Заки достонлари


Сўзловчининг фикрини ифодалаш шакли ва у орқали


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

4. Сўзловчининг фикрини ифодалаш шакли ва у орқали 
воқеликка муносабат билдирувчи модал сўзлар. 
Бу гуруҳга кирувчи модал сўзларнинг айримлари фикрни 
якунлаш, умумлаштириш, хулоса маъноларини англатса, айримлари 
фикрнинг тартиби, уларнинг изоҳланиши, қарама-қарши қўйилиши 
каби маъноларни ифодалайди. 
1) якунлаш, умумлаштириш маъноси: Ниҳоят, қирқ биринчи 
куни Оқтошга етди (О.60). «Барибир, ўлим-да, икки бошдан унда ҳам 
ўлади, бунда ҳам ўлади» деб бўйнига сиртмоқ солиб... (Рус.387). 
Ростин айтсам, бирга ватан қиламан (Алп.119). Шундай қилиб, 
одамлардан бир пул-икки пул олар эди (Рав.89). 
2) фикр тартиби маъноси: Авбаҳолам, Ултон юртнинг эгаси 
(Алп.234). қалинимни даставвал айтсам мен // Ярмини берсин 
Оқтош элининг (О.85). 
3) хулоса, натижа маъносиЭнди, болам, подшоликда эрка ўсган 
чопсон зўр қиз-да...(Рав.30). Энди, гапни бошқа ёқдан эшитинг 
(Ой.10).  
5. Зарурат, лозимлик, юклаш маъносини англатадиган модал 
сўзлар.  
Бундай сўзловчи бир ишнинг бажарилишини лозим эканлигини 
таъкидлаб, бошқа шахсга юклайди. Бундай модал сўзлар қуйидаги 
маъноларни ифодалайди.
1) [феъл+МЛ] қолипидаги бирикма лозимлик, юклаш маъносини 
кўрсатади: Албатта сен бундан кетмоғинг даркор (Алп.113). Бизларга 
бўйин эгиб келган кишини дўст билмоқ керак, ўзига бир яхши амал 
бериш керак, - деди (О.62). Ака, сендан бормоқ лозим бўлибди 
(Алп.76). 
2) [-са+МЛ] қолипидаги бирикма гумон, ноаниқлик маъносини 
ифодалайди: Маълум бўлса керак, бова, ўзингга (О.87). Улар ҳали 
ҳам зиндонда бўлсалар керак (О.93). Доронинг тахтини йиқиб, ўзини 
банди қилиб, зиндонга солсам керак (Ой.11). 
Умуман, модал сўзлар кўпроқ диалогда, хусусан, оғзаки нутқда 
кўп 
қўлланади, 
достон 
матнида 
ҳам 
образлар 
нутқини 
индивидуаллаштиришда 
оғзаки 
нутқ 
элементлари 
сифатида 
ишлатилади. 


102 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling