Юридик психология фанидан “ Вояга этмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишнинг ижтимоий-психологик механизмлар


Боб Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишнинг ижтимоий –психологик усуллари


Download 263 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi263 Kb.
#1569280
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
yuridik 30

2 Боб Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишнинг ижтимоий –психологик усуллари
2.1. Ўсмирлар хулқида турли ҳил жиноятларни кўринишларини акс этиши
Ўтмишдан ҳозирги замонга яқинлашган ва бир жамиятдан иккинчисига ўтган сари девиант хулқнинг табиати ва мазмуни ўзгариб боради. Биз буни изоҳлаб беришимиз керак. Кейинги қисмларда биз девиациянинг бир неча асосий назарияларини муҳокама қиламиз, бунда жиноят назариясига алоҳида эътибор қаратилган. Мавжуд назарияларнинг бирортаси ҳам оғиш у ёқда турсин, жиноятлар ҳақида ҳам тўла-тўкис изоҳ бера олмайди. Бироқ улар баъзи саволларни тушунишда ўзаро кесишади, бошқа саволларни тушуниш учун эса уларни бириктириш мумкин. Бу бизга оғаётган хулқнинг энг муҳим жиҳатлари тўғрисида кенг тасаввурга эга бўлиш учун катта имконият яратади.
Жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини изоҳлашга бўлган дастлабки уринишлар асосан биологик характерда эди.
Франциялик антрополог Брока жиноятчиларнинг бош чаноги ва миясининг тузилишида қонунга амал қилувчи аҳолиники дан фарқ қиладиган хусусиятлар бор, деб фикр билдирган эди. XIX асрнинг 70йилларида фаолият юритган италиялик крими­нал шунос Чезарс Ломброзо: "Баъзи одамлар жиноий майллар билан туғиладилар ва улар ибтидоий инсонлар типига мансуб бўладилар", деган хулосага келди. Унинг фикрига кура, жиноятчи типларни бош чаноғи шаклига қараб аниқлаш мумкин. У ижтимоий тажрибанинг криминал хулқ ривожига таъсирини инкор этар эди, унинг асосий ғояси — кўпчилик жиноятчилар­нинг биологик жиҳатдан дегенератив ва дефектли эканида эди.
Кейинчалик бу ғоялар тўла рад этилди, бироқ индивиднинг биологик тузилиши жиноий майлларга таъсир курсатиши ҳақидаги тезис турли кўринишларда яна кўп марта пайдо бўлди Бир-неча муддат криминал хулқни ирсиятнинг хулқ шаклланишига таъсири оқибати сифатида қараш ҳам оммавийлашиб борди. Ричард Дайгдейгл 1200 аъзодан 140 жиноятчи «етиштирган» америкалик Дюклар шажарасини ўрганиб чиқди. У Дюкларни колониал Америкада машҳур бўлган руҳоний Эдварс авлодлари билан солиштирди. Дюк ва Эдварсларнинг шажарасини солиштириш, муаллифнинг фикрича, генетик белгилар туфайли оилалардаги хулқлар ўртасидаги тафовутларни яққол кўрсатиб бериши керак эди. Бироқ тадқиқот жиноий хулқда генетик майл борлигини кўрсатишга ожизлик қилди, чунки, Жонатан Эдварснинг аждодлари орасида ҳам жиноятлар учун судланганлар борлиги маълум бўлиб қолди. Агар криминал хулқ ҳақиқатан ирсий белги бўлса, унда Ж. Эдварс авлодлари орасида ҳам жиноятчилар бўлиши керак эди. Оилалар шажарасини тадқиқ этишга ирсиятнинг таъсири ҳақида ҳеч нарса демади, чунки ирсий таъсир ва муҳит таъсирини бир-биридан айириш мумкин эмас. Эдварснинг болалари ўсган шароитлар болалари ўғрилар муҳитида ўсган Дюклар оиласи муҳитидан кескин фарқ қилар эди.
Биологик омил ва жиноятга майл орасидаги боғлиқлик ғояси Вильям А.Шелдон ишларида 1940 йилларда қайтадан тирилди. Шелдон одамларнинг уч жисмоний типини кўрсатади, унинг фикрича, шу типлардан бири ҳуқуқбузарликка майл билан бевосита боғлиқ. Мушакдор, фаол (мезоморф) тип, Шелдон тахминига кўра, субтил тана тузилишига (эктоморф) ёки яна ҳам тўлароқ комплекция (эндоморф) одамларга кўра жиноятчи бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Бошқа олимлар томо­нидан кейинроқ ўтказилган тадқиқотлар ҳам шунга яқин натижалар берди. Ҳозирги кунгача бундай қарашларнинг ҳимоячилари бўлса ҳам, у тадқиқотлар кучли танқидга сабаб бўлди.
Агар ҳатто одамнинг жисмоний тузилиши ва ҳуқуқбузарликка майли ўртасида боғлиқлик мавжуд, деб фараз қилсак ҳам, бу ирсиятнинг таъсири масаласини равшанлаштирмайди. Шелдон жиноятчилик билан боғлаган мушакдор одамлар куч талаб қилингани учун ҳам бандалар фаолиятига жалб этилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари бу соҳадаги барча тадқиқотлар яқин ўтмишгача болалар колонияларидаги жиноятчиларни ўрганиш билан чекланган эди. Агар бу ерда ҳам жиноятчиликнинг тана тузилиши билан қандайдир алоқаси бўлса, у фақат кучли атлет тана тузилишига эга бўлган жиноятчиларни кучсиз ва ориқ жиноятчиларга қараганда тезроқ панжара ортига ўтказиб қўйишларида кўринади.
Кейинчалик криминал майлларни генетик коддаги хромосомаларнинг муайян миқдори билан боғлашга уринишлар бўлди. Жиноятчилар орасида, айниқса оғир жиноят содир этганлар орасида қўшимча хромосомага эга бўлганлар номутаносиб тарзда кўпчиликни ташкил этади. Кучайтирилган режимдаги қамоқхоналарда ўтказилган тадқиқотларда юзта маҳбусдан биттаси, оддий аҳоли ўртасида эса мингта одамдан биттаси шундай оғишга эга экани маълум бўлди. Бироқ бу йўналишда олиб борилган кейинги тадқиқотлар зидциятли бўлиб чиқди. Тадқи қотчиларда изланишларнинг самарасиз бўлаётгани оз миқдордаги одамлар орасида текшириш ўтказилгани сабабли, деган фикр пайдо бўлди. Кўпроқ аҳоли орасида ўтказилган тадқиқот ларда XXY тўпламга эга бўлган эркаклар XY ли эркакларга нисбатан жиноятга мойилроқ экани тасдиқланмади.
Жиноятнинг психологик назариялари ҳам, биологик назариялари каби жиноий майлларнинг шахснинг муайян типи би­лан боғлар эди. Жиноятни психологик жиҳатдан талқин қилишга Фрейд ғоялари, гарчи Фрейднинг ўзи криминология бўйича ҳеч нарса ёзмаган бўлса ҳам, муайян таъсир ўтказди. Кейинги муаллифлар унчалик кўп бўлмаган одамларда «ахлоқсиз» ёки психопатик шахс ривожланади, деган фикр билан унинг ғояларига асосланишди. Фрейд фикрига кура, ривожланишнинг Эдип босқичида, илк болаликда ўрганиладиган ўзини чеклашлардан кўпчилик ахлоқий сифатлар вужудга келади. Ота-оналар билан ўзига хос муносабатлар шаклланиши оқибатида, баъзи болаларда бундай чеклов шаклланмайди ва демак ахлоқийлик туйғуси асосан мавжуд бўлмайди. Психопатларни зўрликдан лаззат оладиган одамови шахслар сифати­да тавсифлаш мумкин.
Психопатик белгиларга эга бўлган индивидлар баъзан оғир жиноятлар содир этадилар, бироқ психопатия тушунчасининг ўзида анча йирик муаммолар бор. Бундай белгилар муқаррар тарзда криминал ҳисобланадими йўқми деган масалада ҳам аниқ бир келишим йўқ. Психопатия хусусиятларига эга бўлган инди­видлар билан ўтказилган тадқиқотларнинг барчаси маҳбуслар орасида ўтказилган бўлиб, шунинг учун бу белгилар албатта салбий кўринишга эга бўлади. Агар айнан мана шу белгиларни ижобий жиҳатдан тавсифласак, мутлақо ўзгача шахс типи кўз олдимизда намоён бўлади ва бу бундай шахсларда жиноятчиликка туғма майл борлиги ҳақида бош қотириб ўтиришга ўрин қолдирмайди. Агар бизга тадқиқотчилик мақсадлари билан қамоқхонада ўтирмаган психопатик шахслар керак бўлиб қолса, қуйидагича эълон бериш мумкин бўлади:
Сиз саргузаштларга мойилмисиз?
Тадқиқотчилар беташвиш, саргузаштларга ишқибоз, ёрқин импульсив ҳаёт кечираётган одамлар билан мулоқотга киришишмоқчи. Агар сиз ўзингизни таваккал қилишга ҳар доим тайёр, деб ҳисобласангиз, қуйидаги тельефонга 337 ХХХХ, хоҳпаган пайтингизда қўнғироқ қилинг.
Бундай типдаги одамлар қаҳрамон, сайёҳ, қиморбоз, борингки, кундалик турмуш икир-чикирларидан зериккан одам­лар бўлиши мумкин. Улар, эҳтимол криминал авантюраларга ҳам тайёрдир, бироқ ўзларининг кучларини ижтимоий мақбулроқ ҳаракатларда синаб кўришлари аниқроқ.
Фрейд таълимоти ёки бошқа психологик концепциялардан келиб чиқадиган жиноятнинг психологик назариялари нари борса жиноятнинг фақат баъзи жиҳатларини тушунтириб бериши мумкин. Жиноятчилардан жуда озчилиги бошқа аҳолидан фарқ қиладиган хусусиятга эга бўлса ҳам, бундай хусусиятлар барчага хос бўлишининг эҳтимоллиги фавқулодда оз. Жиноятларнинг хиллари шунчалик кўпки, уларни амалга ошираётганлар бир хил психологик сифатларга эга, дейиш ҳақиқатдан йироқдир.
Бордию биз жиноятнинг фақат бир тоифаси, айтайлик, оғир жиноятлар тадқиқи билан чеклансак ҳам, жуда кўплаб ҳар хил ҳолатлар аниқланади. Бундай жиноятларнинг баъзилари ин­дивидлар томонидан, бошқалари ташкилий гуруҳ томонидан содир этилади. Якка жиноятчининг психологик қиёфаси мустаҳкам уюшган банда аъзолариникидай бўлиши эҳтимолдан йироқ. Бордию психологик тафовутларни жиноятнинг турли шакллари билан боғлаш мумкин бўлган тақдирда ҳам, унда бу боғланиш қандай вужудга келганини тушунтириш қийин бўлади. Шундай бўлиши ҳам мумкинки, биринчи ўринда криминал хулққа мойиллик эмас, балки криминал ҳаракатлар одатий бўлиб қолган гуруҳца иштирок қилганлик бўлиши мумкин.
Жиноятнинг моҳиятини қониқарли изоҳлаш психологик изоҳлаш бўлиши мумкин. Чунки жиноятлар жамиятнинг ижти­моий институтлари билан боғлиқ. Психологик ёндошувнинг энг муҳим жиҳатларидан бири — турли ижтимоий контекстларда конформлик ва оғишларнинг ўзаро алоқадорлигини таъкидлашдир. Ҳозирги жамиятларда кўплаб субмаданиятлар мавжуд бўлиб, улардан бирида меъёрий ҳисобланган хулқ, бошқасида оғиш сифатида баҳоланиши мумкин. Масалан, ёшлардан иборат банданинг аъзоларидан бирига автомобилни ўғирлаб, «ўзи ни кўрсатиши учун» босим ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари, жамиятда бойлар ва камбағаллар ўртасида кучли тафовут лар мавжуд бўлиб, улар турли гуруҳларнинг имкониятларига кучли таъсир ўтказади. Киссавурлик ёки бузиб кирши билан боғлиқ ўғирликлар аҳолининг энг камбағал қатламларига мансуб одамлар томонидан содир этилиши таажжубланарли ҳол эмас. Жиноятларнинг бошқа турлари — камомад ва солиқ тўлашдан қочишлар ўзига тўқ одамлар томонидан содир этилади .13

Хулоса
Ўсмирлар жиноятчилигини олдини олиш борасида чора-тадбирларни ташкил этишда психодиагностик методлар мажмуаси тизимини ташкил этиш орқали ўсмирлар хулқ-атворида келиб чиқиши мумкин бўлган деликвент ва криминал жиноий хулқнинг ижтимоий сабабларини диагностика қилиш мақсадида аввалам бор муаммога оид адабиётлар библиографиясини тузиш, уларни назарий тахлил этиш орқали ўсмирлар жиноятчилигини келиб чиқишига таъсир қилувчи ижтимоий психологик омилларни ўрганиш, жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини шаклланишига оид назариялар талқин этилди. Олинган маълумотларга асосан вояга етмаган жиноятчи шахси типологияси, болалар ва ўсмирлар жиноятчилигининг биологик, психофизиологик омиллари, худудий, статистик ва этнопсихологик хусусиятлари алоҳида психологик тадқиқот предмет сифатида ўрганилмаганлиги, шахсдаги жиноятчилик хулқининг келиб чиқишига таъсир кўрсатувчи индивидуал-психологик омиллар билан ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мослик жиноятчилик хулқини келтириб чиқариши, ўсмирлар жиноятчилигини олдини олишда энг аввало жиноятчилик хулқининг ижтимоий-психологик, индивидуал психологик, ҳудудий ва криминологик хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда профильактик ишларни умумий ва махсус индивидуал тарзда олиб борилиши билан характерланиши, ўсмирларда хулқ оғиши ва жиноятчилик хулқининг олдини олишга қаратилган ўқув-тарбиявий тадбирлар ўсмирнинг оилавий муҳити, тарбияланганлик даражаси ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги маълум бўлди.
Малакавий ишда жиноят, жиноятчилик тарихи ва девянт хулқнинг пайдо бўлиш сабаблари борасида шу кунга қадар яратилган назариялар тахлилига мувофиқ жиноятни қонунни бузувчи ҳар қандай хулқ деб таърифлаш мумкинлиги, девиация (оғиш)ни гуруҳ ёки жамиятда кўпчилик одамлар томонидан қабул қилинган меъёр ва меъёрлар йиғиндисига мос келмаслиги, барча иж­тимоий меъёрлар ноконформликдан ҳимоя қиладиган санкциялар билан бирга мавжуд бўладиши назарий ўрганилди.
Жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини шаклланишига оид назариялар, дастлаб инсон тана тузилишига боғлаб ўрганилган (Брока - жиноятчиларнинг бош чаноги ва миясининг тузилиши бўйича, А.Шелдон тананинг жисмоний тузилишига оид ва х.з.), кейинчалик ижтимоий мухит билан боғлиқ назариялар яратилган (Са­зерленд - криминал хулқ бирламчи гуруҳлардан ўзлаштирилиши ҳақида, Мертон - ижтимоий қадриятлар ва уларга эришиш воситаларининг чекланганлигида вужудга келувчи реакциялар, Энвин Лемерт - ҳуқуқни бузишнинг бирламчи ва иккиламчи омиллари ҳақида ва х.з.).
Ўсмирлар жиноятчилигининг олдини олишда уларнинг ўз-ўзини назорат қила олиш даражалари ва унга таъсир этувчи ижтимоий психологик омилларни ҳисобга олиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профильактик чора-тадбирлар таъсирчанлик даражасиниг ошишига хизмат қилиши мумкин деб юритилган илмий фаразни аниқлаш мақсадида Курс ишининг амалий қисмида ўсмирнинг ижтимоий мухити, унга таъсир этувчи омиллар эмпирик ўрганилди. Вояга етмаганларда жиноятчилик хулқи ўзига хос хусусиятлар, хусусан содда ва оддий усуллар билан бажарилишлиги, ғаразли мақсадларга эга эмаслиги ва шидаткорлиги ва ижтимоий кам хавфлилиги билан катталар жиноятчилигидан фаркланади.

Download 263 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling