«ОҲ, ЮСУФ!»
«У: «Йўқ, сизга ҳавои нафсингиз бир ишни яхши кўрсатмиш. Бас, чиройли сабр (қиламан). Шоядки Аллоҳ уларнинг ҳаммасини ҳузуримга жамлаб келтирса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли зотдир», деди». (83)
Яъқуб алайҳиссалом худди шу гапни Юсуф алайҳиссаломни йўқотган кунларида ҳам айтган эдилар. Энди йиллар ўтиб, кичик ўғлини йўқотган куни ҳам шу гапни такрорладилар, кетидан Аллоҳ таолонинг марҳаматидан умид узмаганларини билдириб қўйдилар.
«Шоядки Аллоҳ уларнинг ҳаммасини ҳузуримга жамлаб келтирса».
Ҳам Юсуфни, ҳам укасини ва катта ўғлини, ҳаммасини бирга қайтарса.
«Албатта, Унинг Ўзи билувчи ва ҳикматли зотдир».
Ҳамма ишни билиб ва ҳикмат-ла қилади. Юсуф ва унинг укасининг йўқолишида ҳам Аллоҳнинг бир ҳикмати бордир.
«Ва улардан юз ўгирди ҳамда: «Оҳ, Юсуф!» деб кўзларига оқ тушди. Бас, у дардини ютувчидир». (84)
Яъқуб алайҳиссалом чиройли сабр қилдилар, мусибат сабабчилари бўлмиш ўғилларига осилмадилар. Улардан юз ўгириб, ғам-қайғуга тушдилар. Дарду аламни ичларига ютдилар. Бу ишлар ўз таъсирини кўрсатди. У кишининг кўзларига оқ тушиб, кўрмайдиган бўлиб қолдилар.
Рашкчи фарзандлар эса, шу ерда ҳам ҳиқду ҳасадларини яшира олмадилар. Оталарининг Юсуф ва кичик укаси учун фироқ дардида ёнаётганларини кўра олмай,
«Улар: «Аллоҳга қасамки, токи мадордан кетгунингча ёки ҳалок бўлувчилардан бўлгунингча, Юсуфни зикр қилаверасан», дедилар». (85)
Яъни, йўқ бўлиб кетган Юсуфни эслайвериб, ҳолдан тоясан ёки бир йўла ҳалок бўласан, дейишди.
Уларнинг бу ҳасад тўла гапларига жавобан:
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИДАН НОУМИД БЎЛМАНГЛАР
«У: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани билурман». (86)
Яъни, Юсуф учун чекаётган ғам-ғуссамни сизга ҳам, бошқа бировга ҳам айтаётганим йўқ. Мен дарду ҳасратимни фақат Аллоҳнинг Ўзига айтиб йиғламоқдаман. Энг муҳими эса, менга Аллоҳнинг Пайғамбари ўлароқ, ундан сиз билмайдиган нарсаларнинг хабари келиб туради.
«Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар», деди». (87)
Чунки кофирлар Аллоҳга ишонмайдилар, шунинг учун улар озгина мусибатдан ҳам дарров умидсиз ҳолга тушиб қоладилар. Мўмин киши эса, ғам-ғуссага кўмилиб қолган пайтида ҳам умидини узмайди. Чунки у ҳамма нарсага қудрати етадиган Аллоҳга ишонади ва ҳар лаҳзада Аллоҳ таоло уни ғам-ғуссадан қутқариб олишидан умид қилиб туради. Уни ҳеч нарса ноумид қила олмайди.
МЕН ЮСУФМАН
Оталаридан бу гапларни эшитган ўғиллар йўлга чиқдилар. Учинчи бор Мисрга келдилар. Учинчи бор Юсуф алайҳиссаломга учрадилар.
«Унинг ҳузурига кирганларида: «Эй Азиз, бизни ва аҳлимизни зарар тутди ва арзимаган сармоя келтирдик. Бас, бизга ўлчовни тўлиқ қилиб бер ва садақа ҳам бер. Аллоҳ, албатта, садақа қилувчиларни мукофотлайдир», дедилар». (88)
Гапларидан кўриниб турибдики, уларнинг аҳволи оғир. Аввалгидек бор нарсаларини озиқ-овқатга алмаштиришга имконлари ҳам қолмаган. Олиб келган моллари жуда арзимас. У молларга яраша эмас, балки кўпроқ озиқ олсалар ҳам, эҳтиёжлари қонмайди. Садақага муҳтожлар. Аввалги гердайишларидан асар ҳам йўқ. Юсуф алайҳиссалом ўзларини танитиш вақти етганини англадилар ва акаларига қараб:
Do'stlaringiz bilan baham: |