Юридик психология фанидан “ Вояга этмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишнинг ижтимоий-психологик механизмлар


Download 263 Kb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi263 Kb.
#1569280
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
yuridik 30

Курс ишининг мақсади:
Ўсмирлар жиноятчилигини олдини олиш борасида чора-тадбирларни ташкил этишда психодиагностик методлар мажмуаси тизимини ташкил этиш орқали ўсмирлар хулқ-атворида келиб чиқиши мумкин бўлган деликвент ва криминал жиноий хулқнинг ижтимоий сабабларини диагностика қилишдан иборат.
Курс ишининг вазифалари: Ўсмирлар жиноятчилиги олдини олишнинг психологик коррекцион ишларни олиб бориш
Курс ишининг предмети. Ўсмирлар хулқининг психодиагностикаси.
Курс ишининг назарий аҳамияти:
Шундан иборатки, тадқиқот натижасидан яратилган хулосалар хуқуқшунослик, ижтимоий ва педогогик психология фанларидагаи вояга етмаганларда хулқ оғиши ва жиноятчилик хулқининг ижтимоий-психологик омиллари, ёш, худудий, стастистик вак жинсий хусусиятларини ўрганиш йўналишини илмийназарий жихатдан бойитади. Олинган эмпирик маълумотлар вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган профильактик чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда, уларнинг ёш, нидивидуал-психологик ва характер хусусиятларини хисобга олиш зарурлигини илмий жихатдан асослашга хизмат қилади.
Курс ишининг амалий аҳамияти:
Тадқиқотдан олинган натижалар ва илгари сурилган ғоялар вояга етмаганлар жиноятчилигининг ижтимоий-психологик омиллари ва унинг олдини олиш бўйича муайян концепциянинг яратилишига муносиб хисса қўшади. Бундан ташқари олинган эмпирик натижалардан қуйидаги холларда:

  • Ички ишлар бўлимининг вояга етмаганлар билан ишлаш ходимлари фаолиятида;

  • Мактаб, академик лицей, касбхунар коллежлари психологлари, ижтимоий, педогогик, хуқуқшунослик психологияси соҳасида ишлайдиган тадқиқотчилар фаолиятларида;

  • Ўқитувчилар ва ота-онанинг болалар ва ўсмирлар билан муомала муносабат жараёнларида;

  • Ўз-ўзини бошқариш махалла фуқаролар йиғини фаоллари фаолиятларида;

  • Тегишли йўналиш бўйича услубий қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқишди;

  • Ички ишлар бўлими вояга етмаганлар билан ишлаш профильактика нозирлари, ўқитувчилар, махалла фаоларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этишда;

  • Оммавий ахборот воситаларида вояга етмаганлар жиноятчилиги муаммоси бўйича махсус кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва рукнлар ташкил этишда самарали фойдаланиш мумкин.


Download 263 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling