Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Тиш 
имплантациясига 
кўрсатмалар. 
Имплантациядан
фойдаланиш учун энг асосий кўрсатма – бу анъанавий ортопедик
даволаш 
усуллари 
ёрдамида 
функционал 
ва 
эстетик
самарадорликни етарли ярата олмасликдир. У ёки бу турдаги
конструкцияли имплантатнинг танланиши оғиз бўшлиғининг
ҳолатига, унинг бажарадиган вазифасига боғлиқ бўлиб, бунга кўра
ортопед-стоматолог (имплантолог билан биргаликда) имплантатни
танлайди ва ортопедик даволаш режасини тузади.
Тиш имплантатларини қўйишга кўрсатмалар организмнинг
умумий ҳолати ҳамда оғиз бўшлиғидаги тишлар ва шиллиқ қават
пардасининг 
ҳолатига 
қараб 
аниқланади. 
Иммун-танқислик
касалликларида 
ва 
баъзи 
ҳолатларда, 
масалан 
аллергик,
аутоиммун, иммунопролифератив синдромлар, наслий касаллик
ҳолатлари имплантацияга қарши кўрсатма ҳисобланади. Беморда
имплантация ўтказиш учун организмнинг умумий ҳолатини
баҳолаш билан боғлиқ текширувларда унинг ёшига, ҳаётий муҳим
тизимлар ҳолатига эътибор берилади.
Инфекцион синдром мавжуд бўлган ҳолларда беморда юқумли
касаллиги бор - йўқлигини аниқлаш мақсадида обдон текширилади.
Бундай 
ҳолларда 
организмнинг 
иммунобиологик 
ҳолатини
барқарорлаштириш ва зарурат бўлса, унинг ҳимоя функцияларини
коррекциялаш керак бўлади. Бунда асосий эътибор одонтоген
ўчоқлар ҳамда бурун,қулоқ ва ҳалқумдаги инфекция ўчоқларини
санация қилишга қаратилади.
Наркотик истеъмол қилувчи ва ашаддий кашанда беморларга


89
имплантация қилиш тавсия этилмайди. Суякларнинг тизимли ва
ёш билан боғлиқ касалликлари бўлган беморларга, климактериядан
олдин ва менструациядан кейинги даврдаги аёлларга алоҳида
эътибор билан қараш лозим, чунки бу даврда суякларнинг, шу
жумладан, жағ суякларининг остеопорози кузатилади.
Беморнинг руҳий ҳолатини текшириш, унинг имплантация
амалиётини ўтказиш борасидаги муносабати, шунингдек, хирургик
ва ортопедик даволаш босқичларига кўникиш имкониятлари
ўрганилади. Бемор прогноз фоизини олдиндан билиши керак ва
имплантациядаги даволаш усулини танлаши лозим. Функционал ва
эстетик имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, имплантация ёки уни
қўлламасдан амалга ошириладиган бошқа бир даволаш усулини
тўғри танлаш лозим.
Катта тишсиз оралиқлар мавжудлигида, керакли таянчлар
бўлмаганлиги сабабли одатдаги ечиладиган тиш протезларини
қўллаш имкони чегараланганда, имплантацияни қўллашга тўғри ва
мақсадга мувофиқ кўрсатма бўлади.
Тишларнинг тўлиқ йўқлиги ва тиш протезлари бўлганидаги
муайян клиник ҳолатларда, шунингдек, айрим касб эгалари
(қўшиқчи, артист, педагог ва бошқалар) да имплантация ўтказиш
зарурий кўрсатма ҳисобланади. Бундай ҳолларда шароитга қараб,
имплантатлар ечилмайдиган тиш протезларининг таянчи бўлиши
ёки 
олинадиган 
тиш 
протезларининг 
турғунлигини 
ва
фиксациясини яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Имплантатлар ва
улар билан боғлиқ мосламаларнинг кўплигини инобатга олган
ҳолда, ишлаб чиқарувчининг реклама тавсияларигагина асосланиб
қолмасдан, балки беморларнинг аниқ клиник ҳолатларига
асосланиш керак. Биринчи навбатда, уларнинг, яъни беморларнинг
материалларга бўлган таъсирчанлигини ҳисобга олиш зарур.


90
Клиник 
кўриниши, 
шунингдек, 
суякларнинг 
атрофия
даражаси, жағларнинг окклюзив нисбатлари, пастки альвеоляр
нерв, юқори жағ бўшлиғи ва бурун бўшлиғининг жойлашиши,
мавжуд тишлар ҳамда шиллиқ қават ҳолати ва унинг қалинлигини
ҳам, албатта, ҳисобга олиш керак. Шу кўрсаткичларга қараб,
имплантатларнинг 
тури 
аниқланади. 
Тиш 
протезининг
бажарадиган вазифасига кўра, имплантатларнинг сони, унинг
мосламасининг кўриниши (бошчасининг устунлари, елкасининг
сони) аниқланади.
Юқоридагилардан ташқари, имплантологияда беморларнинг
ёндош касалликлари ҳам ҳисобга олинган ҳолда мижозни тиш
имплантациясига тайёрлашга доир умумтиббий кўрсатмалар
ишлаб чиқилган. (Misch С, 1993). Шу билан бирга, тиш
имплантациясига бўлган кенг кўрсатмалар ҳар доим ҳам ўзини
оқлайвермайди.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling