Заки достонлари


Ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар 
 
Ўрта Осиё халқлари, шунингдек, ўзбек халқи қадим-қадимлардан 
чорвачилик ва йилқичилик билан шуғулланиб келганлиги туфайли
уларнинг тилида чорвачилик, йилқичилик, от анжомларига оид сўз-
атамалар каттагина ўринни эгаллайди. Достонлардаги от боқиш, 
тарбиялаш, от эгарлаш эпизоди бахшиларимизнинг сўз қўллашда ўта 
ҳассос эканлигини кўрсатади. Матнда чорвачилик, йилқичиликка оид 
сўзлар билан бирга ҳайвонларнинг ранг-тусларини билдирувчи 
лексик бирликлар ҳам характерлидир. 
69
Содиқова М. Ҳозирги ўзбек тилида сифат. -Тошкент: Фан,1974. -86 б.; Ҳаққул И. Қора ранг муборак ранг // 
Занжирбанд шер қошида. -Тошкент, 1989.- 36-45 б.; Ҳаққулов И. Яна қора ранг талқини ҳақида // Ўзбек тили ва 
адабиёти, 2001.-№3.-17 б.; Ёриев Б. Сифатларнинг стилистик хусусиятлари // Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ 
маданияти масалалари.- Самарқанд, 1980.- 56-59-б.; Пардаев З.Н. Ўзбек тилида сифатларнинг маънонтик-
услубий хусусиятлари:Номз.дис.автореф. - Самарқанд, 2004. 


32 
Достонлар тилида учровчи ҳайвон тусларини ифодаловчи 
сифатларнинг стилистик имкониятларини назардан қочирмаган 
ҳолда, уларни адабий тилга қиёсан
70
семантик жиҳатдан икки гуруҳга 
бўлиш мумкин. 
1. От тусларини ифодаловчи сўзлар.
а) фақат от тусларини ифодаловчи сўзлар: жийрон (А.i=2; Р.i=2)
саман тўриқ (А.i=1), тўриқ (А.i=4; Рi=2), саман (А.i=6; Р.i=1) 
кабилар. Масалан: Жийрон сўзи отларнинг сарғиш қизил ёки қизғиш 
сариқ туслисини ифодалаб келади
71
. Масалан: Остида жийрон оти, 
кўпдир Рустам ғайрати (Рус.376). 
Тўриқ сўзи қизғиш жигар ранг отларнинг номини билдиради. 
Бораётир қалмоқшохнинг тўр оти, // Шундай бўлар тўриқ отнинг 
одати (Алп.146). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling