Заки достонлари


Кўплик категориясининг махсус қўшимчаларсиз ифода


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

2. Кўплик категориясининг махсус қўшимчаларсиз ифода 
этилиши. Бунда кўплик категория от, сифат, феъл ва бошқа сўз 
туркумлари билан ифодаланади. Яъни кўплик маъноси сўз ўзагининг 
ўзида ифодаланади. Бу қуйидагича: кўплик маъноси сўз ўзаги от 
сўзларидан бўлганда: Масалан: халойиқ (А.i=9; Р.i=4), эл (А.i= Р.i=)
лашкар (А.i=28; Р.i=1), жуфт, пода (А.i=1; Р.i=1), жала (А.i=1), 
фуқаро (А.i=5; Р.i=1), халқ (А.i=7) каби.


23 
Сурукларим қолди баланд дарада // Бориб келгунча қараб туринг, 
садаға (О.18). Барча халойиқ йиғилиб // қатор бўп кўприкдан ўтди 
(Рус.419). Тозиларнинг кўзда ёши сел бўлар (Рус.428). Кўз ёши 
жаладай кетиб боради (Рус.429). Чувуллаб фуқаро, халқи келади 
(Алп.34). Бундай сўзлар шаклан бирлик шаклда бўлса ҳам, кўплик, 
жамлик маъносини ифодалайди.
Сифат сўзлари ёрдамида «кўплик, кенглик, мўллик» маънолари 
англашилади: ададсиз (А.i=6), бепоён, сероб, беҳад (А.i=4). Ададсиз 
молини ҳайдаб боради (Алп.31). Беҳад молни бу шаҳардан оламан 
(Алп.201). Даркори йўқ бизга бепоён элди (Рус.352). Гар очилган 
гулзор боғим, // Сувлидир сероб булоғим(О.33). 
Кўплик категорияси олмошлар воситасида юзага чиқади: биз
Масалан: ҳам сени бизларга бериб, Орзижон, // Олиб кетди бу 
отангнинг ўғлини (О.11). Бизнинг шаҳримизни аждаҳор олган 
(Рус.398). 
Белгилаш олмошлари билан: ҳамма (А.i=45;Р.i=5), жами (А.i=7; 
Р.i=6), барча (А.i=23; Р.i=1). Ғамгин бўлманг, сизникидир ҳаммаси 
(О.20). Ҳамма ҳам кўрикдан ўтиб, // Соп бўлди келган одамлар 
(Рус.419). Барча халойиқ йиғилиб, // қатор буп кўрикдан ўтди 
(Рус.419). Мана лайлак жами қушга сухангар бўлиб айтиб ўтирибди 
экан (Рус.395). 
Сўроқ олмошлари билан: неча (А.i=220; Р.i=36), қанча (А.i=78; 
Р.i=19). Масалан: Неча кунлар элу халққа тўй бериб (Рус.420). 
Шундай қилиб, неча шаҳарни кўрди (Рус.438). Озгинамас, қанча 
сувсиз чўл юриб (Рус.442). Қанча сўқим, қанча қўйни сўйдирди, // 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling