Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Организмнинг функционал ҳолатини баҳолаш ва уни тиш
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Организмнинг функционал ҳолатини баҳолаш ва уни тиш
имплантациясига тайёрлаш. Тиш имплантацияси хирургик ҳаракат орқали амалга оширилади. Бу эса ҳар бир бемор организмининг функционал ҳолатини эътиборга олишни талаб этади. Тиш имплантациясининг ҳаёт кўрсаткичларини ҳисобга олмаган ҳолда ўтказилиши организмнинг умумий ҳолатига салбий таъсир қилиши мумкин. Буларни назарда тутиш операция вақтида тўсатдан юзага келадиган салбий ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради. АҚШ амалиётидан кўринадики, имплантацияга муҳтож бўлган 80% беморлар сурункали касалликлардан азият чеккан. Улардан: 65 ёшдан юқори бўлган беморларда: 50%ни – таянч-ҳаракат тизими касалликлари, 39% ҳолатларни – артериал қон босимининг ошиши, 27%ни эса – юрак қон-томир тизимининг бошқа касалликлари билан оғриган беморлар ташкил этган. Халқаро статистика бўйича диабет, остеопороз ва иммун реакция патологияси билан касалланган беморлар сони кун сайин ортиб бормоқда, бу эса, табиий равишда, тиш имплантациясининг чекланишига сабаб бўлади. Шунингдек, мазкур ҳолат умумий ижобий кўрсаткичнинг пасайишига ва реабилитация вақтининг узайишига олиб келади. Тиш имплантациясига бўлган талаб ва кўрсатмалар ёш катталашиши билан, шубҳасиз, ортиб боради, бу эса мурожаат қилаётган беморларнинг кўпчилигини катта ёшдагилар ташкил қилаётганлиги билан изоҳланади. Хирург-стоматолог учун беморни кўрикдан ўтказиш вақтида унинг ёндош касалликлари ва организмнинг умумий физиологик ҳолатини тўғри баҳолаб, қайд қилиш биринчи навбатда туради. 83 Шундан сўнг имплантацияга кўрсатма бўла оладиган ва имплантат битишига таъсир қиладиган тиббий маълумотларга эътибор бериш керак. Беморнинг физиологик ҳолати ундаги мавжуд клиник белгилар орқали баҳоланади. Кейин эса бундай белгиларнинг барча хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда – лаборатория текшируви натижалари: клиник қон таҳлили ва коагулограмма қайдлари билан йиғилаётган маълумотлар янада тўлдирилади. Шундан сўнггина стоматологик статус билан бирга организмнинг функционал ҳолати ва соматик патология борлиги ўзаро таққосланиб, тиш имплантациясига кўрсатма ёки қарши кўрсатма мавжудлиги аниқланади. Организмнинг функционал ҳолатини баҳолашда хирург-стоматологнинг бемор билан ўтказган суҳбати асносида, тўлиқ йиғилган анамнезнинг ҳам аҳамияти каттадир. Суҳбат давомида маълум бўлган шикоятларга асосланиб, уларнинг умумий касалликка боғлиқлик жиҳатлари аниқланади. Шулар ичидан асосий ва иккиламчи омиллар ажратилиб, шифокор уларни профессионал нуқтаи назардан баҳолайди. Бемор оғиз бўшлиғи касалликлари, юз-жағ суяклари ҳамда бошқа орган ва тизимлардаги ўзгаришлар ҳақида шикоят қилиши мумкин. Шунинг учун умумий текширув вақтида беморнинг оғиз бўшлиғи санацияси аввалдан ўтказилган бўлиши шарт. Бу эса умумий текширув вақтида тиш ва пародонт тўқимасида қўшимча оғриқлар бўлмаслигини таъминлайди. Агар бемор оғиз бўшлиғи, тил қуриши, 3 шохли нерв периферик қисмидаги ҳамда ЧПЖБ соҳасидаги оғриқдан шикоят қилса, бундай белгиларни қон томир, эндокрин, асаб тизими, шунингдек, ошқозон - ичак тизими билан боғлиқлик томонларини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Агар маълум бир белгилар аниқланса, беморнинг невроруҳий ҳолатини чуқурроқ таҳлиллаш 84 ҳамда даволашнинг адекватлигини аниқлаш билан бирга хирургик ва ортопедик даволаш режаси бир-бирига боғлиқ ҳолда олиб борилади. Бемордан сўров вақтида ўсиши ва ривожланиши ҳақида ҳам маълумот йиғилади. Ота-онасининг соғлиғи ҳақида, иш шароити, наслий касалликлар, турмуш тарзи, беморнинг қандай дам олиши ҳамда жисмоний тарбия билан шуғулланганлиги ҳақидаги маълумотларни ҳам билиш зарур. Бундан ташқари, беморнинг зарарли одатлари: чекиши, алкоголь истеъмол қилиши, гиёҳванд моддалар ва дори қабул қилишига эътибор бериш керак. Бундай маълумотлар беморнинг умумий жисмоний саломатлиги ҳақида тўғри маълумот беради. Чекиш имплантация натижасига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу борада муаллифлар–Вайн ва Мод, чекувчиларда имплантатнинг қай йўсинда битиши ҳақида изланишлар ўтказишган. Улар томонидан 540 нафар беморни даволаш натижалари таҳлил қилинган. Кузатилган гуруҳдан 5,92% ҳолатда имплантат битмаган, шулардан 11,28% ни чекувчилар ва 4,7%ни чекмайдиганлар ташкил этиши аниқланган. Бундан маълум бўладики, имплантация жараёнида чекувчиларда имплантатнинг битмаслик хавфи 2,4 баробар юқори бўлади. Аниқ айтиш керакки, гиёхванд моддалар ва спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилувчиларда тиш ва юз-жағ имплантациясини амалга ошириб бўлмайди. Анамнез йиғиш вақтида ирсий касалликлар ва генетик омиллар ҳам албатта ҳисобга олинади. Агар қариндошларида аллергик, аутоиммун, иммунопролифератив касалликлар, хавфли ўсма ҳамда руҳий касалликлар бўлиб, бу ҳолат бир неча наслда кузатилса беморни шу йўналишдаги тегишли мутахассисга текширтириш керак бўлади. Шифокор бемордаги ирсий касалликлар ва синдромлардан ҳушёр тортиши керак, буларнинг 85 баъзилари иммунитет етишмаслиги билан бирга кечади. Баъзан бундай ҳолатлар проморбит омили бор беморларда тиш имплантациясидан воз кечиш ёки махсус тайёргарлик кўришни талаб қилади. Бошқа ҳолатларда эса ирсийлик чуқур текширувлардан кейин истисно қилинади. Анамнез йиғиш вақтида имплантацияга номзод беморда мавжуд бўлган бошқа тизимли касалликларни махсус саволнома асосида аниқласа бўлади. Тиш ва юз-жағ имплантацияси операцияси мураккаб жараён бўлиб, беморнинг функционал ҳолатига адекват ёндашиш мақсадида операция ҳажми классификацияси ишлаб чиқилган. Иш ҳажмининг мураккаблиги тиш имплантацияси учун зарур бўлган анатомик хусусиятларнинг ва, биринчи навбатда, суяк сифатининг адекватлиги билан баҳоланади. Бунда ёш ўзгариши билан боғлиқ бўлган анатомик ўзгаришлар ёки бошқа омиллар муҳим роль ўйнайди. Имплантацион хирургик аралашувнинг мураккаблиги йиғилган клиник маълумотлар ва анамнезга асосланган ҳолда 4 даражада фарқланади: Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling