Юсуф алайҳиссалом Муаллиф


Download 144.13 Kb.
bet2/34
Sana01.04.2023
Hajmi144.13 Kb.
#1316289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Юсуф алайҳиссалом

У ЗОТНИНГ НАСАБЛАРИ
Юсуф алайҳиссаломнинг насаблари ҳақидаги энг ажойиб гап пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги сўзларидир:
«Албатта, у каримдир, каримнинг ўғли бўлган каримнинг ўғлидир. Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир».
У кишининг оналари Роҳил бинти Лобондир. 
Юсуф алайҳиссалом Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғилларидан биридирлар ва уларнинг ичидан чиққан ягона пайғамбардирлар.
ЮСУФ ҚИССАСИ
Юсуф сураси битта қиссани аввалидан охиригача, бошқа нарсаларни аралаштирмай ҳикоя қилган ягона сурадир. Фақат қисса тамом бўлгандан кейин, суранинг охирида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қаратилган маънолар келади. 
Юсуф алайҳиссаломнинг исмлари бу сурадан бошқа яна икки жойда зикр қилинади, холос. 
Бу сураи каримада бошқаларидан фарқли ўлароқ, кўпроқ оилавий муносабатлардаги салбий ўринларга, ҳукмрон доиралар ичидаги ихтилофларга, уларнинг атрофидагиларнинг ҳолатларига эътибор берилган. Диний-маънавий тарбия бўлмагани туфайли бой-зодагон оилаларнинг баъзи аъзолари «тўқликка шўхлик» қилишларидан намуналар келтирилган.
Бу қиссада хаёлий гаплар йўқ, лирик чекинишлар ҳам, ўқувчиларни қизиқтириш учун тўқилган ёлғонлар ҳам йўқ. Бу Аллоҳнинг ваҳий қилиб юборган Қуръони. Бу қиссани ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодат. Бошидан охиригача ибрат, ваъз-насиҳат. Келинг, биргаликда Қуръони Каримда бу қисса қандай ҳикоя қилинганини ўрганиб чиқайлик.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
«Алиф. Лом. Ро. Ушбулар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир». (1)
Алиф, лом, ро каби ўзингизга таниш ҳарфлардан таркиб топган оятлар жамланиб, ушбу очиқ-ойдин китобни вужудга келтиргандир. Бу китоб ҳарфларининг инсонга ёт бўлган жойи йўқ. Улар араб тилининг ёзув белгилари. Аллоҳ таоло китобини шу ҳарфлар ила араб тилида нозил қилишни ирода этди.
«Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки ақл ишлатсангиз». (2)
Ҳа, ул китоб, оятлари ўша ўзингиз билган ҳарфлардан ташкил топган китоб арабий–араб тилидаги Қуръондир. Уни Аллоҳ таоло нозил қилди.
«шоядки ақл ишлатсангиз».
Шоядки ақл юритиб, бундай мўъжизакор китобни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина келтира олиши мумкинлигини англаб етсангиз.
Кейинги оятдан гап асосий мавзуга кўчади, ушбу сура гўзал қиссадан иборат экани ҳақида сўз очилади:
Эй Пайғамбари охири замон!

Download 144.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling