Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Пародонт касалликларини хирургик даволаш усуллари
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Пародонт касалликларини хирургик даволаш усуллари.
I. Гингивал хирургия – пародонт тўқимасининг эркин ва милкка бириккан қисмларида ўтказиладиган қуйидаги операция турларини ўз ичига олади: 1) кюретаж; 2) гингивотомия; 3) гингивоэктомия; 4) Милк қирғоқларини коррекцияловчи лахтакли операциялар; 5) электрокоагуляция, криодеструкция ва лазерли коагуляциялар орқали амалга оширилувчи хирургик усуллар; 6) гингивопластика. II. Лахтакли операциялар. III. Иккиламчи битиш операциялари. IV. Мукогингивал хирургия – бу усул тиш илдизларига яқин жойлашган альвеоляр ўсиқнинг юмшоқ тўқималарида ўтказилади. 1) френулотомия – юганчани кесиш; 2) френулоэктомия – юганчани кесиб олиш; 3) вестибулопластика – оғиз бўшлиғи даҳлиз қисмини шакллантириш. V. Остеогингивопластика: Пародонт суяк тўқимасидаги репаратив жараёнларни кучайтирувчи воситалардан фойдаланилувчи лахтакли операциялар; VI. Мукогингивоостеопластика – уч босқични ўз ичига олади: 1) гингивопластика, 2) остеопластика, 3) оғиз даҳлизини чуқурлаштириш. VII. Одонтопластика. 23 Кенгайтирилган реконструктив хирургик ҳаракатлар (лахтакли операциялар, гингивопластика, остеопластика, вестибулопластика ва бошқалар) поликлиника шароитида хирург ва ассистент томонидан амалга оширилади. Хирургик ҳаракатнинг ҳажми, беморнинг ёши ҳамда организмдаги умумий соматик касалликларни ҳам ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади ва амалга оширилади. Хирургик даволашга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар. Пародонт касалликларида хирургик даволашга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни аниқлаштиришда собиқ Бутуниттифоқ стоматологлар жамиятининг 1983 йил ноябрь ойида Ереван шахрида ўтказилган XVI пленумида қабул қилинган таснифдан фойдаланилади. Пародонтитнинг асосий клиник белгилари ва энг кенг тарқалган патологияларидан бири бўлиб, пародонтал чўнтак ҳосил бўлиши ва кўпгина ҳолатларда улардан йирингли ажралмалар оқиб чиқиши билан кечувчи яллиғланиш жараёнлари ҳисобланиб, бундай ҳолатни бартараф этиш шифокор - стоматологнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Пародонтал чўнтакнинг борлиги, ҳатто енгил даражадаги пародонтитда ҳам, хирургик усулдан ташқари, комплекс даво чоралари ўтказилишини талаб қилади. Пародонтал чўнтакнинг чуқурлиги ва суяк тўқимаси деструкциясининг даражасига қараб, хирургик даволаш усули ёки уларнинг комбинациясига бўлган кўрсатмалар аниқланади. Пародонтитнинг енгил даражасида кюретаж ва унинг модификациялари, ўрта ва оғир даражаларда – лахтакли операциялар ва унинг модификацияларидан фойдаланиш мумкин. Пародонт тўқимасидаги пародонтал чўнтакни йўқотиш ва ундаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш мақсадида 24 қўлланиладиган барча усуллар реконструктив операциялар жумласига киради. Гингивотомия ва гингивоэктомия лахтакли операцияларнинг бир босқичи бўлиб, улар касаллик белгиларини йўқотиш мақсадида амалга оширилади (ўткир жараён касалликнинг сурункали турига ўтганда пародонтал абсцессларни очиш, кўринарли пародонтал чўнтаклар бўлмаганда – гипертрофияланган милк сўрғичларини кесиб олиш). Тиш-жағ тизимининг ўзига хос анатомо-морфологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда пародонт тўқимасидаги ўчоқли (локал) зарарланишларда: тортмалар (тяжи) ни, калта юганчаларни йўқотиш ва оғиз бўшлиғининг даҳлиз қисмидаги юмшоқ тўқималарни қайта тақсимлаш орқали уни чуқурлаштириш, аллопластика, компактостеотомия каби амалиётлар ўтказилади. Пародонтозда хирургик даволашга бўлган кўрсатма пародонт тўқимасидаги ўзгаришлар даражасига қараб аниқланади. Енгил даражадаги пародонтозда ва пародонтал чўнтаклар бўлмаганида ҳамда тишларнинг бўйин қисми сезилар - сезилмас яланғочланган ҳолатлар – гингивопластика амалиётини ўтказиш учун асосий кўрсатма ҳисобланади. Ўрта ва оғир даражадаги ўзгаришларда шиллиқ қават – периостал лахтакларни кўчириш орқали амалга ошириладиган реконструктив операциялар гингивопластикага кўрсатма бўла олади. Ўзгаришларнинг аралаш шаклларида коррекцияловчи операциялар ўтказилади. Пародонтозда қўлланиладиган биологик материаллар, ўз навбатида, пародонт тўқимасидаги метаболик жараёнларни кучайтириш учун хизмат қилади. 25 Тишларни олишга бўлган кўрсатма ҳамиша айрим қийинчиликлар билан боғлиқ бўлади. Ушбу муаммони ечиш учун нафақат деструкция даражасини, балки патологик қимирлаш ва тишни протез фиксацияси учун сақлаш мумкин ёки мумкин эмаслиги, унинг тиш қаторидаги ўрни, тиш қаторининг тўлиқлиги ҳамда альвеоляр ўсиқ нуқсонининг шаклини ҳисобга олиш керак бўлади. Альвеоляр ўсиқнинг илдиз учи қисмигача емирилиши тишни олишга кўрсатма бўлиб ҳисобланади, аммо емирилиш бир томонлама бўлганда остеопластика ёки гемисекциядан сўнг альвеоляр ўсиқни сақлаб қолиш учун қулай шароит яратилади. Илдиз узунлигининг 2/3 қисмидан кўпроқ суяк тўқимасининг емирилиши ва тишлардаги III ва IV даражали қимирлашлар тишни олишга асосий кўрсатма бўлади. Альвеоляр ўсиқда ўтказиладиган хирургик даволашга қарши кўрсатмалар умумий ва маҳаллий, мутлақ ҳамда нисбий кўрсатмаларга бўлинади. Умумий қарши кўрсатмаларга организмдаги қон касалликлари, тизимли остеопороз, силнинг фаол шакли, декомпенсациялашган қандли диабет ва онкологик касалликлар каби умумий ўзгаришлар киради. Нисбий қарши кўрсатмаларга эса:ўткир инфекцион касалликлар (грипп, ангина), маҳаллий омиллар – хусусий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўзгартириб бўлмайдиган патологик тишлар нисбати, илдиз узунлигининг 2/3 қисмидан кўпроқ суяк тўқимаси емирилиши ҳамда тишларнинг III-IV даражали қимирлаши киради. Хирургик даволаш усули пародонтитни комплекс даволашда муҳим аҳамият касб этади. У консерватив терапевтик даволашдан сўнг қўлланилади ва яллиғланишни кучайтирадиган маҳаллий сабабларни йўқотишга қаратилади: тиш ва милк ости чўкмаларини 26 олиб ташлаш, грануляцияларни қириб олиш ва милк чўнтагини деэпителизациялаш. Хирургик даволаш усулларига: пародонтал чўнтакларда кюретаж ўтказиш, вакуум-кюретажи (Юнгер - Закс - Знаменский усули), гингивотомия, гингивоэктомия, Видман - Нейман усулида ўтказиладиган лахтакли операциялар, френулотомия ва френулоэктомия ҳамда микроостеопластика киради. Бундан ташқари, сўнгги йилларда пародонтитнинг ўчоқлашган шаклларида, марказий пастки тишлар гуруҳида вестибулопластика, милк пластикаси сингари операциялар ўтказилмоқда. Бундай операциялар пастки лабнинг юқори жойлашган мушак пайлари ва альвеоляр ўсиққа бирикувчи тортмаларидаги таранглашишни йўқотишга қаратилган бўлиб, улар милкнинг тиш бўйин қисмидан ажралишига ва пародонтдаги зарарланиш жараёнининг чуқурлашувига сабаб бўлади. Анъанавий хирургик даволаш усуллари кўлами термокоагуляция ва криодеструкция сингари самарали амалиётлар ҳисобига янада тўлдирилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling