Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Тиш девитал реплантацияси – бу кариес асоратлари натижасида
олинган тишни оғиз бўшлиғидан ташқарида даволангандан сўнг, яна ўз ўрнига қўйиш орқали амалга оширилади. Девитал тиш реплантациясига кўрсатмалар: - сурункали периодонтит асоратларида, ўтиш қийин бўлган илдиз каналларини даволаш имкони бўлмаганда; - эндодонтик даволаш асоратларида (илдиз ён девори перфорацияси, илдиз учига пломба хомашёсининг меъёридан ортиқ юборилиши, канал ичида пульпаэкстрактор ва канал игналари каби эндодонтик мосламаларнинг синиб қолиши). Натижа. Реплантация ўтказилган тишлар жағ суякларига секин-аста ўрнашиб, 10-15 ва ундан кўпроқ йиллар давомида ўз вазифасини бажариши мумкин. Тиш витал реплантацияси– бунда тиш тож қисми ҳамда илдиз каналидаги пульпанинг тириклигини сақлаб қолган ҳолда, уни ўз ўрнига жойлаштирилиши тушунилади. Тиш витал реплантациясига кўрсатмалар: - механик жароҳат натижасида тишнинг тўлиқ чиқиши; - шифокор хатоси натижасида беморнинг соғлом тишининг олиниши; Витал реплантация ўтказилган тишлар жағ суягида тўлиқ ўрнашиб, тиш ранги ҳам ўзгармаган ҳолатда ўз вазифасини тўлиқ бажариши мумкин бўлади. 73 Хирургик ҳаракатидан кейин орадан 6-12 ой ўтгандан сўнг ўрнатилган (қайта экилган) тишнинг ҳаётий кўрсаткичи тикланиб, тишнинг электр - қўзғалувчанлиги 10–13 мкА. гача тикланади. Витал реплантация қилинган тишлар беморнинг бутун ҳаёти давомида хизмат қилиши мумкин. Реплантация бўлган тишлар: периодонтал, периодонтал-фиброз ва остеоид шаклида суякка ўрнашиб кетиши мумкин. В. В. Панировский ва ҳаммуаллифларнинг маълумотларига қараганда (1988), мазкур жараён ёш организмда тезроқ амалга ошади. Бироқ Г. А. Васильевнинг фикрига кўра, бундай тишларнинг илдизлари вақт ўтиши билан сўрилиб, қимирлаб қолади ҳамда уларнинг олинишига кўрсатма бўлади. Реплантация қилинган тиш, периодонтал типда битганда яхши натижаларга эришиш мумкин. Агар реплантация қилинган тиш ўртача ҳисобланганда 5 йил давомида ўз вазифасини бажарса, периодонтал типда суяк билан бириккан ҳолларда бундай тишлар 3-5 йилдан то 10-12 йилгача хизмат қилиши мумкин. Ўткир ҳамда сурункали периодонтит хуружларида, баъзан эса – ўткир одонтоген яллиғланиш ўчоқларида тиш реплантацияси икки босқичда ўтказилади. Н. Ф. Чудецкая, В.З.Бойко ва ҳаммуаллифлари ўз тажрибаларида тиш реплантациясини ўткир ёки сурункали периодонтит касалликларида ҳамда шу операцияда майдаланган лиофилизацияланган суякни ишлатган ҳолатда ўтказиб, яхши натижаларга эришганлиги қайд этилган. Бунда хирургик ҳаракатининг биринчи босқичида тиш олингандан кейин, яллиғланишга қарши антибиотик препаратлар билан тўйинтирилган тампонни тиш альвеоласига жойлаштириб, олинган тишни эса, ўзида натрий хлорли изотоник ва 74 антибактериал дори воситалари ёки хлоргексидин эритмасини сақловчи идишга солиб 4-50 ҳароратда сақланади. Орадан 5-6 кун ўтгач (яллиғланиш жараёнлари ортга чекингандан кейин), альвеола катагидаги тампон олиниб, тиш реплантацияси ўтказилади. Баъзи ўткир одонтоген яллиғланиш жараёнларида тиш реплантацияси бир босқичда ўтказилади. Бундай ҳолатларда ўтув бурмаси бўйлаб кесув ўтказилиб, суяк жароҳатига яхшилаб ишлов берилади ва мазкур соҳа периодонт толаларидан тозаланади. Пломбаланган тиш, илдиз учи резекцияси ўтказилмаган ҳолатда тиш катагига жойланади ҳамда маҳкамланади. Жароҳатда резина чиқаргич қолдирилади. Тикланиш даври 3-4 ҳафтадан 6-10 ҳафтагача бўлган вақтни ташкил этади. Аутотрансплантация. Бундай хирургик усули бир тишни бошқа альвеола катагига кўчириб ўтқазиш орқали амалга оширилади. Одатда, тиш қаторида нормадан ортиқ тиш чиқиш ҳолати кузатилганда, ўша тиш олиниб, зарарланган тиш ўрнига ўтқазилади. Аутотрансплантация худди реплантация сингари бажарилади. Бироқ бундай усул стоматология амалиётида кенг қўлланилмайди. Аллотрансплантация. Тиш аллотрансплантацияси – бир бемордан иккинчи беморга тишни кўчириб ўтқазиш демакдир. Г. Е. Драновский ва М. М. Мақсудовлар ўз илмий ва амалий тадқиқотларида болаларда тиш сўрғичларини кўчириб ўтқазиб, уларнинг ўз ўрнига битиб кетишини ҳамда тиш қаторида ёриб чиқишини кузатишган. Н. И. Хамитованинг маълумотларига қараганда, витал трансплантация усули 90% ҳолатларда ижобий натижаларга олиб келган (Ҳасанов Р. А., 1996). Муаллиф ўз ишида соғлом донорларни ҳамда ўлимидан 4 соат ўтгандан кейин (донорнинг) олинган 75 тишларини «Bukom» эритмасида консервация қилингандан сўнг ишлатишни тавсия этади. Кўчириб ўтқазиладиган тишни тўғри танлаш ҳам аҳамиятга эга бўлиб, хирургик ҳаракати тиш консервацияси тўғри бажарилгандан сўнг, операциядан кейин кутилиши мумкин бўлган асоратларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши лозим. Амалиёт кетма-кетлиги худди реплантация ва трансплантациядаги каби бажарилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling