Юридик хизмат ходими кутубхонаси меҳнат муносабатларига оид ҳужжатлардан намуналар


Корхона, муассаса, ташкилот тугатилганда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарордан намуна


Download 216.27 Kb.
bet24/56
Sana30.04.2023
Hajmi216.27 Kb.
#1413671
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56
Bog'liq
буйрук , ариза ва далолатномалар

Корхона, муассаса, ташкилот тугатилганда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарордан намуна


Б У Й Р У Қ

201__ й. «__» ________

____-сон

_______________ш.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида
1. Ташкилот тугатилиши муносабати билан, Меҳнат кодексининг
100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан ташкилотнинг бухгалтери (Ф.И.Ш.) билан тузилган меҳнат шартномаси 201_ йил
__ ______дан эътиборан бекор қилинсин ва унга ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлансин.
2. (Ф.И.Ш.) га меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати ўрнига икки ой учун пул компенсацияси тўлансин
ва Меҳнат кодексининг 67-моддасига асосан моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча кафолатлар берилсин.


Асос: ЎзР МК 100-моддасининг 2-қисмининг 1-банди.



Ташкилот раҳбари

_____________
(имзо)

_______________
(Ф.И.Ш..)










Буйруқ билан танишдим

_____________
(ходим имзоси)

_______________
(Ф.И.Ш..)

----------------------------------------------------------------------------------------------------


*Эслатма: ЎзР МКнинг 101-моддасининг 1-қисмига асосан жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Корхона, муассаса, ташкилот бутунлай тугатилган ҳолда, унга тегтшли корхоналардан бирига ходимнинг мутахасислиги ва касбига мувофиқ келадиган иш тавсия этилиши керак. Ходим тавсия этилган ишда ишлашдан бош тортган тақдирда меҳнат шартномаси бекор қилинади.
ЎзР Мкнинг 237-моддасига асосан ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 23, 24, 26, 27 ва 42-бандлари.
«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 107 ва 108-бандлари (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) ва «Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат № 831, 13.11.1999 й.).

Download 216.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling