Юсуф алайҳиссалом Муаллиф


Download 144.13 Kb.
bet25/34
Sana01.04.2023
Hajmi144.13 Kb.
#1316289
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
Юсуф алайҳиссалом

БИТТА ЭШИКДАН КИРМАНГЛАР
«У: «Эй ўғилларим, битта эшикдан кирманглар, турли эшиклардан киринглар. Мен сизлардан Аллоҳнинг ҳеч нарсасини қайтара олмайман. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Унгагина таваккал қилдим. Таваккал қилгувчилар фақат Унгагина таваккал қилсинлар», деди». (67)
Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига манзилга етганларида шаҳарга бир эшикдан эмас, бўлиниб, турли эшиклардан киришларини насиҳат қилдилар. 
«У: «Эй ўғилларим, битта эшикдан кирманглар, турли эшиклардан киринглар», деди.
У зот Аллоҳнинг белгилаган тақдирини ўзгартириб бўлмаслигини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам сўзлари давомида:
«Мен сизлардан Аллоҳнинг ҳеч нарсасини қайтара олмайман», дедилар.
Яъни, Аллоҳ сизларга тақдир қилган бирор нарсани ўзгартира олмайман, демоқдалар. Сўнгра умумий қоидани эслатиб: 
«Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир», дедилар.
Яъни, бу дунёдаги ҳамма ишлар фақат Аллоҳнинг ҳукми ила бўлади. Бошқанинг ҳукми билан эмас. Шунинг учун ҳам мен фақат:
«Унгагина таваккал қилдим».
Унгагина суяндим, Ундан ўзгага суянмадим.
«Таваккал қилгувчилар фақат Унгагина таваккал қилсинлар».
Яъқуб алайҳиссалом шунча нарсани билиб туриб, яна ўғилларига бир эшикдан эмас, турли эшиклардан киринглар, дейишларининг сабаби келаси оятда баён қилинади:
«Оталари амр этган томондан кирдилар. Зотан, бу улардан Аллоҳнинг ҳеч бир нарсасини қайтара олмас эди. Магар Яъқубнинг кўнглидаги эҳтиёж бўлиб, уни қондирди, холос. Албатта, у Биз таълим берганимиз туфайли билим соҳиби эди. Лекин кўпчилик одамлар билмаслар». (68)
Яъни, ўғиллар кўзлаган манзилга етиб борганларида оталари насиҳатига амал қилиб, ҳаммалари бир эшикдан эмас, турли-турли эшиклардан кирдилар. 
«Оталари амр этган томондан кирдилар». 
Лекин уларнинг бу амали: 
«Зотан, бу улардан Аллоҳнинг ҳеч бир нарсасини қайтара олмас эди».
Яъни, Аллоҳ тақдир қилган нарса бир эшикдан кирсалар ҳам, турли эшикдан кирсалар ҳам, албатта, бўларди. Буни Яъқуб алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам яхши билардилар. Аммо шунга қарамай, ўғилларига турли эшиклардан киришни насиҳат қилишлари, 
«Яъқубнинг кўнглидаги эҳтиёж бўлиб, уни қондирди, холос».
Яъни, кўнглига бир айтиб қўйиш тушиб, айтиб қўйди, холос. Бу ерда бошқа ҳеч қандай сир-асрор йўқ. Гапни кўпайтиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Бу ҳақиқатларни Яъқуб алайҳиссаломнинг ўзи жуда яхши билади.
«Албатта, у Биз таълим берганимиз туфайли билим соҳиби эди».
У Бизнинг Пайғамбаримиз эди. Биз унга шунга ўхшаш нарсаларни яхшилаб ўргатганмиз. У буларни яхши биларди.
«Лекин кўпчилик одамлар билмаслар».
Шунинг учун турли гапларни кўпайтириб юрадилар.
«МЕН АКАНГМАН»
Шаҳарга кирган оға-инилар:

Download 144.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling