Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

I даража – хирургик манипуляцияда битта ясси формали ёки
1-2 илдиз шаклидаги имплантат қўйиш. Бу даражада хавф - хатар
эҳтимоли камроқ, лекин юзага келадиган асоратлар вазиятни
қийинлаштириши мумкин. Бунда суяк зарарланиши, қон кетиши,
уч шохли нерв зарарланиши, юқори жағ бўшлиғи перфорацияси,
имплантат ўрни (ложаси) деворининг синиши сингари ҳолатлар
юзага келиб, вазиятни қийинлаштиради.
II даража – 2-3 та ясси имплантат ёки 3-4 та илдиз шаклидаги
имплантат қўйилганда кузатилади. Бунда ҳам I даражадаги каби
асоратлар бўлиши мумкин. Операциянинг давомийлиги – 40
дақиқадан 2 соатгача.


86
III даража – 4 тадан ортиқ имплантат қўйилганда, бундан
ташқари, қийин анатомик соҳада қўйилганда ёки юмшоқ
тўқималар пластикаси, ауто - ёки аллотрансплантат ёрдамида суяк
пластикаси, альвеоляр ўсиқ реконструкцияси, юқори жағ бўшлиғи
тубининг кўтарилиши ҳамда пастки альвеоляр нерв репозицияси
каби хирургик ҳаракатлари амалга оширилганда кузатилади. Ушбу
хирургик муолажа бажарилиши ва ҳажмига қараб ҳам қийин усул
ҳисобланади. Бунда биринчи ва иккинчи ҳолатдаги каби асоратлар
юзага келиши мумкин. Операция давомийлиги – 2 соатдан 3
соатгача.
IV даражаси эса – жағга 5 тадан ортиқ имплантат қўйилганда,
жағ суягида ауто - ёки аллотрансплантат воситасида пластика
амалиёти ўтказилиши билан баҳоланади. Имплантацияни 4 турдан
иборат мураккаблик даражасини ҳисобга олган ҳолда, стационар
шароитида ёки кундузги стационари бор бўлган поликлиникада
ўтказиш керак. Мазкур талаб бу ўринда кўп сонли операция: ёнбош
суяги равоғи, қовурға элементлари, кичик болдир суяги фрагменти
билан эркин тери ёки шиллиқ қават трансплантацияси ва уларнинг
комбинацияси билан бирга, юқори жағ бўшлиғи тубини кўтариш
реконструкцияси, пастки жағ нервининг репозицияси билан пастки
жағ реконструкциясининг бир вақтда амалга оширилиши билан
изоҳланади. 
Хирургик 
ҳаракатлар 
вақтида 
микрохирургия
асбоблари ишлатиладиган операциялар давомийлиги 3-4соатдан
кўпроқ вақтни ташкил этади.
Беморнинг тана тузилиши, бўйи ўлчанади. Унинг тана
ҳарорати ва руҳий - эмоционал ҳолатига эътибор берилади. Тана
ҳарорати кўтарилишидан, организмда яллиғланиш жараёни
бошланганлиги 
ёки 
функционал 
бузилиш 
жараёни
кечаётганлигини билиш мумкин. Агар тана оғирлиги нормадан


87
юқори 
бўлса, 
бундай 
организмда 
модда 
алмашинувининг
бузилиши, эндокрин ва юрак - қон томир тизими билан боғлиқ
касалликлар бор ёки йўқлигини инобатга олиш муҳим аҳамият
касб этади. Қон босимининг кўрсаткичларига ҳам эътибор бериш
зарур.
Шифокор текширувлар давомида артериал қон босимининг
юқори чўққиси 140 мм. симоб устунига ва пастки чўққиси 70 мм.
симоб устунига тенглигини ва тахикардия кузатилганда – пульс
80дан ортиқ, брадикардияда – пульс 60 дан паст бўлганда юзага
келадиган ўзгаришларни назарда тутган ҳолда, беморни тегишли
мутахассисга текширтириши лозим. Кўрик ва текширув вақтида
беморнинг нафас олиш тезлигига, йўтал турига, ҳансираш бор ёки
йўқлигига эътибор берилади.
Тери қопламалари ва барча кўзга кўринадиган шиллиқ қават
қопламаларидаги ўзгаришларга, шунингдек, овқат ҳазм қилиш,
эндокрин тизими касалликлари белгилари, иштаҳа йўқлиги ва
модда 
алмашинувининг 
бузилиши 
ҳамда 
бошқа 
касаллик
белгиларига эътибор бериш зарур. Петихия, қон қуюлиши каби
патологик белгиларни, назардан қочирмаслик керак. Бундай
ўзгаришлар қон касалликларининг белгиси бўлиши мумкин.
Регионар лимфа тугунлари ҳам синчиклаб текширилади. Лимфа
тугунларининг катталашиши яширин инфекция ўчоқлари, яъни
оғиз бўшлиғи, бурун-ҳалқум бўшлиғи, юқори жағ бўшлиғи ёки
буруннинг бошқа ёндош бўшлиқларида, шунингдек, бошқа
аъзоларда патологик жараён борлигидан дарак беради. Агар жараён
лимфааденопатия, безгак ёки бошқа аломатлар билан биргаликда
кечаётган 
бўлса, 
қўшимча 
сўроқлаш 
орқали 
одам
иммунотанқислик вирусига текширтирилади.
Олинган барча маълумотлар (бемор анамнези, унинг маҳаллий


88
ва умумий ҳолати, лаборатория текшируви натижалари) асосида
беморнинг функционал ҳолати профессионал мутахассис нуқтаи
назаридан баҳоланади ва қўшимча клиника - лаборатория
текшируви зарурати кўриб чиқилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling