Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Касалликнинг олдини олиш. Касалликни олдини олиш жағнинг
тўғри ўсиши, тишларнинг чиқиши, оғиз бўшлиғи санацияси ва
ортодонтик даволашнинг ўз вақтида ўтказилишини тўғри назорат
қилишдан иборат.
Тишни сақлаб қолиш мақсадида ўтказиладиган операциялар.


62
Коронорадикуляр сепарация. Бундай хирургик ҳаракати катта
озиқ 
тишларнинг 
қайсидир 
илдизида 
патологик 
ўчоқ
шаклланганида, илдизларнинг бирикиш қисмида (трифуркация
соҳаси) амалга оширилади. Бунда тиш икки қисмга ажратилиб,
некротомия амалиёти ўтказилади. Ҳар қайси тиш сегменти сунъий
қоплама билан қопланиб, тиш функцияси тикланади.
Тиш гемисекцияси деганда, патологик ўчоқ шаклланган
илдизни унга тегишли бўлган тож қисми билан бирга олиб ташлаш
тушунилади. Хирургик ҳаракати асосан юқори ва пастки жағдаги 6,
7, 8-тишлар соҳасида (патологик ўчоқ шаклланган илдиз соҳасида)
амалга оширилади (расм 27а). Гемисекция қуйидаги ҳолатларда
ўтказилмайди:
– агар илдизлараро тўсиқнинг емирилиши кузатилса;
илдиз перфорациясида; чуқур суяк ичи чўнтаклари мавжуд
бўлганида;
– илдиз учининг гиперцементозида (Шаргородский А. Г., 1985).
Гемисекция ўтказилишидан олдин сақланиб қолинадиган
илдизларда унинг каналлари ҳамда тиш бўшлиғи консерватив
даволаниб, пломбаланиши зарур. Шундан сўнг тишнинг тож қисми
бифуркация соҳасигача эҳтиёткорлик билан ажратилиб, илдиз
қисми билан бирга олиб ташланади. Тишни олиш вақтида енгил
босим остида люксацион ёки ротацион ҳаракатлардан фойдаланиш
мумкин. Агар тишнинг илдиз қисми олинаётган вақтда элеватордан
фойдаланилса, у ҳолда тишнинг таянч нуқтаси тўғри аниқланиши
лозим. Элеватор тишлараро тўсиққа таянмаслиги ва тишлараро
тўсиқ зарарланмаслигига аҳамият бериш зарур. Тишнинг тож
қисми илдизи билан бирга олингандан сўнг, жароҳат ювилиб,
шиллиқ қават ёрдамида тиш ўрни беркитилиб тикилади. Олинган
илдиз катагини гидроксилапатит ва коллаген асосида тайёрланган


63
биоматериаллар билан тўлдириш яхши натижалар беради. Даволаб
бўлмайдиган илдизни олишда қийинчиликлар пайдо бўлса,
шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтак ажратилиб, бир вақтнинг
ўзида гингивотомия амалиёти ўтказилади.
Агар патологик ўчоқ илдизларнинг ажралиш қисмида,
айниқса, перфорация соҳасида жойлашган бўлса, у ҳолда тишнинг
тож ва илдиз қисми сепарацияси патологик ўчоқ чегарасида амалга
оширилади (кўпинча юқори жағдаги озиқ тишларнинг лунж
илдизлари оралиғида, пастки жағларда эса – медиал ва дистал
илдизлар ўртасида).
Олинган тиш альвеоляр катагига ва сақланиб қолинган
қисмининг бўйин қисмидаги суяк юзасига биоматериаллар
жойланиб, жароҳат тикилади.
Расм 27. а) тиш гемисекцияси; б) илдиз ампутацияси;
Илдиз ампутацияси гемисекцияга бўлгани каби кўрсатмалар
мавжуд бўлганда амалга оширилади. Одатда, кўпинча катта озиқ
тишларнинг маълум бир илдизи олиб ташланади. Хирургик
ҳаракати юқори жағда альвеоляр ўсиқнинг исталган томонидан,
пастки жағда эса – альвеоляр ўсиқнинг вестибуляр юзасидан ярим
овалсимон ёки трапециясимон шиллиқ қават – суяк усти пардали
лахтакни ажратиб, остеотомия ўтказишга асосланади. Бунда
фиссурали бор ёрдамида илдиз ажратилиб, омбур билан фақатгина
ротацион ҳаракат қилган ҳолда тиш олинади (расм 27б). Илдиз
ажратиш ва бошқа амалиёт вақтида суякнинг қизиб кетиш
эҳтимолини, албатта, назарда тутиш ва унинг олдини олишга
жиддий эътибор бериш лозим. Баъзи ҳолларда, масалан илдизнинг
фақат маълум бир қисмигина олинганда, альвеоляр катак олдинги


64
деворининг пастки қисмини олишга тўғри келиши мумкин.
Бўш альвеола катагини гидроксилапатит, гидроксиапол,
коллапол ва коллапан каби биоматериаллар билан тўлдириш
айниқса, мақсадга мувофиқдир. Операция сўнггида шиллиқ
қават–суяк усти пардали лахтак жойига қўйилиб, кетгут ёки
полиамид чоклар ёрдамида мустаҳкамланади. Гемисекция ва
ампутациядан сўнг, сақлаб қолинган илдиз (ёки илдизлар) бир неча
йил давомида ўз вазифасини бажариши мумкин (Полтавский В. П.).
А. Г. Шаргородский ва Е. В. Боровскийлар бундай операцияларнинг
қўлланилиши нисбатан кам учраганлиги сабабли, бу усулни
ишончли эмас, деб ҳисоблайдилар. А. С. Иванов, Е. Н. Владиченко, В.
А. Шашкевич, Т. И. Бадебкина, В. Н. Балина ва барча
ҳаммуаллифларининг маълумотлари эса, шуни кўрсатадики,
уларнинг амалиётида илдиз учи резекциясига нисбатан юқорида
кўрсатилган операцияларга кўрсатмалар кўпроқ учраган.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling