Заки достонлари


Боғдочилган гулғунчалар, // Гулга ярашган думчалар (Алп.134).  Ўрин-пайт келишигининг қўшимчаси –да


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Боғдочилган гулғунчалар, // Гулга ярашган думчалар (Алп.134). 
Ўрин-пайт келишигининг қўшимчаси –да (А.i=32;Р.i=29), -та 
(А.i=11;Р.i=9), -а(А.i=4;Р.i=2) шаклларида ишлатилган. Масалан: "От 
босмаганни той боссин", - деб юрган шўрли, қулунидан айрилиб, 
юраги тойрилиб, менинг доғима куйиб, сочини юлиб юргандир 
(Ой.17). Аввал қулоқ солгин айтган тиллара, // Сенга тақдир қилмас 
Барчин гуллара, // Чопа берсанг олтойчалик йўллара (Алп.123). 
Биринчи мисрадаги а жўналиш келишигини, иккинчи мисрадаги 
а таъкид юкламаси, учинчи мисрадаги ўрин-пайт келишигини 
ифодалаган.
Услуб талаби билан жўналиш келишиги, ўрин келишиги ва 
юклама омонимия ҳосил қилади. Бунга, аввало, қўшимча бошидаги 
товушнинг тушиб қолиши сабаб бўлади, шеърнинг қофиясини сақлаб 
қолиш эса иккиламчи ҳодисадир. 
Чиқиш келишигининг қўшимчаси –дан (А.i=31; Р.i=21), -дин 
(А.i=12; Р.i=9), -тин (А.i=14; Р.i=6), -нан (А.i=13; Р.i=7) шаклларида 
учрайди
57
. Масалан: Бойчибори ем емайми қўлингнан, // Вакиллари 
савол сўрар тилингнан (Алп.100). Аввал бормоқ керак хоннинг 
қошига, // Беш кунлик ишкорни хондан тилайик (О.23). Душман 
кўрса сира қолмас дармони, // Рустам сифат болам, қайдин бўласан? 
(Рус.378). Офтобойимнинг камоли, // Ойдин ғолибдир жамоли 
(Рус.419). 
Матнда чиқиш келишигининг белгисиз ҳолати ҳам учрайди. 
Масалан: У кетган сўнг, мен сизни зиндондан чиқариб олсам, менга 
нима берасиз? (Ой.18). Сен кетган сўнг қонлар йиғлаб қолганман 
(Алп.302). Кетган сўнг// кетгандан сўнг. Бундай конструкциялар, 
асосан, [сўз+кўмакчи] қолипининг ҳосиласидан ҳосил бўлади ва 
адабий меъёрга зиддир. 
Чиқиш келишиги ва ўрин келишиги кўрсаткичлари алмаштириб 
қўлланган ҳоллари учрайди Масалан: Қирқин қизлар пайровинда 
бўлади, // Иззатида бекнинг кўнгли тўлади (Алп.136). Бу ўринда 
ўрин келишиги қўшимчаси ноўрин қўлланган ва натижада фикрда 
57
Ҳозирги замон ўзбек тили. –Тошкент, 1957. – 324 б. 


19 
норавонлик, ноаниқлик юзага келган. «Қизлар иззатидан бекнинг 
кўнгли тўлади» шаклида қўллаш лозим. Достон тилида шева 
унсурлари бадииятни тайин этувчи асосий омил бўлганлиги сабабли, 
келишикларнинг деярли барчаси алмаштириб, бири ўрнида бошқаси 
қўлланилади. 
Достонлар тилида келишик қўшимчаларининг миқдор жиҳатдан 
кўп бўлиши уларда оҳангдошликни таъминлаш устиворлиги билан 
изоҳланади. 
Қўшимчаларнинг 
хилма-хил 
кўринишларга 
эга 
бўлишдан қатъий назар ўзбек халқ достонлари тилида ўзбек адабий 
тилидагидек олтита келишик мавжуд. 
Умуман, келишикларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг 
бошқа 
воситалар 
билан 
синонимияси 
достонлар 
тилида 
экспрессивлик, таъсирчанликни таъминловчи восита сифатида 
стилистик нозикликларни ифодаловчи восита бўлиб хизмат қилган. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling