Юридик шахснинг номи
Download 64.71 Kb.
|
544106 Kurilish va montaj ishlari ustasining lavozim yuriknomasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. Жавобгарлиги
III. Ҳуқуқлари
Қурилиш ва монтаж ишлари устаси қуйидаги ҳуқуқларга эга: 1) корхона раҳбариятининг унинг фаолиятига дахлдор буйруқлари билан танишиш; 2) корхона раҳабариятининг ўз фаолиятига дахлдор масалалар бўйича қарорлари лойиҳаларининг муҳокамасида қатнашиш; 3) мазкур лавозим йўриқномасида назарда тутилган мажбуриятлар билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни раҳбарият кўриб чиқиши учун киритиш; 4) корхона раҳбариятидан ўз лавозим мажбуриятларини ва ҳуқуқларини бажаришга кўмаклашишни талаб қилиш; 5) ўзига ишониб топширилган воситалар ва мулкни қонун ҳужжатлари ҳамда корхона локал ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда тасарруф этиш; 6) ўз ваколатлари доирасида ҳужжатларга имзо ва виза қўйиш; 7) ташкилий ва молиявий-иқтисодий масалалар бўйича мажлислар ташкиллаштириш ва ўтказиш; 8) таркибий бўлинмалардан зарур маълумотлар, ҳужжатларни сўраш ва олиш; 9) топшириқларнинг сифатини ва ўз вақтида бажарилиши текшириш; 10) ишларни тугатишни (тўхтатишни) (белгиланган талаблар бузилган, уларга риоя қилинмаган тақдирда ва ҳ.к.), белгиланган нормалар, қоидалар, йўриқномаларга риоя қилинишини талаб қилиш; 11) камчиликларни тўғирлаш ва қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш; 12) ходимларни қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш, ажралиб турган ходимларни мукофотлаш ва меҳнат интизомини бузган ходимларга интизомий жазоларни қўллаш тўғрисида корхона раҳбарияти кўриб чиқиши учун тақдимномалар киритиш;
IV. Жавобгарлиги Қурилиш ва монтаж ишлари устаси қуйидагилар учун жавоб беради: 1) ушбу лавозим йўриқномасида назарда тутилган лавозим мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган доирада; 2) ўзи раҳбарлик қилаётган участканинг ишлаб чиқариш фаолиятининг натижалари ва самарадорлиги учун; 3) ўзи томонидан қабул қилинган, мол-мулкнинг бутлиги бузилишига, ундан ноқонуний фойдаланилишига ёки корхонага бошқача тарзда зарар етказилишига сабаб бўлган асоссиз қарорларнинг оқибатлари учун;
Download 64.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling