Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

(ундан, анга, ондин) кўплик билан турланганда алар, олар, онлар 
тарзида ишлатилади
76
. Масалан: Жуда номдор элиши ул келган 
бойлар (Алп.40). Нима деб амр этсанг ани берайин (Алп.45). Бир 
облого етгай анинг ноласи (Алп.45). Шундай бўлди анга ҳақнинг 
фармони (Алп.163). 
10. Кишилик олмош -дай, -дек, -дайин, -дағачоқ
77
қўшимчалари 
билан ҳам келади. Масалан: Болам дедим сендай эсли фарзандни, // 
Ўлигимга эга сендай ул бўлар (Рав.23). Баракалла, сиздайғачоқ ёлғиз 
ул // Оёғимда кунда, бўйнида бор ғул (Рус.433) (кесатиқ, жиноя 
маъносида). Қай тарафдан бунда қолар аждаҳар? // Чирпиниб турибди 
мендайин шунқор (Рус.399). Танимайсан мендайғачоқ кишингни 
(Алп.236). 
Кўрсатиш олмошлари шахс ва нарса-буюмларни кўрсатиш, 
таъкидлаш йўли билан аниқланади. Бу, шу, у, ўша кўрсатиш 
олмошлари кишилик олмошларига нисбатан мавҳумлиги билан 
75
Ражабов Н. Ўзбек шевашунослиги. -Тошкент, 1996.- 179 б. 
76
Иброҳимов С. Ўзбек тилининг Андижон шеваси. -Тошкент: Фан, 1967.- 156 б.
77
- дайғачоқ қўшимчаси –дайин, -дай қўшимчалари бир варианти.


36 
ажралиб туради. Кўрсатиш олмошларининг ўзига хос хусусиятлари 
билан бир-биридан фарқланади. Бу ҳолат достонлар тилида кўзга 
ташланади: 
1. Бу, бул олмоши яқиндаги нарсани кўрсатиш учун хизмат 
қилади. Бул кампирга меҳрибонлик қилади (Алп.44). Бу мазгилда, 
кампир, нима қилади (Алп.48). 
Бу олмоши кўплик ва келишик қўшимчаларида турланади. Шу 
билан бирга, бир н орттирилади. Айрим ҳолатларда, олмошларнинг 
бошидаги б - м тарзида талаффуз этилади: муни (А.i=12; Р.i=1)

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling