Юсуф алайҳиссалом Муаллиф


«Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар»


Download 144.13 Kb.
bet7/34
Sana01.04.2023
Hajmi144.13 Kb.
#1316289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
Юсуф алайҳиссалом

«Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар». (17)
Ундай бемаза ишларни қиладиган ҳар бир шахс, ўз қилмишларини яшириш учун дастлаб айюҳаннос солади. Шу одат бўйича улар ҳам оталарига ўзлари тўқиб қўйган ёлғонни ишлатдилар. Ҳийла қилишда оталарининг уларга ҳадиксираб айтган гапидан фойдаландилар. 
Яъқуб алайҳиссалом: 
«Сиз ундан ғофил қолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эдилар. 
Улар бу ҳоллари билан, биз ёшлик қилибмиз, сенинг гапингга кирсак бўлар экан, худди айтганингдек бўлди, биз ўйинга берилиб, ғофил қолибмиз, Юсуфни бўри еб кетибди, дейишмоқчи бўлишди ва бу гапнинг орқасидан:
«Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар».
Бу ҳам қиларини қилиб қўйиб, баҳона ахтарганларнинг услубларидан биридир.
ЁЛҒОН ДАЛИЛ
«Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Сизга ҳавои нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатибди. Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ). Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди». (18)
Ўғиллар оталарини ишонтириш мақсадида ашёвий далил, деб Юсуфнинг кўйлагини ёлғондан қонга бўяб олиб келишди. Аммо Аллоҳнинг Пайғамбари Яъқуб алайҳиссалом гап нимада эканини тушундилар. Юсуфни бўри емагани ҳам у кишига аён бўлди.
«У: «Йўқ! Сизга ҳавои нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатибди», деди».
Йўқ! Юсуфни бўри еб кетибди, деган гапларингиз ёлғон. Сизлар бошқа иш қилгансизлар. Ўша ишни сизга ҳавои нафсингиз зийнатлаб кўрсатган, дедилар. Сўнгра:
«Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ)».
Яъни, жигаргўшам, кичкинтойим Юсуфдан айрилиш мен учун катта мусибат, бу мусибатга сабр қиламан, холос. Сабр қилганда ҳам чидамсизлик, дод-вой ва турли номуносиб ҳоллар билан эмас, балки чиройли йўсинда сабр қиламан, дедилар.
Сўнгра бундай пайтларда ёрдам сўраладиган манбани ҳам эслатдилар:
«Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи».
Яъни, сиз менга сифатлаб бераётган ҳодисада–Юсуфнинг йўқолишида менга ягона Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ёрдам қила олмайди. Шунинг учун Унинг Ўзидангина ёрдам сўрайман.
Улар шундай туриб турсин. Энди қудуқ қаърида қолган Юсуфдан хабар эшитайлик:

Download 144.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling