Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Даволаш. 
Нотўлиқ 
ретенцияланган 
тишларни 
даволаш
хирургик усули билан амалга оширилади (яъни олинади). Ўсмир
ёшидагиларда 8 | 8 тишлардан ташқари, баъзан 8 | 8 тишларни
ортодонтик даволаш орқали ижобий натижа олиш мумкин.
Тишларнинг 
тўлиқ 
ретенцияси 
ташхиси 
клиник 
ва
рентгенологик далиллар асосида қўйилади. Рентген тасвирида
бутунлай суяк ичида жойлашган тиш кўринади.
Тиш ретенциясида яллиғланиш жараёни белгилари бўлмаса,
даволаш 
усули 
ҳам 
турлича 
бўлиши 
мумкин. 
Хирургик
амалиётининг қайси усулда ўтказилиши беморнинг ёши ва унинг
умумий 
аҳволига, 
ретенцияланган 
тишнинг 
жойлашишига,


54
бўладиган операциянинг шикастловчилик хусусияти қай даражада
эканлигига қараб танланади. Агар ретенцияланган тиш соҳасида
оғриқ, яллиғланиш жараёнлари, фолликуляр кисталар мавжуд
бўлса, бундай тишни олиб ташлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Операциядан олдин ретенцияга учраган тишнинг суяк тўқимасида
жойлашиши, унинг чор атрофдаги структураларга, яъни жағ асоси
ва каналига, юқори жағ ва бурун бўшлиғига ҳамда қўшни тишларга
бўлган муносабатини аниқлаш зарур бўлади. Тўлиқ ретенцияланган
ва ярим ретенцияланган тишларни олиш билан боғлиқ операция
усули уларнинг юқори ёки пастки жағларда жойлашганлигига
қараб турлича бўлади (расм 20).
Расм 20. Ретенцияланган тишларни олиш усуллари.
I. Ичкарига эгилган икки илдизли, вертикал жойлашган «ақл»
тишини олиш. а) устидаги суяк тўқимали «капюшон» олинади; б)
фиссурали бор билан аввал тиш тож қисми, ундан сўнг илдизлари
вертикал иккига бўлинади; в) илдизлараро тўсиқ ҳам бор ёрдамида
ажратилиб, тиш бўлаклари олиб ташланади.
II. Ярим вертикал ҳолатда чуқур жойлашган «ақл» тишини
олиш;
а) қоплаб турувчи суяк тўқимаси олинади; б) кўриниб турган
тиш тож қисми иккига бўлинади; в) тўғри ёки ингичка понасимон
элеватор ёрдамида тиш бўлаклари олиб ташланади.
III. Чуқур жойлашган, кучли эгилган илдизли тишларни олиш;
а) қоплаб турувчи суяк «капюшони» тишнинг дистал тож
қисми билан биргаликда олиб ташланади, тиш ёнида элеватор учун
қиялик ҳосил қилинади ; б) тиш катагидан чиқарилган тишнинг


55
қолган тож қисми ҳам чизиқ бўйича бор ёрдамида кесиб олиб
ташланади; в) илдиз қисми ҳам элеватор ёрдамида олиб ташланади
.
Алоҳида гуруҳ тишларини олишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Юқори жағдаги кесувчи ва қозиқ тишларни олишда оғиз даҳлизи
томонидан ўтув бурмасининг энг юқори қисмидан альвеоляр
ўсиққача ретенцияланган ҳамда нотўлиқ ретенцияланган тиш тож
қисми жойлашган соҳага қадар икки томонлама кесишган кесув
ўтказилади. Ҳосил қилинган лахтак тиш чегарасини қоплаши
зарур. Лахтак ажратилиб, тиш устидаги суяк тўқимаси бормашина
ёрдамида олинади. Тишни махсус омбур ёки элеватор ёрдамида
олинади. Тиш олинаётган вақтда қўшни тиш илдизининг учи
зарарланса, шу тиш илдизининг апикал қисмини ретроград усулида
пломбалаб, бир вақтнинг ўзида илдиз учи резекциясини ўтказиш
тавсия этилади. Тиш олингандан сўнг ҳосил бўладиган суяк
бўшлиғига, 
бурун 
шиллиқ 
қаватини 
зарарлаб 
қўймаслик
мақсадида, эҳтиёткорлик билан ишлов берилади.
Агарда тўлиқ ёки нотўлиқ ретенцияланган тишларнинг илдиз
қисми оғиз даҳлизига қараган бўлиб, тож қисми танглай томонда
жойлашган бўлса, бундай тишларни олишда катта қийинчиликлар
юзага келиши мумкин. Бундай ҳолларда тишларни икки қисмга
ажратиб, алоҳида-алоҳида қилиб олинади.
Юқори жағнинг танглай ўсиғида жойлашган кесувчи ҳамда
қозиқ тишларни танглай шиллиқ қаватида трапециясимон ёки
ярим овалсимон лахтак ҳосил қилиш орқали амалга оширилади.
Лахтак кўтарилиб, тиш суяк тўқимасидан бор ёрдамида ажратилади
ва омбур ёки элеватор ёрдамида олинади (расм 21).


56
Юқориги 
кичик 
озиқ 
тишларни 
олишда 
нотўлиқ
ретенцияланган ва тўлиқ ретенцияланган тишларнинг юқори жағ
бўшлиғига нисбатан қандай жойлашганлигини ҳам ҳисобга олиш
керак.
Расм 21. Юқори жағда ретенцияланган қозиқ тишларни танглай
юзаси томонидан олиб ташлаш чизмаси.
а) шиллиқ қават ва суяк усти пардасида кесув ўтказиш; б)
лахтак ажратилиб, тиш алоҳидаланади ва икки қисмга ажратилади;
в) элеватор ёрдамида тиш ўз ўрнидан чиқариб олинади.
Олиш техникаси юқориги кесувчи ҳамда қозиқ тишларни
олиш усули каби кетма-кетликда амалга оширилади. Юқори жағ
бўшлиғининг 
бутунлигига 
зарар 
етганда, 
жароҳат 
ўрнини
ювмасдан, перфорацион тешикни ёпиш орқали юқори жағ бўшлиғи
беркитилади.
Қўшни тиш илдиз қисмининг очилиб қолиши ҳолларида, тиш
нерв толалари ва қон томирларининг зарарланиши илдиз учи
резекциясини ўтказишни талаб этади.
Тўлиқ ва нотўлиқ ретенцияланган учинчи катта озиқ
тишларини олишда альвеоляр ўсиқни қоплаб турувчи шиллиқ
қават тўғри бурчак остида кесилади. Шиллиқ қаватсуяк усти
пардали лахтак ажратилиб, омбур ёки элеватор ёрдамида тишлар
олинади. Шиллиқ қаватга чок қўйиб, жароҳат тикилади.
Нотўлиқ ва тўлиқ ретенцияланган пастки жағдаги тишлар,
уларнинг жойлашган ўрни, нерв каналига ва қўшни тишларга
нисбатан қандай жойлашганлигини аниқлангандан сўнг олинади.
Пастки 
жағнинг 
альвеоляр 
ўсиқ 
соҳасида 
жойлашган
тишларни олишда кўпинча трапециясимон ёки ярим овалсимон


57
кесув ўтказилади. Бунда шиллиқ қаватли лахтак ажратилиб, даҳан
ости ёриғидан чиқувчи даҳан ости нерви ва шу номли
қон-томирларни ҳисобга олган ҳолатда тиш олинади (расм 22).
Пастки жағнинг пастки қирғоғига яқин соҳада жойлашган
ретенцияланган тишларни оғиздан ташқари йўл орқали олиш
тавсия этилади. Бунда пастки жағнинг пастки қиррасидан ичкарига
2-2,5 см. ўтган ҳолда, жағ суягига параллель равишда кесув
ўтказилиб, қаватма-қават суяк тўқимасига ўтиб борилади ва тиш
тўғри ёки понасимон элеватор ёрдамида олинади.
Расм 22. Пастки «ақл» тишини олиш босқичлари.
Бундай тиш олиш операцияларидан сўнг беморларга аналгин,
амидопирин, 
сульфаниламид 
препаратлари, 
физикотерапия
муолажалари, ташқи малҳамли боғламалар, бир ҳафтадан сўнг эса
жисмоний бадан тарбия муолажалари тавсия этилади.
Ретенцияланган тиш вертикал чизиққа параллель ҳолатда
жойлашиши мумкин. Бундай ҳол кўпинча юқори ва пастки
8-тишларда кузатилади. Агар ретенцияланган тиш ўқи вертикал
чизиқ билан ўткир бурчак ҳосил қилса, бурчакли жойлашиш
(ангуляр) деб номланади, бунда тиш қайси томонга, яъни медиал
ёки дистал томонга эгилиши ҳам ҳисобга олинади (медиал- ёки
дистал- бурчакли).
Тишнинг 
ташқарига 
ёки 
ичкарига 
эгилишига 
қараб,
лунж-бурчакли ёки тил-бурчакли номи берилади.
Горизонтал жойлашиш атамаси тиш ўқи вертикал чизиқ
билан тўғри бурчак остида жойлашганда ишлатилади. Горизонтал
жойлашиш: сагиттал, кўндаланг ва қийшиқ бўлиши мумкин.


58
Камдан-кам ҳолларда пастки 8-тишлар тож қисми билан жағ
танасига, илдиз қисми билан эса – альвеоляр ўсиққа қараган ҳолда
жойлашиши мумкин (расм 23, 24, 25.).
Расм 23. а) тишни вертикал жойлашиши; б) медиал йўналишда
эгилган тиш;
в) дистал йўналишда эгилган тиш; г) горизонтал жойлашган
тиш
Расм 24. а). пастки 8 тишни тескари жойлашиши; б) юқориги
саккизинчи тишни тескари жойлашиши
Расм 25. а) тишни тил томонга эгилиши; б) тишни иккала томонга
эгилиши; в)тишни лунж томонга эгилиши.
Жуда камдан-кам ҳолларда тишнинг вертикал ҳолатда жағ
танасида ниҳоятда чуқур жойлашиб, унинг илдиз қисми жағ
қиррасига яқин жойлашганда, нерв ва қон томирларининг тиш
орқали ўтиши ниҳоятда аҳамиятга лойиқ. Бундай ҳолатда тишни
оғиз ташқарисидан олиш кўзда тутилади (Моцар, расм 26).
Асоратлар 
қўшни 
кариозланган 
тиш 
илдизларидан
инфекциялар 
ўтиши 
натижасида 
юзага 
келиши 
мумкин.
Яллиғланиш 
жараёнлари 
перикоронит, 
флегмона 
(юмшоқ
тўқималарнинг аниқ чегарасиз яллиғланиши), остеомиелит (суяк
тўқимасининг яллиғланиши) тариқасида кечиши мумкин.


59
Расм 26. а) пастки ретенцияланган 8 - тишдан ўтувчи пастки жағ
канали.
б) 8 - тишнинг чуқур вертикал ретенцияси.
Перикоронит ва ретромоляр периоститни поликлиника
шароитида даволаш мумкин. Яллиғланиш жараёнининг кечиши,
касалликнинг умумий ва маҳаллий аҳволига ҳамда рентген
натижаларига қараб, комплекс терапевтик даволаш чоралари
кўрилади. Биринчи навбатда, ўткир яллиғланиш жараёнларини
бартараф этиш лозим. Перикоронитнинг катарал шаклида
«капюшон» остидаги бўшлиқни антисептик эритма билан
ювиш орқали ижобий натижа олиниши мумкин. Йирингли
перикоронитда перикоронотомия – «капюшонни» кесиб олиб
ташлаш муолажаси ўтказилади. Кесилган «капюшон» остига
ингичка қилиб тайёрланган йодоформли бинт қўйиш мумкин.
Ретромоляр соҳа периоститида қанотсимон жағ бурмасининг
шиллиқ қаватидан оғиз даҳлизининг пастки ўтув бурмасигача
кесув ўтказилади. Оғиз даҳлизининг пастки ўтув бурмасидаги
юмшоқ тўқималарда кечадиган яллиғланиш жараёни натижасида
инфильтрация кузатилганда, кесув жағ альвеоляр ўсиғидаги
молярлар соҳасидан ўтказилади. Жароҳат резина чиқаргичлар
билан дренажланади. Йирингли жароҳат мунтазам равишда
парваришланади.
Перикоронит ва ретромоляр соҳа периоститида қўлланадиган
ўтказувчи 
ёки 
инфильтрацион 
оғриқсизлантириш 
услубида
новокаин ёки тримекаин билан блокада қилиш яхши натижа
беради 
(атроф 
тўқималарни 
антибиотик, 
протеолитик
ферментларни қўшган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқ
ёндашув ҳисобланади). Ичишга сульфаниламид препаратлари


60
ҳамда антигистамин препаратлари буюрилади. Физиотерапия
муолажаларидан – УВЧ, қисқа тўлқинли терапия 5-7 марта,
гелий-неонли лазерда нурлаш тавсия этилади.
Яллиғланиш жараёнлари тўхтагандан сўнг, клиник ва
рентгенологик текширувларга асосланган ҳолда ақл тишининг
тақдири ҳал қилинади. Агарда тиш альвеоляр ўсиқда тўғри
жойлашган бўлиб, чиқишига фақатгина тиш тож қисмини қоплаб
турган қалин шиллиқ қават халақит бераётган бўлса, у ҳолда, «ақл»
тишини қоплаб турган «капюшон» тиш тож қисми тўлиқ очилгунга
қадар кесиб олиб ташланади. Бу хирургик ҳаракати ўтказувчи ва
инфильтрацион оғриқсизлантириш остида амалга оширилади.
«Капюшон» ни олишда лазер - пичоқ ҳамда криодеструкциядан
ҳам фойдаланиш мумкин.
Тиш нотўғри жойлашганда (дистопия), альвеоляр ўсиқда тиш
учун жой етмаганда, тишнинг бўйин қисмидаги тўқималар
деструкциясида, «ақл» тиши сабабли келиб чиқувчи яллиғланиш
жараёнлари қайталанган ҳолларда бу тишлар олинади.
«Ақл» тишларининг тож қисмлари кўринарли даражада ёриб
чиққанда, тишлар понасимон элеватор ёки ўз ўқи бўйича эгилган
омбурлар ёрдамида олиб ташланади. Пастки жағдаги тишларининг
нотўлиқ ретенцияси ва дистопияларида кўпинча шифокорлар
бормашинадан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Бундай хирургик
ҳаракати суяк тўқимасида мустаҳкам жойлашган тишни ундан
ажратиб олишда бирмунча қийинчиликлар туғдириши мумкин.
Ўтказувчи ва инфильтрацион оғриқсизлантириш остида шиллиқ
қават ва суяк усти пардасида ярим овалсимон ёки трапециясимон
кесув ўтказилади. Шиллиқ қават–суяк усти пардали лахтак
ажратилиб, фиссурали ва шарсимон бор ёрдамида тиш тож қисмига
медиал ва дистал томондан тегиб турувчи суяк тўқимаси


61
арраланади. Омбур ёки элеваторлар ёрдамида тиш олинади.
Жароҳатга антисептик эритмалар билан ишлов берилиб, тиш
ўрнида ётган эркин суяк парчалари ва грануляцион тўқималар олиб
ташланади. Шиллиқ қават–суяк усти пардали лахтак жойига
қўйилиб, 
чоклар 
ёрдамида 
мустаҳкамланади. 
Тиш 
ўрни
йодоформли тампон ёрдамида беркитилади. Бу операциялар
альвеолит ва жағ остеомиелити билан асоратланиши мумкин. Ана
шундай асоратларнинг олдини олиш учун тиш ўрнини тикиш айни
мақсадга мувофиқдир.
Бунда 
биринчиси–қанотсимон 
пастки 
жағ 
бурмасидан
ташқарида, жағ альвеоляр қирраси бўйлаб ўтган, иккинчиси эса –
иккинчи катта озиқ тишнинг дистал юзасидан ўтув бурмасигача
бўлган иккита кесув ўтказилади. Шиллиқ қават–суяк усти пардали
лахтак ажратилгандан сўнг, тиш олингандан кейин, операциягача
тишнинг бўйин қисмига тегиб турган милк шиллиқ қавати
четларидан кесилиб, тил томондаги худди шундай лахтак билан
бириккунича ўз ўрнидан кўчирилади. Жароҳатга чоклар қўйилиб,
тикилади. Операциядан кейинги вақтда ютинишда оғриқлар, оғиз
очилишининг чегараланиши ва жағ атрофи тўқималарида
маҳаллий шишлар кузатилиши мумкин. Беморларга аналгин,
амидопирин ва сульфадиметоксин ҳамда физик даволаш усуллари
тавсия этилади, 4-6 кундан бошлаб даволаш жисмоний тарбияси
машғулотлари ўтказилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling