Юридик психология фанидан “ Вояга этмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишнинг ижтимоий-психологик механизмлар


Боб Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш механизмлари


Download 263 Kb.
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi263 Kb.
#1569280
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
yuridik 30

1.Боб Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш механизмлари
1.1. Ўсмирлар жиноятчилиги олдини олишнинг психологик коррекцион ишларни олиб бориш
Ёшлар тарбияси, уларни баркамол инсон сифатида шаклланиши муаммосига ҳар бир мамлакатда ўз даврининг асосий масалаларидан бири сифатида қаралган. Жумладан, юртимизда бу соҳага ҳар бир даврвда устивор вазифа сифатида қаралиб келинган.
Фарзанд тарбияси муаммоси азалдан маърифатпарвар аждодларимиз маънавий меросининг мазмунини ташкил этган. Жумладан XIY илм – фанининг ёрқин намоёндаси ҳисобланган Жалолиддин Девонийнинг “Болалар тарбияси ҳақида” ва “Ахлоқи Жалолдин” асарларидаги одоб ахлоқ ва ёшлар тарбиясига бағишланган чуқур фалсафий ғоялари бугунги кунда ҳам ёшларни тўғри йўлга бошлашда, инсоният ва жамиятга нисбатан турли хил қабиҳликларни амалга оширмасликка ундашда мухим аҳамият касб этади.
XX аср бошларида педагогик тараққиётнинг асосчиси Абдулла Авлоний ахлоқни шундай тарифлайди: “ Яхши хулқларнинг яхшилигини ёмон хулқпарнинг ёмонлигини далил ва мисолар билан баён қиладурғон ахлоқдир».3
Ислом динининг муқаддас китоби хисобланган Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифларда ҳам ёшлар тарбияси, одоб-ахлоқ, виждон, иймон ва эътиқод тўғрисида ғоят қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилади.
Ижтимоий гуманитар фан йўналишларида бир қатор соҳа мутахассислари ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик, гиёҳвандлик ва алкоголизм каби иллатларнинг ижтимоий-психологик омиллари ва уларнинг олдини олиш борасида илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар. Г.М.Андреева, Б.Г.Ананьев, А.С.Белькин, С.А.Белечева, Л.И.Божович, И.Долгова, П.М.Любленский, В.Н.Мясищев, К.Е.Игошев, Л.М.Зюбин, А.Крутецкий, А.Д.Глаточкин, Б.Ф.Райский А. А.Закатов, Б.Т.Кондрашченко, Э.Б.Мельникова каби бир қатор тадқиқотчилар ўз тадқиқотларида вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятчиликнинг ижтимоий-психологик муаммоларини, хусусан болалар психологиясига макро ва микро муҳитнинг таъсири ва унинг жиноятчилик хулқининг келиб чиқишидаги ўрни, ёшлар жиноятчилигининг асосий сабаб ва мотивлари ҳамда вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритишга ҳаракат қиладилар.
М.Н.Алемаскин,Ю.В.Гербеев, И.А.Невский, А.В.Завалюк, А.Жумабоев, Г.А.Уманов, А.И.Островский, Г.М. Миньковский каби бир қатор педагог олимлар, Л.И.Божович, Б.Г Ананьев, А.А.Бодалев, А.НЛеонтьев, Н.Д Левитов, Э.Гозиев, Ғ.Б.Шоумаров, Б.Р.Қодиров, В.М.Каримова, Ш.Баротов, А.Жабборов, Н.А.Согинов Г.Тулаганова, Э.Кулжонов каби психолог тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, болаларнинг онги, хулқи ҳамда фаолияти мазмунини уларни қуршаб олган ижтимоий муҳит белгилайди. Уларнинг фикрига кўра, боланинг онги, хулқи, характери микро ва макро муҳитдаги фаолияти орқали бошқарилади. Шахслараро муносабатлар асосан гуруҳ шароитида, шахс маълум инсонлар даврасида, гуруҳида, жамоада бўлган тақдирда рўй беради. Шунинг учун ҳам мутахассислар жамоаларда рўй берадиган шахслараро таъсирнинг қонуниятлари ва механизмларини билишлари ва уларни гуруҳда одамлар меҳнатини ташкил этишда албатта инобатга олишлари керак.
Ҳар бир шахснинг феъл — атворида, хатти-ҳаракатларида у мансуб бўлган миллат, халқ, худуд, профессоинал тоифа, меҳнат қиладиган жамоаси, яқин атрофдаги муқим гуруҳи, оиласининг таъсиридан пайдо бўлган сифатлари ва хусусиятлари бўлади. Тарихий шарт-шароит, давр, давлат тузими ва ўша жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий таъсирлар мавжуд бўлиб, бу таъсир макро босқичдаги таъсирлар деб аталиб, яқин муҳитнинг таьсири — микро босқичдаги таъсирлар деб юритилади. Иккала босқичдаги таъсирлар ҳам ижтимоий психологик нуқтаи назардан аҳамиятли ва тарбиявий моҳиятга эгадир. Чунки ҳар бир шароитда шахс ўзига хос ижтимоий ролларни бажаради ва ўзининг «қиёфасини» намоён этади. Меҳнат жамоасида профессионал ролларни бажариш жараёнидаги хулқ-атвори шахснинг маънавий ва психологик кўринишидаги асосий омил бўлиб, катта ёшдаги одам психологиясини тубдан ўзгартириш учун унинг профессионал фаолиятини ҳам ўзгартириш керак, дейилади.4
Шундай қилиб, шахсга бир вақтнинг ўзида турли ижтимоий гуруҳларнинг таъсири бўлиб туради. Тўғри, маълум даврда бир ижтимоий гуруҳнинг шахсга таъсири сезиларлироқ ва аҳамиятлироқ, иккинчисиники эса сал камроқ бўлади. Масалан, ўқувчилик йилларида мактабдаги ўқувчилар гуруҳининг таъсири маҳалладаги ўртоқлар даврасиникидан кучлироқ бўлиши табиий. Ҳар бир шахс учун тараққиётнинг ҳар бир алоҳида босқичида шундай одамлар гуруҳи бўладики, у уларнинг ниятлари, қизиқишлари, ҳаракат нормалари, ғоя ва фикрларига эргашишга тайёр бўлади, ҳаракатларидан андоза олади, уларга тақлид қилади. Бундай гуруҳ психологияда референт гуруҳ деб аталади. Америкалик социологлар референт гуруҳларнинг бир неча турларини фарқлайдилар.
Норматив гуруҳлар — бу шахс учун шундай инсонлар гуруҳики, уларнинг нормаларини у маъқуллайди, уларга амал қилишга ҳамиша тайёр бўлади. Бундай гуруҳларга биринчи навбатда оилани, диний ёки миллий уюшмаларни, профессоинал гуруҳларни киритиш мумкин. Масалан, ўзбек халқи учун дастурхон атрофига ўтирган заҳоти юзга фотиҳа тортиш, мезбонларнинг меҳмонларга «Хуш келибсизлар» дейишлари норма ҳисобланади ва ҳар бир оилада шундай ҳаракатларга нисбатан ижобий установка шаклланади. Бунда бола учун референт ролини отаонаси, катталар, маҳалладаги хурматли инсонлар ўйнайди.
Қиёслаш гуруҳлари — бу шундай гуруҳки, шахс ўша гуруҳга киришни, унинг маъқуллашига муҳтож бўлмайди, лекин ўз ҳаракатларини йўлга солишда унга асосланади ва коррекция қилади. Масалан, талабалар гуруҳида шундай ёшлар бўлиши мумкинки, шахс улар билан умуман мулоқотда бўлмайди, уларнинг фикрлари ёки қарашларини ёқламайди, лекин бу гуруҳ айнан ўшаларга ўхшамаслик ва ўз устида кўпроқ ишлашга ўзини сафарбар қилиш учун керак. Ёки талаба ёшлар сессия якунларига кўра дифференциал стипендия оладилар. ¤ртача ўзлаштирувчи талаба учун «ҳамма талабалар» оладиган стипендия миқдорини назарда тутиб, ўзини тинчлантиради, аълочи эса, ўзиникини нафақат оддий, ўртачалар билан балки, давлат стипендиялари оладиганлар билан ҳам солиштиради. Кўрсатгичлар қанчалик юқори бўлса, шунга мос даъвогарлик даражаси ҳам юқори бўлади, шахснинг қиёслаш гуруҳлари ҳам ортиқроқ бўлади.
Негатив гуруҳлар — шундайки, шахс уларнинг хатти-ҳаракатларидан атайлаб воз кечади, чунки улар шахсий қарашлардан мутлоқ фарқ қилади. Масалан, икки қўшни бир-бири билан муросалари келишмаса, хаттоки, деворларини оқлашда ҳам бири танлаган рангни иккинчиси танламайди. Бири «оқ» деса, иккинчиси — аксинча, «қора» деб тураверади.Ижтимоий муҳитдаги носоғломлик эса бола онги ва хулқида огишларни келтириб чиқаради ва ноадекват хулқни намоён қилишга туртки беради ҳамда жамият томонидан қабул қилинган норма ва санкцияларга қарши боришни маъқул деб биладилар.
Республикамизда вояга етмаганлар жиноятчилигини илмий жиҳатдан ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлардан маълум бўладики, вояга етмаганлар жиноятчилигининг ижтимоий-психологик, ёш ва индивидуал психологик хусусиятларининг жиноятчилик хулқи келиб чиқишига таъсири масаласи, жиноятчи шахси психологияси ва унинг ўзига хос хусусиятлари, лиги кузатилади. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, вояга етмаганлар жиноятчилигининг ижтимоий-психологик омиллари, ёш ва индивидуал психологик хусусиятлари, сабаб ва мотивлари ҳамда вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишнинг ижтимоий психологик масалалари ва шу кабиларни ўрганиш изчил олиб борилмоқда.5
Вояга етмаганларда хулқ оғиши ва жиноятчилик хулқи бир қатор ижтимоий, психологик, моддий-маиший, маънавий- маърифий, интеллектуал, психофизиологик омиллар таъсири остида юзага келади. Унутмаслик керакки, ушбу омиллар бир-бири билан узвий яқинликда жиноятчилик хулқини келтириб чиқарувчи омил сифатида намоён бўлади. Масалан, олайлик ижтимоий муҳит носоғломлиги вояга етмаганлар шахсига хос бўлган хусусиятлар таъсири остида ғайриқонуний хулқ-атвор мотивига айланиши ва вояга етмаганларда жиноятчилик хулқининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Яъни, шахсдаги жиноятчилик хулқининг келиб чиқишига таъсир кўрсатувчи индивидуал психологик омиллар билан ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мослик жиноятчилик хулқини келтириб чиқаради.6 Бошқача қилиб айтганда, макро ва микро муҳитдаги носоғломлик ва уларнинг вояга етмаганлар шахси ҳамда ёш хусусиятлари билан мос келиши жиноятчилик хулқининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ижтимоий муҳит носоғломлиги ҳар доим ҳам жиноятчилик хулқининг келиб чиқишига сабаб бўлувчи омил сифатида намоён бўлмайди. Қачонки, ижтимоий муҳит носоғломлиги жиноятчилик хулқининг келиб чиқишига имконият яратувчи шахсга хос бўлган индивидуал психологик хусусиятлар билан ўзаро мос тушса, бир-бирини тўлдирса, жиноятчилик хулқини келтириб чиқарувчи омилга айланади. Шунинг учун ҳам носоғлом ижтимоий муҳит айрим болалар ва ўсмирларда жиноятчилик хулқини келтириб чикарса, айримларида эса у омил ролини ўйнамайди. Чунки, уларда жиноятчилик хулқининг келиб чиқишига имконият яратувчи шахсга оид индивидуал психологик омиллар мавжуд бўлмайди.
Бунда вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган профильактик чора тадбирларни психологик-педагогик жиҳатдан асослаш, ижтимоий муҳитни соғломлаштириш вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олиш омили сифатида, маҳаллаларда вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишнинг ижтимоий — психологик масалалари ҳамда жиноятчилик хулқига эга бўлган болалар ва ўсмирларда олиб бориладиган психокоррекцион тадбирлар масаласига ойдинлаштириш зарур бўлади.
Кузатишларимиздан маълум бўлишича, вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишда энг аввало жиноятчилик хулқининг ижтимоий-психологик, индивидуал психологик, психологик, ҳудудий ва криминологик хусусиятларини ҳисобга олиш талаб этилади. Шунингдек, вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олиш ишлари умумий ва махсус индивидуал тарзда олиб борилиши билан характерланади.
Умумий ижтимоий чора-тадбирларга жамиятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, сиёсий барқарорликни таъминлаш, халқнинг турмуш тарзи ва микро муҳит муносабатларини яхшилаш, фукароларнинг маданий-маънавий ва маърифий салохиятини ўстириш ва бошқалар киради.
Махсус индивидуал характердаги тадбирлар сифатида эса болалар ва ўсмирларнинг шахс хусусиятлари, уларнинг психологияси, дунёқараши, қадриятлар ориентация ҳаётий позицияси, онглилик даражаси ва ижтимоийлашув хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тушунилади.7
Профильактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишда вояга етмаганларда жиноятчилик хулқининг келиб чиқишигача бўлган даврга, бу даврда олиб бориладиган умумий тарбиявий тадбирларга, уларни такомиллаштиришга, таъсирчанлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Шунинг учун ҳам вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишда ушбу оралиқ даври муҳим аҳамият касб этишлигини унутмаслик керак.

1. 2. Жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини шаклланишига оид назариялар талқини.


Хулқ "оғиши"ни ўрганиш — ижтимоий психологиянинг энг қизиқ вазифаларидан бири. Бу соҳани таҳлил қилиш жуда мураккаб, чунки ижтимоий меъёр ва қадриятлар қанчалик кўп бўлса, қоидаларни бузиш типлари ҳам шунчалик кўп бўлади. Бундан ташқари, турли маданиятлар, шунингдек субмаданиятларнинг меъёрлари битта жамият ичида ҳам анча фарқ қилади. Шунинг учун бир ҳамжамият учун оддий ҳол ҳисобланган нарса бошқа сида меъёрдан оғиш сифатида баҳоланиши мумкин. Масалан марихуана чекиш — Британия маданиятида "оғиш" ҳисобланади, алкоголлик ичимлик ичиш эса "оғиш" ҳисобланмайди. Яқин Шарқ мамлакатларида бунинг мутлақо акси кузатилади. Оғиш нима? Девиация (оғиш)ни гуруҳ ёки жамиятда кўпчилик одамлар томонидан қабул қилинган меъёр ва меъёрлар йиғиндисига мос келмаслик дейиш мумкин. Бирорта ҳамжамиятда меъёр ларга тўла амал қиладиган ва меъёрлардан оғадиган одамлар ўртасига чизиқ тортиб ажратиш мумкин эмас. Хулқ атворнинг умумий қоидаларини кўпчилигимиз бузганмиз. Кўпчилик кичик ўғирликлар, масалан, дўкондан бирор нарсага ҳақ тўламай олиш ёки ишхонадан почта қоғози каби майда-чуйда нарсаларни шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш учун олиб кетиш ҳолларига йўл қуйганмиз. Кўпчилик одамлар марихуана чеккан, балоғатга етмасдан туриб алкоголлик ичимликлар ичган, гиёҳванд моддаларни тотиб курган ёки сексуал амалиётнинг тақиқланган турларида қатнашган.8


Оғишлар фақат индивидуал ҳулқда юз бермай, гуруҳ хулқида бўлиши ҳам мумкин. Мисол тариқасида эътиқоди ва тур­муш тарзи Бирлашган Қиролликда истқомат қиладиганларнинг кўпчилигиникидан фарқ қиладиган гуруҳ томонидан қўллаб туриладиган Кришна динини олиш мумкин. Бу дин 1956 йилда Нью-Ёркда, Шри Прабхупада Ҳиндистондан ғарбда Кришна Онги тўғрисидаги таълимотни тарқатиш учун келганда вужудга келди. Унинг номалари асосан гиёҳванд моддалар истеъмол қиладиган ёшларга йўлланар ва шу таълимотга амал қилинса, «мудом кўтаринкилик ҳолатида бўлиш ва абадий лаззат манбаини топиш» мумкинлигини овоза қилар эди. Кўчаларда кришнавий ларнинг рақсга тушиш ва ашула айтишларига кўникиб қолишди. Аҳоли уларга, гарчи ўзларини тутишлари эксцентрик туюлсада, чидам билан муносабатда бўлади.
Кришналар девиацияли субмаданиятга мисол бўладилар. Бугун уларнинг сони камайиб кетди, бироқ улар турли-туман ижтимоий шароитларда осонгина турмуш кечириб кета ола оладилар. Ташкилот бой бўлиб, у ўз аъзоларининг ва уларга хайри хоҳ бўлганларнинг ҳадялари ҳисобига кун кечиради. Унинг ҳолати бошқа оғишли субмаданият — уйсизлар хулқининг аксидир. Ҳаёт учун курашда ютқазиб қўйганлар кўчада яшайдилар, вақтларини паркларда ёки жамоатчилик жойларида (масалан, ку тубхоналарда) ўтказадилар. Улар кўчаларда ёки тунаш жойла­рида ухлайдилар. Кўплаб уйсизлар жамиятнинг чекка бурчакларида бир амаллаб кун кечирадилар.9
Биз ижтимоийлашув жараёнида ўрганиб қолганимиз сабабли ижтимоий қоидалар ва меъёрларга амал қиламиз. Мисол учун, тил қоидаларини ўрганишни олиб кўрайлик. Тилдан фойдаланиш грамматика ва орфография қоидаларини билишни англатади. Биз бу қоидаларни қийналмасдан, ўйланмасдан қўллаймиз, чунки уларни болаликда эгаллаб олганмиз. Кейинроқ, чет тилини ўрганаётганда одам ҳаттоки оддий иборани айтиш учун ҳам қанчалик кўп қоидаларни билиш лозимлигини англайди. Гоффман томонидан кўриб чиқилган ижтимоий тўқнашувлар жараёнидаги ўзаро таъсирларни тартибга солиб турувчи меъёр­лар бунга яна бир мисол бўлади. Чет кишиларга нисбатан фуқаро бепарволигини намойиш қилиш, дўстлар билан муносабатлардаги одоб, тўқнашувлар орасида «қавс» ўрнатиш процедураси ва бошқалар муайян қоидалар асосида бажарилишини биз одатда англамаймиз.
Меъёрларнинг яна бир типи — улар кўрсатаётган хулқ ҳақиқий эканига биз онгли тарзда ишонадиган меъёрлар. Жумладан, бу йўлдаги хулқ-атвор меъёрлари учун ҳам хосдир. Ҳайдовчилар сўзсиз равишда йўлнинг муайян томонидан ҳаракат қилиш ёки светофорнинг қизил чироғи ёнганда тўхташ зарурлигини биладилар. Чунки уларнинг кўпчилиги бу қоидаларга амал қилмаса, йўллар ҳозиргига нисбатан беқиёс даражада хавф и бўлиб қоларди.
Йўл қоидаларининг бошқа баъзиларига нисбатан, маса­лан, тезликни чеклашлар масаласида камроқ якдиллик мавжуд. Бошқа ҳайдовчилар, пиёдалар ва велосипедчиларни муҳофаза қилиш учун баъзи чекловлар зарурлигини барча ҳайдовчилар эътироф этишади, бироқ улардан озчилиги чекловларга амал қилади. Белгиланган тезликда улар яқин ўртада полиция авто­мобили йўқлигини тахмин қилганларида ёки аниқ билганларидагина ҳаракат қиладилар, бироқ яқин ўртада полициячилар йўқлигини билганлари ҳамоно, кўпчилик қонун томонидан белгилаб қўйилган тезликни ошириб юборадилар.
Бу мисол бизнинг эътиборимизни конформлик ва оғиш муаммосининг муҳим жиҳатларидан бирига қаратади. Барча иж­тимоий меъёрлар ноконформликдан ҳимоя қиладиган санкциялар билан бирга мавжуд бўлади. Санкция бошқалар томонидан индивид ёки гуруҳ хулқига билдирилган реакция бўлиб, унинг мақсади — мазкур ижтимоий меъёрнинг бажарилишини кафолатлаш. Санкциялар позитив (конформлик учун рағбатлантириш) ёки негатив (ноконформ хулқ учун жазо) бўлиши мум­кин. Санкциялар формал ёки ноформал бўлади. Формал санк­ция нормаларга риоя қилишни кафолатлайдиган ташкилот ёки гуруҳ бўлган жойда мавжуд бўлади. Ноформал санкциялар — ноконформликка нисбатан камроқ уюшган ва кўпинча ўз-ўзидан келиб чиқадиган реакция.10
Расмий санкциялар типларининг кўпчилиги ҳозирги жамиятда суд ва қамоқхоналар мисолидаги жазо тизимлари билан боғлиқ. Полиция ҳам жиноятчиларни судга тортиш, эҳтимол кейин қамоқхонага қамаш билан боғлиқ ташкилотдир. Йўл қоидаларини бузишнинг кўпчилиги жарима ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан махрум қилиш йўли билан жазоланади, ва бу жазолар ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларини бузиш ва айни пайтда полициячининг кўзига кўринмасликка ҳаракат қилишлари учун кифоя қилади. Формал негатив санкцияларга жарималар, қамоқхонага қамаш ва қатл этиш киради. Позитив формал санкция­лар эса унчалик кўп эмас. Ҳайдовчининг автомобилни намунали ҳайдашини рағбатлантириш мақсадида «аъло ҳайдовчилик учун» ёки билағон ҳайдовчи каби унвонлар мукофот сифатида берилади. Формал позитив санкциялар ижтимоий ҳаётнинг бош қа соҳаларида ҳам учрайди: жангдаги жасурлиги учун медаль билан мукофотлаш, академик соҳадаги ютуқлари учун бериладиган даража ва дипломлар, спорт мусобақасидаги иштироки учун мукофотлар ва бошқалар.
Позитив ва негатив ноформал санкциялар ижтимоий ҳаёда барча соҳаларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Позитив ноформал санкциялар мақтов, маъқуллаш мазмунидаги жилмайиш, елкага уриб қуйиш каби шаклларда ифодаланиши мум­кин. Негатив ноформал санкциялар эса одатда ҳақорат оҳанги, сўкиш ёки ҳайфсан, индивидни намойишкорона назарга илмаслик куринишларида ифодаланади. Формал санкциялар анча самарали бўлса ҳам, ноформал санкциялар конформлик ва меъёрларни сақлашда фундаментал аҳамиятга эга.11 Дўстлар, оила, ҳамкасабаларнинг яхши муносабатини сақлаб қолиш эҳтиёжи, кулги бўлиш, уялиб қолиш, рад этилишдан қочиш одамларнинг хулқини кўпинча формал мукофотлар ёки жазолашдан кўра кўпроқ белгилаб беради.
Қонунлар — бу ҳокимият томонидан фуқаролар амал қили ши учун белгилаб қуйиладиган тамойил шаклидаги меъёрлар; Конформлик намойиш этмайдиган одамларга қарши қулланадиган формал санкциялар ҳам мавжуд. Қонун бор жойда жиноят ҳам топилади, чунки жиноятни қонунни бузувчи ҳар қандай хулқ деб таърифлаш мумкин. Сўнгги икки уч аср давомида криминал хулқ-атворнинг табиати, турли жиноятларнинг жиддийлик даражаси ва давлат ҳокимияти томонидан криминал хатти-ҳаракатларни бартараф қилиш усуллари жиддий ўзгарди. Бунинг сабабларини жамоа тамойилига асосланган анъанавий жамиятнинг купчилик анъанавий тизимга қараганда аноним (номаълум, хуфёна) шароитда яшайдиган саноат ижтимоий тизимларида алмаштирилишидан топиш мум­кин.
Саноатлаштиришгача Европада энг бешафқат жазога сабаб бўладиган ва энг жиддий жиноят ҳисобланадиган хаттиҳара катлар, булар — диний жиноятлар ёки ҳукмдор ва зодагонларнинг мулкига қарши жиноятлар экан. Бутунги кунда бундай ҳаракатлар ё умуман жиноят деб ҳисобланмайди, ёки бўлмаса қонунни салгина бузиш деб ҳисобланади. Шаккоклик (христианликдан фарқ қилувчи диний доктриналарни тарғиб қилиш), малъунлик (черков мулкини ўғирлаш ёки унта зарар келти риш) ёки ҳатто маъбудни ҳақоратлаш (маъбуд исмини масхаралаб тилга олиш, диний материялар ҳақида салбий фикрлар айтиш) узоқ вақтгача Европа мамлакатларида ўлим жазоси би­лан жазоланар эди. Қирол ёки зодагонларнинг ерида овчилик қилиш ёки балиқ тутиш, дарахт кесиш ёки шохшабба тўплаш, мева йиғиш ҳам огир жиноятлар ҳисобланарди (гарчи уларга нисбатан ҳар доим ҳам ўлим жазоси қўлланмаса ҳам).
Оддий фуқаро иккинчи бир фуқарони ўлдириши юқорида баён қилинган жиноятлар каби жиддий ҳисобланмас эди. Жиноятчи кўпинча жабрланганнинг қариндошларига маълум миқдорда пул тўлаб, гуноҳини ювиши мумкин эди. Баъзан эса қурбон бўлганнинг оиласи ишни ўзи адолатли ҳал қилиш учун айбдорни ўлдирар эди. Мана шундай усул билан жазолаш, яъни қонли қасос юзага келтирадиган муаммо шунда эдики, бирин­чи қотилнинг оиласи иккинчи қотилга нисбатан худди шу тарзда реакция қилиши ва шу тариқа қатл қилишларнинг узун занжири пайдо бўлар эди. Жанубий Италиянинг баъзи туманларида қонли қасос амалиёти XX асргача давом этди. У Қушма Штатлардаги рақобатлашаётган «криминал оилалар ўртасида адо­латли судловни» амалга ошириш мақсадида бугунгача қўлланилади.
Европа ва Қўшма Штатларда XIX аср бошларигача қамоқ хонага қамаш жиноят учун жазо сифатида жуда кам қўлланган. Кўпчилик шаҳарларнинг ўз қамоқхоналари бўлиб, одатда уларга 3—4 маҳбусдан ортиқ одам сиғмасди. Улардан тун давомида мастларни тутиб келтириш ёки айбланаётганларни судгача тутиб туриш учун фойдаланиларди. Йирик Европа шаҳарларида катта қамоқхоналар ҳам бўлиб, улардаги жиноятчилар ҳукм чиқиб қатл ижро, этилгунга қадар сақлаб турилар эди. Бу муассасалар XIX асрдан то бизнинг кунларимизгача қурилаётган қамоқхоналардан кескин фарқ қилган. Қамоқхонадаги интизом авваллари бўш эди. Фақат ўлим жазосига ҳукм қилинганларни зиндонга ташлашар ва у қатл вақтигача фақат қамоқхона ходи минигина кўрар эди. Кўпинча эса қамоқхонадаги вазият ҳозирги андозаларга қараганда жуда эркин эди.
XIX асргача жиноят учун жазонинг асосий шакллари ки шанлаш, калтаклаш, қизиган темир билан тамға босиш ёки дорга осиш эди. Одатда жазо омма иштирокида ижро қилинар эди. Кўп одам тўпланарди, баъзи қатлларга минглаб одам келарди. Дорга осилаётган жиноятчи ўзини оқлаш ёки гуноҳсизлигини исботлаш мақсадида нутқ сўзлаши мумкин эди. Халойиқ маҳкумнинг нутқига баҳо берар экан, қарсак чалар, ҳупггакчалар ёки қичқирар эди.12
Ҳозирги қамоқхоналарнинг келиб чиқиши ўтган даврлардаги зиндонлардан эмас, иш уйлари («госпиталь» номи билан ҳам машҳур бўлган)дан бошланади. Бундай иш уйлари XVII аср бошларида кўпгина Европа мамлакатларида пайдо бўлди. Фео­дализм емирилиши даврида кўпгина деҳқонлар дала билан боғлиқ иш топа олмай қолдилар ва дайдиларга айландилар. Иш уйларида уларга овқат беришар, бироқ кўп вақтни муассасадаги жуда оғир ишларни бажаришга мажбур қилиб ўтказар эдилар. Иш уйларига ҳеч ким хабар олмайдиган бошқа тоифадаги одамлар, беморлар, қариялар, ақлдан озганлар ва жиннилар ҳам жойланарди.
XVIII асрда қамоқхона, жиннихона ва госпиталлар аста - секин бир-биридан ажрала бошлади. Реформаторлар озодликдан маҳрум қилиш криминал хатти-ҳаракатларга қарши курашнинг энг самарали усули, деган хулосага келадилар ва жазонинг анъанавий усулларини ўзгартирадилар. Одам ўлдириш энг жиддий жиноят сифатида баҳолана бошлади. Чунки кенг сиёсий ўзгаришлар контекстида инсон ҳуқуқлари кенгайди ва қотиллик мана шу ҳуқуқларга таҳдид солиш сифатида баҳолана бошланди. Омма олдида жазолаш аста-секин ўтмишга айлана бош­лади, чунки қамоқхона маҳбусларга муваффақиятлироқ таъсир ўтказади, уларда интизомга кўникма ва қонунга нисбатан итоатни тарбиялайди, деган хулосага келинди. Ўлим жазосини ҳам омма олдида амалга оширмай қўйилди. Бундан ташқари XX аср давомида Ғарб мамлакатларининг кўпчилиги ўлим жазосидан воз кечди (АКШнинг баъзи штатлари бундан мустасно).
Жинниларнинг хулқ-атвори борган сари кўпроқ хасталикнинг намоён бўлиши сифатида кўрила бошлади. Руҳий касалликлар концепцияси биринчи марта XVIII аср охирида вужудга келди ва XIX асрда узил-кесил эътироф этилди. Жиннилар билан шуғулланиш тиббиёт тасарруфига ўтказилди. Аклдан озиш касаллик деб қарала бошланиши муносабати билан (жинларнинг таъсири сифатида эмас), у билан фақат врач шуғулланиши керак, деган хулосага келдилар. Одамларни аввалгидай улар­нинг ихтиёрига қарши жиннихоналарга мажбуран жойлашлари мумкин эди, бироқ бунинг учун энди врачнинг хулосаси талаб қилинар эди.



Download 263 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling