Заки достонлари
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
1.2. От сўз туркуми
Борлиқдаги ҳар қандай мавжудот каби от сўзлар ҳам серқиррадир. Уларда моддийлик, қурилиш, тарихий-этимологик, махсуслик, маъно, шакл, қўлланиш, услубий бўёқ ва бошқа жиҳатлар бор. Ўзбек халқ достонлари тилида жинс (род) категорияси ҳам кўзга ташланади. Жинс категорияси биологик род ва грамматик род категорияларидан иборат. Улар ўзаро чамбарчас боғлиқ 43 . Жинс категорияси жонли предметларнинг жинсини англатувчи сўзлардир. Сўзларда «эркаклик» ва «аёллик» жинси турли воситалар билан ифодаланади. 1. Лексик-семантик воситалар орқали. 2. Морфологик воситалар орқали. 1. Лексик-семантик воситалар – булар жинс маъносини атовчи сўзлар орқали ясалади. Маъно хусусиятига кўра сўз таркибидаги маънолар қуйидагича бўлади: 1) Шахс маънолари: «эркак жинсига мансуб» маънолар ота (А.i=195 44 ; Р.i=24), эр (А.i=44; Р.i=7), ўғил (А.i=38; Р.i=70), oға (А.i=8; Р.i=3), ини (А.i=12), бова (Р.i=3), алп (А.i=100; Р.i=2), кўса (А.i=1; Р.i=43), йигит (А.i=12; Р.i=27), мард (А.i=27; Р.i=78) каби; “аёл жинсига мансуб” маънолар опа (А.i=1; Р.i=6), xотин (А.i=16; Р.i=6), жувон (А.i=1; Р.i=11), қиз (А.i=107; Р.i=60), амма (А.i=4), момо (А.i=10; Р.i=12), эна (А.i=64; Р.i=211), бувиш (А.i=11; Р.i=9), ойим (А.i=60; Р.i=22), бикач (А.i=20). Бу сўзлар ҳам ўз навбатида қуйидагича бўлинади: а) қариндошлик атамалари асосидаги жинс билдирувчи сўзлар. «Оила–қариндошлик терминлари ўзларининг характерли хусусиятларига қараб, қариндошлик терминлари, никоҳ билан боғлиқ бўлган терминларга ажралади. Қондошлик тушунчалари она ҳамда Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling