Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Идишларни тайёрлаш учун фойдаланилган материалнинг турига кўра


Download 276.8 Kb.
bet29/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Идишларни тайёрлаш учун фойдаланилган материалнинг турига кўра ёғочдан, картондан, металлдан, шишадан, газламадан, қоғоздан, полимердан ва комбинациялашган (турли материаллардан ясалган) идишлар мавжуд.
Ёғоч идишлар энг кенг тарқалган бўлиб, турли маҳсулот ва буюмларни жойлаштириш учун хизмат қилади. Улар катта механик мустаҳкамликка эга бўладилар. Турли юкларни ташишда ва сақлашда тахтачали ва фанерали идишлар, хусусан яшиклар кенг кўламда қўлланилади (1.3-расм). Шунингдек бочкалар, фанерали ва тахтачали барабанлар, ғалтаклар ва шунга ўхшашлар ҳам юкларни ташишда ва сақлашда ишлатилади. Тахтачалардан ва фанералардан ясалган яшиклардан электротехника асбоб-ускуналарини, майда эҳтиёт қисмларни, махсус кийимларни, пойафзалларни ва бошқа буюмларни жойлаштириш учун фойдалинилади. Тахтачали панжарасимон яшикларга турли хил асбоб-ускуна ва жихозлар, эҳтиёт қисмлар, мебеллар ва шунга ўхшаш буюмлар жойлаштирилади. Бочкалар юқори герметикликни ва атроф-муҳитнинг агрессив таъсиридан изоляциялаш (ажратиш)ни талаб қилувчи материал ва маҳсулотларни жойлаштириш учун хизмат қилади. Хизмат вазифасига мувофиқ бочкалар қўйишга-суюқ ва ярим суюқ юклар учун ва қуруқ идиш-сочилувчан ва қаттиқ маҳсулотлар учун бўладилар. Фанерали барабанлар сочилувчан ва паста (мум)симон маҳсулотлар: қуруқ пигментлар, қуюқ бўёқлар ва бошқалар учун, ёғочдан ясалган барабанлар ва ғалтаклар эса электр кабеллари, пўлат трослар ва электр симлар ўраб ташиш учун фойдаланилади.
1.3-расм. Яшиклар
а-кўп айланадиган тахтачали яшиклар: 1-қопқоқ; 2-ён девор; 3-металл тасмали белбоғ. б-кўп айланадиган фанерали яшиклар: 1-маҳкалаш тахтачаси; 2-қопқоқ. в-ойна листлари учун тахтачали яшиклар: 1-горизонтал тахтача; 2-этак девори.
г-сабзавот ва мевалар учун кўп айланадиган тахтачали яшиклар.

Картон идишлар ёғоч идишларга нисбатан тахминан икки баробар арзон ва бир неча баробар енгил бўладилар. Уларни тайёрлаш учун анча кам меҳнат ҳаражатлари талаб этилади, бундан ташқари уларни тахлаш (йиғиш) имконияти мавжуд. Тахланган ҳолатда картон идишлар ёғоч идишларга нисбатан ташиш учун 3-4 маротаба камроқ транспорт воситаларини ва сақлаш учун ҳам камроқ омбор майдонларини талаб этади. Картон идишлар етарли даражада механик мустахкамликка ва сиқилишга, зарбага, вибрацияга қаршилик кўрсатиш қобилияти ҳамда яхши изотермик хусусиятга эга ва бошқа турдаги идишларга нисбатан ҳарорат режимини яхши сақлаб туради. Намликка чидамли (намбардош) картонлардан ясалган яшиклар қимматбаҳо маҳсулотларни жойлаштириш учун хизмат қилади. Картон идишлар яхлит елимланган гофрир картонлардан ясалган қути (коробка)лар шаклида ва прессланган қоғоз қуймалардан ясалган яшиклар шаклида муомилага чиқарилади (2.4-расм). Картон идишларда электролампалар, электротехник ва радиотехник буюмлар ва бошқа саноат товарлари ташилади.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling