Заки достонлари
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
га (А.i=12; Р.i=11), -ка (А.i=7; Р.i=8), -қа (А.i=19; Р.i=10), -ға (А.i=1;
Р.i=1), -на (А.i=6; Р.i=8), -а (А.i=11; Р.i=9) шаклларида ишлатилади 53 . Масалан: Билмайман, хонга не бўпти, // Келар вақти кечка тортди (Алп.114). Чорсисин туёққа ёзиб солади (Алп.156). Жамолинг ўхшайди осмонда ойға, // қошингни ўхшатдим эгилган ёйға (Алп.103). Жами қўшинига: "Туронға ёвлаб борамиз, олти ой йўл юрамиз, озиқ-овқатини, ёв-яроғини ғамласин" – деб хабар юборди (Ой.9). Рози бўлиб мен ҳам тақдир ишина, // Одам бўлсанг, бери келгин қошима (Алп.91). Жўналиш келишигининг кўрсаткичи кишилик олмошларнинг I, II, III – шахс бирлик шаклларига эга бўлади. Улар бирга қўлланганда эса, маған, саған, уған шаклларида қўлланади 54 (қаранг: "Олмош" бўлимига). Жўналиш келишиги вазифасини қаратқич келишиги қўшимчаси бажаради. Тилшуносликка оид адабиётларда жўналиш келишиги ва ўрин келишикларининг муносабати 55 , бири ўрнида иккинчисининг ишлатилиши 56 ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилинган. Масалан: 52 Ҳозирги замон ўзбек тили. –Тошкент, 1957.- 319 б. 53 Ҳозирги замон ўзбек тили. –Тошкент, 1957.- 321 б. 54 Исхаков Ф. Исследования по сравнительной грамматике тюркских языков, II, Морфология, -Москва, 1957; Шоабдураҳмонов Ш. Ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари. -Тошкент: Фан, 1962.- 247 б. 55 Қўнғуров Қ. Стилистика имени существительного в узбекском языке. -Ташкент, 1983.- с.65-66. 56 Данияров Х. Опыт изучения джекающих диалектов в сравнении с узбекском литературном языком.- с.190- 191; Шоабдураҳмонов Ш. Карлукское наречие узбекского языка. -Ташкент, с.85-86; Зияева И. Дательный падеж в узбекском языке: Автореф.дис…канд.фил.наук. -Самарканд, с.7. 18 Мен қартайдим, болам, қайда борасан, // Ёлғизсан-да, бориб нима қиласан (Алп.208). Қайда борасан // қаерга борасан. Қисқарув ҳодисаси юз берганда айрим сўз бирикмалари яхлит сўз ҳолида талаффуз қилинаверади. Бундай пайтда келишик қўшимчалари ҳам қисқарувга учрайди. Масалан: Ўртаголиб ейик анинг гўшини, // Шуйтиб қилсак ўзбакларнинг ишини (Алп.139). Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling