Юсуф алайҳиссалом Муаллиф
«СУЮНЧИ БЕРИНГЛАР! БУ БОЛА-КУ!»
Download 144.13 Kb.
|
Юсуф алайҳиссалом
- Bu sahifa navigatsiya:
- АРЗОН БАҲОГА СОТИШ «Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар. Улар унга қизиқмаган эдилар»
- «УНИ ЯХШИЛАБ ЖОЙЛАШТИР»
«СУЮНЧИ БЕРИНГЛАР! БУ БОЛА-КУ!»
«Ва йўловчилар келиб (қудуққа) сувчиларини юбордилар. Бас, у челагини ташлади ва: «Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!», деди. Уни тижорат моли сифатида яшириб қўйдилар. Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчи зотдир». (19) Йўловчи савдо карвони дам олиш учун Юсуф ташланган қудуққа яқин жойга қўнди. Улар сувчиларини қудуқдан сув олиб келиш учун юбордилар. Биттаси қудуққа челак ташлади. Юсуфни кўриб, қувониб кетди: «Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!», деди». Қарашса, ростданам ҳусн-чиройда тенги йўқ бир ёш бола. Савдогарнинг кўнгли доим тижоратда бўлади. Нимани кўрса, тижоратга қўйишни ўйлайди. Дарҳол Юсуфни ҳам савдога қўйишга, сотиб фойда олишга қарор қилдилар. Ерли аҳоли кўриб, болани таниб, биздан олиб қўймасин, дея уни яшириб қўйдилар. Аммо: «Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчи зотдир». Бечоралар ожиз фикрлари билан яширинча иш юритмоқчи бўладилар. Бандадан яшириш мумкиндир. Аммо Аллоҳдан яшириб бўлмайди. АРЗОН БАҲОГА СОТИШ «Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар. Улар унга қизиқмаган эдилар». (20) Чунки қилмишлари фош бўлишидан қўрқдилар. Юсуфнинг ҳур инсон эканлиги, наслининг қанақалиги ошкор бўлиб қолса, бошларига нималар келишини яхши билардилар. Шунинг учун уни нима қилиб бўлса ҳам, тезроқ сотишга ҳаракат қилдилар. «УНИ ЯХШИЛАБ ЖОЙЛАШТИР» «Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди. Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар». (21) Ушбу оятдан тижоратчилар Юсуфни Мисрга олиб келиб сотганлари маълум бўлмоқда. «Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди». Бу одам Юсуфни кўриши биланоқ унда яхшилик борлигини, оддий қул эмаслигини англаган кўринади. Бўлмаса, ким ҳам ўзи сотиб олган қулни яхшилаб жойлаштиришни хотинига буюриб, қул болани фарзанд қилиб олишни ният этарди. Аллоҳ таоло ҳар ишга қодир. Акалари томонидан қудуққа ташланган, савдогарлар томонидан қул қилиб сотилган, бир иш қилишга ихтиёри йўқ Юсуф ҳақида Аллоҳ таоло энди: «Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик», деб турибди. Аллоҳнинг тадбири бўлмаса, карвон қаёқдаю қудуқ қаърида ўтирган Юсуф қаёқда? Карвон тўхтамай, ўтиб кетса ҳам бўлаверарди. Аммо тўхтади. Сувчисини юборди. У Юсуфни кўрди. Уни сотиб, фойда қилишмоқчи ҳам бўлдилар. Беркитиб қўйишмаса, бирорта маҳаллий одам уни кўриб, Мисрга бормай қолиб кетиши ҳам мумкин эди. Лекин Аллоҳ уларнинг кўнглига беркитиб қўйишни солди. Уни Мисрда сотиб олган кишининг қалбида эса, меҳр-шафқат уйғотди. Мана шундай қилиб, уни энг яхши жойга жойлаштирди. Бу ҳам келажакда бўладиган улуғ ишлар томон бир қадам силжиш эди. «Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир». Ғолиб сифати ила У зот юқорида айтилганларни қилди. «Лекин одамларнинг кўпи билмаслар». Жумладан, Юсуфнинг акалари ҳам билмайдилар. Download 144.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling