104
Юқоридаги мисоллардан кўриниб
турибдики, достонлар тилида
ундов сўзлар синонимияси ҳам кузатилади. Уларнинг кўринишини
чизма орқали тасвирлаш мумкин (қаранг: 5- илова).
Кўринадики, биргина ундов сўзлар контекст билан боғлиқ
равишда гоҳ ижобий, гоҳ салбий маъноли эмоцияни билдириш учун
хизмат қилади. Тилда ва нутқда турли хил расм-одат билан боғланган
сўзлар ҳам борки, улар сўзловчи ёки нотиқнинг эмоциясини
кўрсатиш учун хизмат қилади. Бундай сўзлар, одатда, ундов-сўзлар
ичида қаралади. Бу типдаги расм-одат ундовлари аслида мустақил
сўзлардан келиб чиққан бўлиб, ҳозир кишининг турли ҳис-туйғусини
ифодалашга хизмат қилади. Бу типдаги сўзларни ижобий эмоционал
ундов сўзлар гуруҳига киритиш мумкин.
Расм-одат ундов сўзлари қуйидаги маъноларни ифодалайди:
Do'stlaringiz bilan baham: