Юридик шахс номи
Download 158.82 Kb.
|
Oshpazning lavozim yuriknomasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАСДИҚЛАЙМАН *
- ОШПАЗНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар
- II. Лавозим мажбуриятлари
- III. Ҳуқуқлари
___________________________________________________________ (юридик шахс номи)
ОШПАЗНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар 1. Ошпаз* ишлаб чиқариш ходимлари тоифасига тегишли бўлиб, корхона раҳбарининг буйруғи билан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади. 2. Ошпаз лавозимига ўрта махсус, касб-ҳунарга доир маълумотга**, ____ йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. 3. Ошпаз қуйидагиларни билиши керак: 1) Умумий овқатланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, низомлар, йўриқномалар ҳамда бошқа раҳбарий материаллар ва ҳужжатларни; 2) рецептураларни, тайёрлаш технологияси асосларини, сифат талабларини, тарқатиш (комплектация) қоидаларини, таомларни сақлаш муддатлари ва шартларини; 3) картошка, сабзавотлар, қўзиқоринлар, ёрмалар, макарон ва дуккакли маҳсулотлар, творог, тухумлар, котлетдан тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар, хамир, консервалар, концентратлар ва бошқа маҳсулотларнинг турлари, хусусиятлари ва пазандачиликдаги вазифасини, уларнинг сифатини аниқлашнинг аломатлари ва органолептик услубларини, уларни иссиқлик билан қайта ишлашга тайёрлаш бўйича қоидалар, усуллар ва операциялар кетма-кетлигини; 4) қўлланилаётган технологик ускуналар, ишлаб чиқариш анжомлари, асбоблар, вазн ўлчаш қурилмаларининг вазифасини ва улардан фойдаланиш қоидаларини, идиш-товоқлар ва уларни асраш қоидаларини; 5) ички меҳнат тартиби қоидаларини; 6) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларни;
4. Ошпаз ўзининг фаолиятида қуйидагиларга амал қилади: 1) ички меҳнат тартиби қоидаларига; 2) раҳбарият буйруқларига; 3) мазкур лавозим йўриқномасига;
га бўйсунади. 6. Ошпаз ишда бўлмаган вақтда (таътил, касаллик, бошқалар) унинг мажбуриятларини муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланган шахс бажариб, у тегишли ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлади.
II. Лавозим мажбуриятлари Ошпаз:
1) таомлар ва пазандачилик маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланади;
2) сабзавот ва ёрма маҳсулотларини пиширади; 3) маҳсулотларни сузгичдан ўтказади, қирғичдан ўтказади, аралаштиради, қиймалайди, тугади; 4) бульон, шўрваларни қайнатади; 5) сабзавотлар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги паррандалари, димланган, қовурилган, пиширилган ҳолда иккинчи овқатларни; қайлалар, турли хилдаги пассеровкаларни; иссиқ ва совуқ ичимликларни; ширин таомларни, ун маҳсулотлари: чучвара, сомса, пирожка, уй лағмони, ва ҳ.к. ларни тайёрлаш билан шуғулланади; 6) меню, ярим тайёр маҳсулотлар ва озиқ-овқат маҳсулотларига буюртмалар, товар ҳисоботлар тузади; III. Ҳуқуқлари Ошпаз қуйидаги ҳуқуқларга эга: 1) ташкилот раҳбариятининг унинг фаолият соҳасига тааллуқли бўлган қарорлари лойиҳалари билан танишиш; 2) раҳбарият кўриб чиқиши учун ташкилот фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш; 3) ваколати доирасида ўз лавозим мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида аниқланган барча камчиликлар ҳақида бевосита раҳбарига хабар бериш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш; 4) корхона раҳбариятидан ўзининг лавозим мажбуриятлари ва ҳуқуқларини бажаришда кўмаклашишни талаб қилиш;
Download 158.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling