Юсуф алайҳиссалом Муаллиф


Download 144.13 Kb.
bet12/34
Sana01.04.2023
Hajmi144.13 Kb.
#1316289
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
Юсуф алайҳиссалом

«У: «Сиз мени маломат қилган эдингиз. Ҳа, мен ундан нафсини хоҳладим, бироқ у ўзини сақлади. Агар у менинг амримни бажармаса, албатта, қамалур ва хор бўлгувчилардан бўлур», деди». (32)
Мазкур масалада бошқани маломат қилиб турган аёллар ундан ҳам баттар аҳволга тушиб, ҳаёжонларини яшира олмай қолганидан кейин Азизнинг хотини сипо гапни йиғиштириб, пардасиз, беҳаё гапга ўтди.
«Сиз мени маломат қилган эдингиз».
Азизнинг хотини хизматкорининг нафсини хоҳлабди, демаганмидингиз? Хизматкорим шу йигит. Ҳа, қани айтинг-чи, ўзингизга нима бўлди? Нимага қўлингизни кесиб олдингиз? Нимага буни башар эмас, малак, демоқдасиз? Қандоқ бўлар экан? Гапириш жуда осон.
«Ҳа, мен ундан нафсини хоҳладим, бироқ у ўзини сақлади».
Энди азизнинг хотин фаҳш ишни хоҳлаганини ҳам яширмай қўйди. Юсуфнинг поклигини ҳам тан олди. Аёл фахрлана бошлади. Мисрнинг казо-казо аёллари ошиқу беқарор бўлиб қолган йигит унинг хизматкори эди. Унинг қўли остида эди. Унинг айтганини қилар эди. Аёллар олдида фахр билан:
«Агар у менинг амримни бажармаса, албатта, қамалур ва хор бўлгувчилардан бўлур, деди».
Яъни, мен айтган фаҳш ишни қилмаса, уни қаматаман ва хору зор қиламан, деди.
Бу гапларни эшитган Юсуф алайҳиссалом дарҳол:
«У: «Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир, бу(аёл)ларнинг макрини мендан ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан», деди». (33)
Энди Юсуфни фақат Азизнинг хотини эмас, меҳмонга келган аёллар ҳам яхши кўриб қолишган эди. У аёллар ҳам Азизнинг хотинини қўллаб-қувватлашарди. Шунинг учун ҳам Юсуф алайҳиссалом:
«Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра, мен учун қамоқ маҳбуброқдир», демоқдалар.
Улар–ана у хотинлар чорлаётган ҳаром ишни қилишдан кўра, менга қамоқ яхшироқдир.
Дарҳақиқат, Юсуф қийин имтиҳонга учраган эди. Шунинг учун ҳам, ўзларига ишончлари етарли бўлса-да, банда эканликларини назарда тутиб, Аллоҳ таолодан ёрдам сўрамоқдалар:
«Бу(аёл)ларнинг макрини мендан ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан», деди.

Download 144.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling