Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Беморларни текшириш усуллари
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Беморларни текшириш усуллари. Пародонт тўқимасидаги
патологик ўзгаришлар бўйича мурожаат қилувчи беморларни текшириш жараёни клиник, лаборатор - функционал ва рентгенологик усулларни ўз ичига олади. Уларнинг асосий (клиник) ва қўшимча текширув (параклиник) усуллари фарқланади. Клиник текшириш усуллари – бемордан анамнез йиғиш ва кўздан кечиришдан иборат. Касаллик анамнези. Биринчи навбатда, шикоятлар аниқланади: уларнинг характери (нохуш ҳид, милк қонаши, тишларнинг қимирлаши ва бошқалар), жараённинг кечиши (тез, секин, даврий). Касаллик жараёни жадал ривожланган ҳолда кечувчи турида (тишларнинг кучли қимирлаши, тушиб кетиши) беморда қандли диабет борлигини истисно қилгандан сўнг, бошқа умумий ва стоматологик белгилар (тана массасининг ўзгариши, тез чанқаш, оғиз қуриши) ни аниқлаш зарур. Беморни кўздан кечириш. Бунга ташқи қиёфа ва оғиз бўшлиғини кўздан кечириш киради. Беморнинг умумий белгиларига – унинг кайфияти, ўзини тутиши (тез таъсирланиш, хомушлик, камгаплик), тери қопламаларининг ранги, регионар лимфа тугунлари ҳолатига аҳамият бериш зарур. Юзнинг горизонтал, вертикал ва сагиттал юзаларда мутаносиб (пропорционал) лиги аниқланади. Тишлар нисбатининг пасайиши натижасида (тишлар нисбати аномалияси, чайнов тишларининг кучли ишқаланиши ва тиш қатори нуқсонларида) юз пастки 1/3 19 қисмининг пасайиши кузатилади. Чайнов ва мимика мушакларининг тонуси аниқланади. Оғиз бўшлиғи атрофи мушаклари кўпинча тиш қатори нуқсонлари ва зарарли одатлар таъсирида таранглашади. Тиш қатори ва жипслашув юзаси нуқсонлари антагонист тишларни олиш натижасида юзага келади (Попов - Гадон феномени). Маҳаллий ҳолатни аниқлаш. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳолатини табиий ёруғликда кўриш мақсадга мувофиқдир. Милк шиллиқ қаватининг ҳолатига ҳам алоҳида аҳамият берилади. Бунда милк соҳаси 3 та қисмга бўлиб ўрганилади: тишлараро милк сўрғичлари, милк қирраси ва альвеоляр ўсиқни қоплаган қисми. Кўздан кечиришда унинг рангига ҳам эътибор бериш лозим (ёрқин қизил ранг – ўткир яллиғланишда, кўкимтир ранг эса сурункали яллиғланишда кузатилади). Кирроқ кулранг кўриниш – ярали некротик жараёнларга хос. Патологик ўзгаришлар локал ёки генераллашган бўлиши мумкин. Жағ гумбази юмшоқ тўқимасининг пародонтозоген ҳолатлар: буларга юқори ва пастки лаб юганчалари (калталаниш, нуқсон ҳосил қилиш), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бурмалари ва тортмалари киради. Махсус текширув усуллари: тишлар ва жағларнинг рентген текшируви, турли потенциалларни аниқлаш, организмнинг носпецифик ҳимояси, морфологик текширувлар. Рентгенографик усул пародонт касалликлари билан келган беморлар учун зарурий текширув усули ҳисобланади. У жағ альвеоляр ўсиқларининг суяк тўқимасидаги патологик ўзгаришлар даражаси ва характерини аниқлаш имконини беради. Суяк тўқимаси ҳолатини динамикада баҳолаш учун бир хил ўлчамдаги рентген тасвирларидан фойдаланиш зарур. 20 Пародонт касаллиги билан мурожаат этган беморларга кўпинча оғиз ичидан рентген текширувини ўтказиш тавсия этилади (гарчи бу усулнинг бир қатор камчиликлари бўлса ҳам). Пародонт ҳолати ҳақида янада тўлиқроқ тасаввурга эга бўлиш учун бутун тишлар нисбатини рентген тасвирига тушириш лозим (иккала жағдаги фронтал, премоляр ва моляр тишлар ҳақида расм 5, 6). Панорамали (ярим доира шаклидаги) рентгенография ва ортопантомография усуллари янада оптимал текширув усуллари сирасига киради. (расм 7). Расм 5. Беморларни рентгенологик текшириш усули Расм 6. Беморларни рентгенологик текшириш усули Милкдаги капиллярлар турғунлигини аниқлаш ўлчанган вакуум усули орқали оширилади ва бунинг учун вакуум аппарат ҳамда ичида турли ўлчам ва шаклдаги шиша найлар тутувчи вакуум аппарат тўплами талаб қилинади. Милк капиллярлари турғунлигини аниқлаш гематома ҳосил бўлиш вақтига боғлиқ бўлади. Фронтал тишларда гематома нормада 50-60 сония давомида ҳосил бўлади. Пародонтдаги турли ўзгаришларда милкдаги гематоманинг ҳосил бўлиш вақти ҳам 5-12 мартагача камайиши мумкин. Шуни қайд этиш керакки, капиллярлар турғунлиги альвеоляр ўсиқнинг турли соҳасида ҳар хил кўрсаткичга эга бўлиб, бу кўрсаткич тишлар соҳасида – 30-50 сонияга тенг бўлса, молярлар 21 соҳасида 60-80 сонияни ташкил этади. Мазкур усул даволаш самарадорлигини ҳолисона баҳолашга имкон яратади. Расм 7. Рентгенологик текшириш. Реопародонтография – бу усул пародонт тўқимасининг қай даражада қон билан таъминланиши ҳақида маълумот беради. Бунда текширув натижалари реоплетизмограф РПТ - 200 ёрдамида қайд қилиб борилади. Остеометрия – бу эса ультратовушнинг ўтиш вақтига асосланган ҳолда пастки жағ суяк тўқимасининг зичлигини аниқлаш имконини берувчи текширув усули ҳисобланади. Ультратовуш тарқалишининг физик хусусиятлари шу тўлқиннинг зич суяк тўқимасидан ўтиш тезлигига боғлиқдир, яъни зичлик қанча катта бўлса, ультратовушнинг ўтиш вақти шунча камаяди. Биопсия маҳсулотининг морфологик текшируви (милк биоптатлари, пародонтал чўнтак ичидаги таркиби) янада аниқроқ ташхис қўйиш учун керакли маълумотларни олиш имконини беради. Эозинофил гранулёма, коллагеноз, пародонтнинг идиопатик зарарланиши каби касалликларда морфологик текширув асосий ташхис қўйиш усулларидан ҳисобланади. Жараённинг оғирлиги ва унинг тарқалганлигини тўғри баҳолаб, касалликнинг алоҳида патогенетик бўғинлари аниқланади ҳамда якуний ташхисдан сўнг, хирургик даволашга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар таҳлил қилинади. Хирургик даволаш усуллари, ўз навбатида, пародонт тўқимасининг анатомо-топографик хусусиятларига боғлиқ равишда турли йўналишларга бўлинади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling