининг ҳамда моддалар оқиб кетишининг олдини олиш мақсадида ёғоч хвостовикка жойланади.
Атрофи боғланган буюмлар арқонли строплар, тагликлар ёки сеткалар ёрдамида кўтарилади. Иккитали орқа тубликда яширинган. Оғир корпуслар пастки қисмда жойлаштирилиши зарур. Агар юк зарарли бўлса, блоклаш учун тахлаш усули қўлланади. Шунингдек, бу каби юклар бошқа юкларни шикастлаши ёки жуда кучли ҳидга эга бўлиши мумкин.
Қоғоз, одатда букилишнинг олдини олиш мақсадида охирида жойланади. Эҳтиёткорлик билан тахланмаса, тез шикастланади. Махсус қисқичларга эгаайрили погрузчиклар қоғоз ғалтакларини ушлаб, кема бортида вакуумли қисқичлар ёрдамида кўтарилади. Ғалтак четлари шикастланишининг олдини олиш учун уни кўтаришда эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим.
Пўлат буюмларга чўяндан тортиб, пўлат тайёрламалар ва қувурлар киради. Пўлат занжирлар ёрдамида кўтарилиб, пастга жойлаштирилади. Занглаши мумкин. Айрим юклар тўлиб кетиши, айримлари эса қизиб кетиши ва ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкин (темир ва пўлат қириндилари). Ғалтаклар поналар билан юмалоқ томонига қўйилади. Улар кеманинг томонлари бўйлаб оддий ярусга жойланади ҳамда яхлит блок сифатида маҳкамланади. Силжиш ва бузилишларнинг олдини олиш мақсадида узун пўлат буюмлар пухта маҳкамланади.
Автотранспорт воситалари автомобиль стропларига кўтарилади. Агар оғир массали юк машиналари қайта ишланиши зарур бўлса, симли строплар ўқ четларига маҳкамланади. Агар автомобиллар жойланган ҳолатига нисбатан силжиса, углерод оксидини бартараф этиш омилларини эътиборга олиш лозим. [4]
Аввалдан ўралган товарлар қисқа фурсат ичида ортилиши ва туширилиши каби афзалликларга эга. Улар 1-2 тоннагача бўлган оралиқ контейнерларда ташилиши мумкин. шунингдек, уларни қайта юклаш имкони мавжуд. Одатда, улар юк бўлмасида погрузчикларнинг кранлари ёки миноралар ёрдамида қайта ишланади.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling