Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

бой, -жон, -бек кабилар. Масалан: Отам деб бобонгни айтма
Ёдгоржон (Алп.341). Бу сўзларни айтиб турган ҳакимхон (Алп.91). 
Тўрасан 
Равшанжон
Чамбил 
элингга 
(Рав.12). 
Кампир 
Равшанхоннинг 
қадди 
бастига 
қараб 
(Рав.22). 
“Ёрим 

Зулхуморжонни кўраман” деб (Рав.30). Мисоллар шуни кўрсатадики, 
достонлар тилида ва халқ тилида -жон, -хон қўшимчалари ҳам аёллар 
номига, ҳам эркаклар номига қўшиб ишлатилади
48
.
Ўзбек тилида жинс категориясини фарқлаш анча қийин. Фақат 
айрим сўзлардагина жинс маъноси сезилади. Матнда эркаклар ва 
аёллар нутқини бир-биридан ажратиш масаласи умумий типологик 
масала ҳисобланади. Нутқ жараёнида эркак ва аёлликни 
ифодалашнинг юқорида санаб ўтилган белгилардан ташқари, бир 
қатор кўринишлари мавжуд. Масалан, аёллар нутқида айрим сўз, 
иборалар учраб, эркаклар нутқида улар қўлланмайди. Аёллар нутқида 
алла айтиш, қарғиш ва олқиш иборалар очиқ кўзга ташланади
49

Хуллас, достонлар тилида жинс билдирувчи сўзлар қўлланилиб, 
улар услуб ранг-баранглиги учун хизмат қилган. Айрим сўзларнинг 
ҳозирги кунда қўлланмаслиги адабий тил ва достонлар тили ўртасида 
алоқа анча узилиб қолганлигига ишорадир. Достонлар тилини 
синчиклаб ўрганиш тилимиз, адабиётимиз, тарихимизни ўрганишга 
имкон яратади. Айни пайтда ҳозирги адабий тилимизни бойитади.
Келишик категорияси 
 
Бош келишик ноль кўрсаткичга эга бўлиб, ўзбек адабий тили 
учун ҳам, ўзбек халқ достонлари тили учун ҳам умумийдир. Халқ 
тилининг фонетик қонунларига (сингармонизм ҳодисасига) мувофиқ, 
келишик қўшимчалари турли фонетик шаклларда талаффуз этилади 
ва айрим ҳолларда эса нутқ жараёнида баъзи келишик кўрсаткичлари 
тушиб қолади
50
.
48
Ўринбоев Б. Ўша асар, 95-бет. 
49
Тухтаева Қ. Аёллар нутқида қўлланган ибораларнинг услубий имкониятлари ҳақида. Услубшунос ликнинг 
долзарб муаммолари, -Самарқанд, 1999.- 120 б.; Имомов К., Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О. Ўзбек халқ 
оғзаки поэтик ижоди. -Тошкент, 1990.-109-112 б.
50
Ўзбек халқ шевалари морфологияси. -Тошкент:Фан, 1984.- 36-56 б.; Иброҳимов С. Ўзбек тилининг Андижон 
шеваси. Тошкент: Фан, 1967. -144 б.; Ражабов Н. Ўзбек шевашунослиги, -Тошкент: Ўқитувчи, 1996.- 47 б.; 
Шоабдураҳмонов Ш. Ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари. -Тошкент: Фан, 1962.-141-150 б.; Тошкент 
области ўзбек шевалари.- Тошкент: Фан, 1976.- 32-34 б. 


16 
Қаратқич келишигининг асосий шакли -нинг (А.i=19; Р.i=9) 
бўлиб, мен, сен олмошларига қўшилганда –инг (А.i=11; Р.i=8), -им 
(А.i=14; Р.i=7) шаклларига эга бўлади. Бойсарининг қизини ўзи 
олади, // Бизим қалмоқларнинг иши бекорди (Алп.158). Ой каби оқ 
юзли маним нигорим (Ойч.229). Бизинг эллар бунда абгор бўлибди 
(Алп.34). Офтобойни энаси кийинтиради, // Бужулнинг шаҳрига 
бирга қайтади (Рус.418). Илгаридан ғамимни емадим, бу ўзбакнинг 
отининг бундай келарини билмадим (Алп.155). Мисолларни қиёслаб 
кўрсак, қаратқич келишиги кўрсаткичи Бужулнинг шаҳри, ўзбакнинг 
отининг бирикмаларидаги қаратқич келишиги ноўрин қўлланилиб, 
фикрга ғализлик киритган. Бужул шаҳри – ўша шаҳарнинг ўзи, 
Бужулнинг шаҳри – Бужул мамлакатининг бирорта шаҳри 
маъноларини англатади. Офтобой Бужул шаҳрида яшайди, унинг 
шаҳарларидан бирида эмас. Ўзбакнинг отининг бирикмаси эса, 
ўзбакнинг отини шаклида қўлланиши лозим эди. 
Қаратқич келишиги достонлар тилида белгисиз ҳолда ҳам 
қўлланади
51
: Тортиб олмоқ ул қўлидан келмайдими?! (Алп.47). Қай 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling