Юсуф алайҳиссалом Муаллиф
«У: «Мени ернинг хазиналари устига қўй. Албатта, мен муҳофаза қилувчи ва билувчиман», деди»
Download 144.13 Kb.
|
Юсуф алайҳиссалом
«У: «Мени ернинг хазиналари устига қўй. Албатта, мен муҳофаза қилувчи ва билувчиман», деди». (55)
Бу ўзига ишонган, қўлига олган ишни тўла-тўкис адо этишга кўзи етган одамнинг гапи. Оммага, халққа қайси жойда кўпроқ фойда келтириши мумкинлигини билган шахснинг гапи. Юсуф алайҳиссалом подшоҳга ўзларини қайси ишга қўйишини айтишлари билан бирга, бу ишга лаёқатлари борлигини ҳам билдириб: «Албатта, мен муҳофаза қилувчи ва билувчиман», дедилар. Яъни, хазинани қандай муҳофаза қилиш–сақлаш ва уни қандай тасарруф қилишни билувчиман, дедилар. Туш таъбирига кўра, Миср ўлкаси келажакда худди шундай сифатларни ўзида мужассам қилган одамга муҳтож эди. Эл-юртни қийинчиликлардан сақлаш учун Юсуф алайҳиссаломга ўхшаш ҳалол-пок, омонатли, жиғилдони ва ҳамёнини эмас, халқни, элу улуснинг ғамини ейдиган, Аллоҳдан қўрқадиган, тақводор одам керак эди. Юсуф алайҳиссалом худди ўша одам ўзлари эканликларини баён қилдилар. Бу ишларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг тадбири билан амалга ошаётган эди. Шунинг учун ҳам Юсуф алайҳиссаломнинг подшоҳга айтган: «Мени ернинг хазиналари устига қўй», деган гапларига подшоҳ нима жавоб қилгани зикр этилмай, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари келмоқда: «Шундай қилиб, Юсуфга ер юзида маконат бердик, уни ўзи хоҳлаган жойга ерлаша оладиган қилдик. Ўз раҳматимизни, кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз ва гўзал амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз». (56) «Шундай қилиб» яъни, Юсуфнинг беайб эканлигини изҳор қилиб, подшоҳнинг кўнглини унга бурдик. «Юсуфга ер юзида маконат бердик, уни ўзи хоҳлаган жойга ерлаша оладиган қилдик». Юсуфнинг кўнглига хазинага омилликни сўраб олишни солдик. Бу билан Юсуфга ер юзида–Миср ўлкасида ёки бутун ер юзида маконат бердик. Уни жойлаштириб, турли имкониятларга эга қилиб қўйдик. У ўша ердан хоҳлаган жойига жойлашадиган, хоҳлаган ишини қиладиган салоҳиятга эга бўлди. «Ўз раҳматимизни, кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз». Ўша шахсга қийинчиликдан сўнг осонлик, ночорликдан сўнг имконлик, хавф-хатардан сўнг омонлик, хорликдан сўнг фаровонлик берамиз. «ва гўзал амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз». Эҳсон қилувчилар, Аллоҳга иймон келтириб, унга тақво қилиб, ибодатида собитқадам бўлувчилар, эртами-кечми барибир ажрларини олурлар. Уларнинг ажри ҳеч қачон зое бўлмас. Бу дунёнинг ўзида кўражаклар. Download 144.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling