З. Суннатов. Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси


Download 0.49 Mb.
bet31/43
Sana13.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1192762
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43
Bog'liq
НГКБ-kitob

Бошкарувчи кувурлар.
Бошкарувчи кувурлар ротордан бериладиган айланма харакатни бургилаш тизмасига етказиш вазифасини бажаради. Бошкарувчи кувурлар уч хил куринишда ишлаб чикарилади:
Хозирги кунда нефт ва газ кудукларини бургилаш учун асосан квадратсимон бошкарувчи кувурлар куп ишлатилади. Улар квадратсимон калин деворли штанга 2 , юкориги штангали богловчи (ПШВ) 1 ва остки штангали богловчи
(ПШН) 3 дан ташкил топган. Штанганинг юкориги якунида чап йуналишли ташки резьба йунилган, остки якунида эса унг йуналишли остки резьба йунилган. Юкориги штангали богловчи штангага богланиш учун чап йуналишли ички резьбага эга, иккинчи томони эса чап йуналишли ички кулф резьбасига эга. Остки штангали богловчи эса штангага богланиш учун унг йуналишли ички кувур резьбасига эга, иккинчи томони эса унг йуналишли ташки кулф резьбасига эга. Йигилган бошкарувчи кувурни , чап йуналишли ташки кулф резьбасига эга булган вертлюг стволига богловчи 2 оркали богланади. Бу ерда богловчини куллашдан максад вертлюг стволининг резьбасини хамда юкориги штангали богловчининг резьбаларини тез ишдан чикишини олдини олишдир.
Остки штангали богловчининг кулф резьбаларини тез ишдан чикишини олдини олиш учун унга кушимча килиб сакловчи богловчи 6 урнатилади.
Бошкарувчи кувурлар учун квадрат штангалар узунлиги 16,5 метр, мустахкамлик гурухи Д ва К булган пулатдан, богловчилар эса 40ХН (?т=735 Мпа) маркали пулатдан тайёрланади.
Назорат саволлари.
1. Бургилаш тизмасининг вазифаси нимадан иборат? Унинг асосий элементларини айтинг.
2. Бургилаш кувурларининг кандай турлари мавжуд?
3. Бургилаш кувурлари учун кулфлар кандай вазифани бажаради?
4. Кандай турдаги кулфлардан фойдаланилади?
5. Огирлаштирилган бургилаш кувурларининг вазифаси нимадан иборат?
6. Бургилаш тизмаси учун богловчилар кандай вазифани бажаради? Уларнинг турларини айтинг.
7. Резьбалар хакидаги асосий маълумотларни келтиринг.
8. Бургилаш кувурлари тизмасининг ишлаш шароити кандай?
9. Бургилаш тизмасини ишлатиш коидаларини айтиб беринг.
10. Бошкарувчи кувурлар кандай тузилишга эга? Улар нима учун керак?
11. Бургилаш кувурлари кандай материаллардан тайёрланади?
12. Мувозанатлаштирилган огирлаштирилган бургилаш кувурларининг афзаллиги нимада?
Режага


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling