Юсуф алайҳиссалом Муаллиф
Download 144.13 Kb.
|
Юсуф алайҳиссалом
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саида Мусахон қизи
Юсуф алайҳиссалом Муаллиф: 11.05.2013 10:49 Юсуф алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони каримда йигирма етти марта зикр қилинган.
Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаси “Юсуф” сурасида батафсил баён этилган. Улар Қуддусда қудуққа тушиб кетгач, йўловчилар томонидан қутқариб олинади ва Мисрга олиб келинади. У ерда қул қилиб сотиб юборилади. Кўплаб синовлардан сўнг Аллоҳ таоло уларга ўз фазлини кўрсатди : Мисрда уларга мол-дунё ва баҳт-саодат ато этди. Сўнг Юсуф алайҳиссаломнинг отаси ва ака-укаларини Билбис (ҳозирги Сафт ал-Ханнах)нинг шимолидаги Ясан (Яшан) ерларига кўчириб ўтди. Вафотидан сўнг Юсуф алайҳиссаломнинг қабри Хеброндаги Макфела ғорига дафн этилди. Яна икки мақом Юсуф алайҳиссалом билан боғлиқ: улардан бири Фаластиндаги Набулус (Шаким)да, иккинчиси – Суриядаги ан-Набкда. Саида Мусахон қизи Бу сураи каримада бошқаларидан фарқли ўлароқ, кўпроқ оилавий муносабатлардаги салбий ўринларга, ҳукмрон доиралар ичидаги ихтилофларга, уларнинг атрофидагиларнинг ҳолатларига эътибор берилган. Диний-маънавий тарбия бўлмагани туфайли бой-зодагон оилаларнинг баъзи аъзолари «тўқликка шўхлик» қилишларидан намуналар келтирилган. Бу қиссада хаёлий гаплар йўқ, лирик чекинишлар ҳам, ўқувчиларни қизиқтириш учун тўқилган ёлғонлар ҳам йўқ. Бу Аллоҳнинг ваҳий қилиб юборган Қуръони. Бу қиссани ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодат. Бошидан охиригача ибрат, ваъз-насиҳат... Қуръони Каримда Юсуф алайҳиссаломнинг исмлари 26 марта келган. Шундан 24 таси «Юсуф» сурасида, бир марта «Анъом»да ва яна бир марта «Мўмин» сурасида. Download 144.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling