Юсуф алайҳиссалом Муаллиф


ЮСУФНИНГ ҲИДИНИ СЕЗМОҚДАМАН


Download 144.13 Kb.
bet31/34
Sana01.04.2023
Hajmi144.13 Kb.
#1316289
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Юсуф алайҳиссалом

ЮСУФНИНГ ҲИДИНИ СЕЗМОҚДАМАН
«Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: «Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», деди». (94)
Яъни, Юсуфнинг кўйлагини олган карвон йўлга чиқиб, Мисрдан жўнаб кетган вақтда Яъқуб алайҳиссалом ҳузуридагиларга,
«Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», деди».
Юсуф алайҳиссаломнинг ҳиди Яъқуб алайҳиссаломга қандай етиб борганини Аллоҳнинг Ўзи билади.
Лекин у кишининг гапларига олдиларида турганлар ишонмадилар.
«Улар: «Аллоҳга қасамки, сен эски адашувингдасан», дедилар». (95)
Яъни, йўқ бўлиб кетган Юсуфдан ҳали ҳам умидворсан-а, дедилар. Лекин иш бошқача бўлиб чиқди.
«Хушхабарчи келган чоғида у(кўйлак)ни унинг юзига ташлаганида, яна кўрадиган бўлди. У: «Сизларга мен Аллоҳдан сизлар билмайдиган нарсани биламан, демаганмидим?!» деди». (96)
Ушбу ояти кариманинг сиёқидан карвондаги ўғиллардан олдин уларнинг хушхабарчиси Яъқуб алайҳиссаломнинг олдиларига етиб келган. Бирор кишини сен олдинроқ бориб отамизга хушхабарни етказ, бу кўйлакни бер, кўзлари очилса ажаб эрмас, деган бўлсалар керак.
«Хушхабарчи келган чоғида у(кўйлак)ни унинг юзига ташлаганида, яна кўрадиган бўлди».
Ўғиллар юборган хушхабарчи келиб, Яъқуб алайҳиссаломнинг юзларига кўйлакни ташлаган эди. Юсуф алайҳиссаломнинг ҳидлари урган кўйлак баҳона Аллоҳнинг иродаси ила Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзлари очилиб, қайтадан кўрадиган бўлдилар. Шунда олдиларида тургаларга:
«У: «Сизларга мен Аллоҳдан сизлар билмайдиган нарсани биламан, демаганмидим?!», деди».
Сиз бўлсангиз мени масхара қилиб кулдингиз. Сен эски адашувингдасан, дедингиз.
Шу ерга келганда ўғиллар ўз хатоларини тўла тан олдилар.
«Улар: «Эй отамиз, гуноҳларимиз учун истиғфор айт. Албатта, биз хатокорлардан бўлган эканмиз», дедилар». (97)
Яъни, эй отамиз, биз Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳкор бўлибмиз. Сиз Аллоҳнинг Пайғамбарисиз, дуоси мақбул зотсиз. Энди Аллоҳга истиғфор айтиб, бизнинг гуноҳимизни кечишини тилаб беринг, дедилар. 
Ўғилларининг бу сўровига жавобан:

Download 144.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling