Юридик шахснинг номи
Download 64.71 Kb.
|
544106 Kurilish va montaj ishlari ustasining lavozim yuriknomasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАСДИҚЛАЙМАН *
- ҚУРИЛИШ ВА МОНТАЖ ИШЛАРИ УСТАСИНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар
___________________________________________________________ (юридик шахснинг номи)
ҚУРИЛИШ ВА МОНТАЖ ИШЛАРИ УСТАСИНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар 1. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси* бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари тоифасига тегишли бўлиб, корхона директорининг буйруғи билан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади. 2. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси сифатида олий техник маълумотга** ва камида _________________________________ иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. 3. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси ўз фаолиятида қуйидагиларга амал қилади: 1) бажариладиган ишга доир масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий материалларга; 2) ички меҳнат тартиби қоидаларига; 3) раҳбариятнинг буйруқлари (фармойишлари)га; 4) ушбу лавозим йўриқномасига;
4. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси қуйидагиларни билиши керак: 1) қурилиш участкалари фаолияти масалалари бўйича юқори турувчи органларнинг қарорлари, фармойишлари, буйруқларини ҳамда бошқа услубий ва норматив материалларни; 2) корхона фаолият юритадиган соҳа, унинг ихтисослиги ва ривожланиш истиқболларини; 3) қурилиш ишлаб чиқариши технологияси ва уни ташкил этишни; 4) қурилаётган объектларга лойиҳа-смета ҳужжатларини; 5) техник регламентлар, қурилиш нормалари ва қоидалари, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва қабул қилиб олишнинг техник шартларини; 6) участкада ишни режалаштириш тамойилларини; 7) ташкилот ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича амалдаги низомлар (бажариладиган ишлар нормаси ва нархи) ва моддий рағбатлантириш шаклларини; 8) қўлланиладиган қурилиш машиналари, механизацияланган асбоблар, мосламаларнинг техник тавсифини; 9) қурилиш соҳасидаги илғор тажрибани; 10) иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш асосларини; 11) иқтисодий қонун ҳужжатлари асосларини; 12) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини; 13) ички меҳнат тартиби қоидаларини; 14) меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғиндан ҳимояланиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномаларни; 15) тиббиёт ходимлари келгунга қадар ёрдам кўрсатишнинг усуллари ва услубларини;
5. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси бевосита ______________________________________________________________________га бўйсунади. 6. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси ишда бўлмаган вақтда (таътил, касаллик, бошқа) унинг мажбуриятларини белгиланган тартибда тайинланган бошқа шахс бажаради. Download 64.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling